МИЛИЦИЯНИНГ ЗЎРОВОНЛИГИ ҚАЧОНГАЧА?

2018 йил 19 февраль куни Сирдарё тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишловчи, 1990 йилда туғилган фуқаро (унвони лейтенант )Мирсодиқов Отабек Суюндиқович бошчилигида бўлган милиция ходимларидан ва оилавий гуруҳдан иборат шахслар ота-онам яшаётган Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Сирдарё шаҳри, Гўзаллик кўчаси, 2-хнадона бостриб киришиб, жамоат тартибини бузишиб, отамни онамни хақорат қилиб, уларга қўл кўтариб ҳамда жисмоний куч ишлатиб катта жанжал кўтаришди.
Мен Кенжаева Зилола Турсунбоевна мукаддам Сирдарё шаҳрида яшовчи, Сирдарё тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишловчи, 1990 йилда туғилган фуқаро Мирсодиқов Отабек Суюндиқович билан 2015 йил 30-декабрь куни унаштирилган эдим.Ўзаро тузган шаърий никоҳимиздан 2016 йил 26 декабр куни туғилган қизимиз бор.Гўдак ҳозир менинг қарамоғимда.Қарздор алимент тўлайди.
Турмуш ўртоғим Мирсодиқов Отабек Суюндиқович яқинда Сайхунобод тумани хокимининг қизига унаштирилибди.Мени ва вояга етмаган фарзандимнинг такдирини ўйламасдан унга хоким қизини берибди.Бизнинг оила уларга бирон бир тарзда эътироз билдирмаган бўлса хам милиция ходими оиласи ва бирга ишлайдиган ходимлар билан уюшган холда жамоати тартибини бузиб ота-онам яшайдига уй-жой даҳлсизилигини бузиб бостириб келишиб онамнинг маззаси қочиб қолишига олиб келишди.
Ахир Ўзбекистон Республикасида оила мажораларини хал киладиган фуқаролик судлари мавжуд.Нега Сирдарё тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишловчи, лейтенант Мирсодиқов Отабек Суюндиқович ва унинг хомийлари уйимизга бостириб келиб, оиламиз тинчини бузади.Бунга хакки борми уларнинг?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрель кунги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар хуқуқлари ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли химоя қилишни таъминлашда уларнинг маъсулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талаблари асосида ички ишлар тизимида бундан кейин ишлашни давом эттиришига халақит берадиган асослар бор.
Уз оиласига гамхурлик килмай уни пароканда килаётган эрим “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идорларида хизматни ўташ тўғрисидаги муваққат Низом”нинг 69-моддаси(ички ишлар идорлари хизматида қолишга нолойиқ хатти-харакатлар содир этганлиги)га мувофиқ ички ишлар идоралари хизматидан бўшатилиши максадга мувофикдир.Мен Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички инспекциясидан лейтенант Мирсодиқов Отабек Суюндиқовичга нисбатан хизма текшируви ўтказилишин сўрайман.
Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Сирдарё шаҳри Гўзаллик кўчаси 2-уйда яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро Кенжаева Зилола Турсунбоевна тел:+998916229962