Эркабоев кимнинг эркаси?

Сирдарё вилояти Бахт шаҳар Хазина маҳалласида яшовчи Дилафрўз Эрназарова ҳамда Мастура Ғаффоровларнинг мурожаатларидан кўрнишича, Бахт буюм бозорида зўровонлар пайдо бўлгани кўринади. Хусусан, “Бахт савдо комплекси” маъсулияти секланган жамиятга қарашли буюм бозорида мазкур жамият раҳбари Азизжон Эркабоев тадбиркорларни куч билан ҳайдаб, уларнинг товар моддий бойликлари устига Камаз ҳайдатиб зўровонлик қилмоқда экан.
Азиз Эркабоев кимнинг эркаси, кимга азизлигини билмадиг-у, тадбиркорга бундай муносабат ҳозирги кунда давлатга қарши, унинг олиб бораётган сиёсатига қарши саботаждан бошқа нарса эмас. Юқорида номлари келтирилган аёллар унинг муқаддам судлангани, тадбиркорларга зўровонликлар пайтида спиртли ичимликлар ичиб олганлигини таъкидлашган.
Маълум бўлишича, “Бахт савод комплекси”ни реконструкция қилиш ва сафвдо дўконларини тадбиркорларга қайта сотиш юзасидан тумани ҳокимнинг тегишли фармойиши мавжуд бўлиб, мазкур ҳужжатга асосан бозор қайта қурилиб, унинг атрофи ободонлаштирилмоқда. Аммо копмплексга раҳбарлик қилаётган шахс афтидан бу ислоҳотларнинг моҳиятига тушунмаяпти чоғи, туман ҳокимнинг бозордаги вакили Алишер Рўзиқуловлар билан биргаликда сувни лойқалатишга уринмоқда. Жумладан, комплексдаги дўконларни ўзиларига ёқмаган тадбирокрларга беришдан бўйин товлашмоқда.
Шикоятчиларнинг таъкидича, замон талабини ҳис қилмаётган ана шу азиз-у эркатойларнинг сафида туман прокуратураси вакили О. Нодиров ҳам бор. Фуқароларнинг мазкур шикояти юзасидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти тадбиркорлар эркинлигини ўз кафиллигига олган Ўзбекистон Репсубликаси президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди. Кўрамиз, мурожаатнинг тақдири не кечади?