КЕЧАГИ ТЕРГОВЧИ – БУГУНГИ МАҲБУСЛАР…

Нодир Тўрақуловнинг жиноий шериги
Республика МИБ раҳбари Ботир Қудратхўжаев ким тарафда….
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти мухбири анча йиллардан буён Сурхондарё вилоят МХХБ Тергов бўлими бошлиғи Н.Тўрақулов ва бошқалардан жабр кўрган фуқороларнинг шикоятлари бўйича мониторинг олиб борганди. Ушбу фуқороларнинг ташкилотимиз мухбири таҳрири остида тайёрланган ўзбек ва рус тилидаги мурожаатлари тегишли ташкилотларга юборилсада анча йиллардан буён оқибатсиз қолдирилган.
Шу ўринда, янги сайланган президентмиз Ш.М.Мирзиёвнинг фавқулодда жасоратлари ортидан “қўшнилар” аталмиш МХХ ходимларидан жабр кўрган мазлум фуқороларда қонун устиворлигига ишонч пайдо бўла бошлагалигини алоҳида таъкидлаш жоиз!
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Сурхондарё МХХБ тергов бўлими собиқ бошлиғи Нодир Тўрақулов ва бошқаларга ЖКнинг 302- моддаси, 1-қисми, 230-моддаси 2 – қисми моддалари билан жиноят иши қўзғатилгач, Н.Тўрақулов даврида қўғирчоқга айланган вилоят судлари ҳамда бошқа маҳкамаларда жонланиш кузатилмоқда.
Маълумки, сўнгги пайтларда Республика МХХ тергов бўлими бошлиғи бўлган Н.Тўрақулов таниқли журналист Бобомурод Абдуллаев ишини олиб борган ва журналистнинг онаси президент Ш.Мирзиёев ва бошқа маҳкамаларга юборган мурожаатларида ўғли қийноққа солингани ҳақида баёнот берган.
Айниқса, Б.Абдуллаев иши МХХ тергов гуруҳидан Тошкент шаҳар прокуратурасига топширилганлиги, журналистнинг тақдиридан хавотирдаги жамоатчиликда умид уйғотмоқда.
Ушбу суратдаги собиқ МХХ зобитлари олдин ўзлари қийноққа солганлар билан бирга сўроқ қилинмоқда.
Терговга оид қонунларга итоат этган ҳолда, бу зобитларнинг номларини ошкор этмадик. Сочлари қиртишланган бу тақирбошларни улардан жабр кўрганлар ушбу ҳолатда танимасликлари ҳам мумкин.
Нодир Тўрақулов Сурхондарё МХХБ тергов бўлими бошлиғи бўлган даврда, унинг топшириғи билан бегуноҳ инсонларга адолатсиз ҳукм чиқарган судьялар ҳануз ўз лавозимларида фаолият кўрсатмоқда.
Нодир Тўрақуловнинг ўта оғир жиноятларини яшириб, унинг сохта айблов хулосаларини тасдиқлаб келган Сурхондарё вилояти собиқ прокурори Б.Қудратхўжаев бугун қудратдан кетган ҳомийлари кўмагида Тошкент шаҳар прокурори бўлган эди. Айни пайтда, Б.Қудратхўжаев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбари лавозимига тайинланган.
Сўнгги пайтларда Ташкилотимизга келган шикоятлар таҳлили, Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ноқонуний қилмишларидан норози фуқоролар сафи кун сайин кўпайиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
Бунинг яққол мисоли, “Marsа-Mxa” фирмаси раҳбари М.Матчонов Тошкент шаҳар, Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293 – уй манзилида 332,0 кв.метр ерни ноқонуний эгаллаган қатнов йўлидаги тўсиқлари ҳамда 238,0 кв.метр ерга ҳужжатсиз қурилган омборхонасини бузуб ташлаш тўғрисида Олмазор туман туман ҳокими Б.Ғоибназаровнинг даъво аризаси Тошкент шаҳар хўжалик судининг 12.07.2016 йилдаги ҳал қилув қарори билан тўлиқ қаноатлантирилган. Ушбу ҳал қилув қарорини аппеляция, кассация инстанциялари, Олий Хўжалик суд ўзгаришсиз қолдирган. Лекин, Олмазор туман суд ижрочилари ҳужжатсиз қурилмалар бузуб ташланди., деб Бош прокуратура ва Президент қабулхонасига ёлғон ахборот бериб, назорат органларини чалғитиб келмоқда?!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасида: – суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари., учун мажбурий дейилган. Уч йилдан буён қатнов йўли тўсиб қўйилган “Мискин” маҳалласи аҳолисининг ҳуқуқлари поймол этилганидан Республика МИБ раҳбари Б.Қудратхўжаев жуда яхши хабардор бўлсада, ҳатто конституцияга хилоф бу қонунбузарликга кўз юмиб келмоқда?!
Тошкент шаҳар МИБ бошлиғи ўринбосари Ж.А.Бўриев суд қарори ижроси бажарилмаганлигини хаспўшлаб, асосий жабрланувчи бўлган маҳалла аҳолиси вакили Д.Бекхўжаеванинг президент Ш.Мирзиёвнинг виртуал қабулхонасига юборган шикоятига 17.02.2018 йилдаги жавобида: – Сиз ушбу ижро ҳужжати бўйича тараф эмассиз., деган мантиқсиз жавоб юборган. У ҳолда, суд қарори ижросини бажаришдан бўйин товлаётган МИБ раҳбари ва унинг ёлғончи ижрочилари ким тарафда?!
Ушбу маълумотлардан аён кўриниб туриптики, Олий суд ва Бош прокуратура ўз сафларини МХХ жосуслари малайларига айланганган Б.Мустафоев, Р.Қодиров давридан қолган коррупция унсурларидан тозаламаса фуқороларнинг ҳуқуқлари бузулишда давом этаверади.
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Олий суд роиси К.Комилов, Бош прокурор О.Б.Муродовларни фуқороларнинг ҳуқуқлари бузулишининг ҳар қандай кўринишига янада муросасиз бўлишга чақиради!
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти