СУД ВА ПРОКУРАТУРА ҲАМ ЗЎРОВОНЛАР БИЛАН БИР ЭКАН!

5465

Мен 6 ёшимда эпилепсия касалига дучор бўлиб болалигимдан буён даволаниб келаман. 11 ёшимда 2-гуруҳ ногиронлиги берилгач, ҳатто ўрта мактабни ҳам тугатолмадим. Ҳозир бизда бу касал бўйича малакали мутахасис йўқ. Сўнги пайтлар касалим кучайиб кетгач Ҳиндистонда  даволанишим учун  ота – онам жуда кўп пул сарфлашган. Ҳалиям, 3 500 АҚШ доллар қарздан қутилиш учун, онам Туркияда ишлаяпти.

Жиноят ишлари бўйича Яшнабод туман судининг раиси А.Саидов раислигида ўтган суд мажлисида чиқарилган 2018 йил 24 январь кунги адолатсиз суд ҳукмидан қуйидаги важларга асосан норозиман:

Мен 6 ёшимда эпилепсия касалига дучор бўлиб болалигимдан буён даволаниб келаман. 11 ёшимда 2-гуруҳ ногиронлиги берилгач, ҳатто ўрта мактабни ҳам тугатолмадим. Ҳозир бизда бу касал бўйича малакали мутахасис йўқ. Сўнги пайтлар касалим кучайиб кетгач Ҳиндистонда  даволанишим учун  ота – онам жуда кўп пул сарфлашган. Ҳалиям, 3 500 АҚШ доллар қарздан қутилиш учун, онам Туркияда ишлаяпти.

 

Ҳиндистонда 11 кун даволаниб, 08.12.2017 йилда Тошкентга қайтганимда +998909200096 рақамга уланган телеграмимга келган: -  Noma’lum., @woopp44 – логин., деган тел рақами яширин ёзувни ўқиб 09 декабрь куни соат 23:55 да: - ким бу., деган СМС юборганимда телеграмимга икки марта қўнғироқ бўлгач: – менда звонок ишламайди., деб ёзиб юбордим. Сўнг: - адашган, бошқа ёзма., деган жавобига: - ёзаман деб ўлиб турганим йўқ., деган жавоб ёздим. Шундан сўнг: – тел қигин ҳозир 94 6304444., деган хабардаги рақамга қўнғироқ қилсам:  – нега ёзаяпсан., бу менинг хотинимнинг номери., деганида: - мен эмас, сизлар биринчи ёздиларинг., дедим. Шунда ўша шахс: -  эртага кундуз тел қивор., деди.

 

10 декабрь куни у соат соат  19:30 ларда +998946304444 рақамидан қўнғироқ қилиб:  -  “Ати – Бати” дўкони олдидаман., деди. Борсам, қора рангли “Ласетти – Круз” 729 рақамли машинасидан уч киши тушиб келиб, ўша Фирдавс менга жуда қўпол муомила қилиб мушти билан жағим аралаш бўйнимга урганида, ёнидаги бўйи узун шериги, кейин маълум бўлишича Жамшид Тельманий: – машинага тиқ, четда гаплашамиз., деб қўлимдан ушлаганида қаршилик қилиб, машинага ўтирмадим.  Шундан сўнг, Фирдавс ва унинг шерикларининг важоҳатидан қўрқиб кетиб: -  бу ишда менинг айбим йўқ., деб телефонимда сақланган ёзувларни кўрсатиб: -  акалар яқинда даволаниб чиқдим касалман, урманглар., мендан ўтган бўлса кечиринглар., деб уч марта узр сўрасам ҳам ҳеч биттаси қулоқ солмади. Аксинча, Фирдавс:  - Шунча йўлдан бизлар сенинг узрингни эшитиш учун келдикми., деб яна мушти билан урганида, қошим йиртилиб, қон оқа бошлади…

 

Шунда учаласи анча тортишгач, менга: - сени касалхонага олиб борамиз, нима бўлди деб сўрашганида ўзим йиқилиб тушдим., дейсан деб тайинлашди. Улар мени И.Эргашев номидаги 4-шаҳар клиникасига олиб боришганида, буни Стамотология институтига олиб боринглар, ўша ерда тикишади., дейишди. Қаттиқ зарбадан сўнг жағим ва бошим қаттиқ оғрир, улар эса ёнимда туриб:  - ўзим йиқилдим., дейсан деб зуғум қилишарди. Қўрққанимдан врачларга: – ўзи йиқилиб жароҳат олдим., деб ёлғон гапиришга мажбур бўлдим.

 

Ана шу жиноят содир бўлишига телеграмдаги хабар сабаб бўлсада, суд мажлисида Фирдавс Абдурахимов асосан: – бу менинг хотинимга тел қилган., деб мени айбдор қилиб кўрсатиб, унинг адвокати ҳам асосан ана шу ҳолатга урғу берсада, аслида, мен унинг хотини билан мутлақа гаплашмаганман.

 

Шу боис, менга телеграмм орқали хабар юборган +9989946304444 телефон рақами аслида кимга тегишли, Фирдавснинг хотиними ёки бошқа шахс., эканлиги аниқланмади, ўша аёл на тергов, на судга жалб этилмади?!

 

Мени урганларидан буён соғлиғим ёмонлашсада, тунлари ухлолмай азоб чексамда, даволанмасдан чидаб келаяпман. Чунки, менинг касалимга зарур дорилар жуда қиммат. Отам сезмаслиги учун 200 000 сўмга чандиқ изи қолдирмайдиган дори олиб ярамни тез даволадим. Лекин, мени тиббий кўрикдан ўтказган эксперт олдига ана шу зарба самбо бўйича Республика чемпиони бўлган зўравоннинг мушти билан 6 яшарлигидан тутқаноқ касалига дучор бўлган 2 – гуруҳ ногиронининг бўйни ва пешонасига урилганида унинг бошида қандай ички яширин жароҳат, руҳий асорат қолади., деган саволлар қўйилмасдан, худди соппа – соғ одамни кўрикдан ўтказгандек, асорати 21 кундан ортиқ бўлмаган енгил жароҳат етказилган., дея ўта юзаки хулоса берилган. Мен туман прокурори ва судга топширган шикоятимда: -  эксперт А.А.Йўлдошевнинг 15.12.2017 йилдаги менинг соғлиғимнинг ҳақийқий ҳолатига хилоф тавсифланган ушбу хулосасидан норозиман ва руҳий эпилепсия касаллиги бўйича малакали мутахасис иштирокида қайта комплекс экспертиза ўтказишни талаб қиламан., деб ёзган эдим. Лекин, суд жараёнида ушбу важларим инобатга олинмади;

 

2017 йил 10 декабрь куни Фирдавс Абдурахимов икки нафар шериги билан автомашинасида бирга келиб менга қасддан тан жароҳати  етказганлиги тўғрисида Яшнабод туман ИИБ бошлиғи номига 11 декабрь куни ёзган аризам бўйича  Яшнабод туман ИИБ 54-сонли шаҳар Ички ишлар бўлими суриштирувчиси Ж.Ш.Тошмуродов томонидан 16.12.2017 йилда ЖКнинг 277 – моддаси, 1-қисми билан қўзғатилган 8/17-9905-сонли жиноят иши бўйича тергов давридаги камчиликлар баён этилган шикоятимни Яшнаобод туман прокурори 16.01.2018 йилда судга юборган. Лекин, судья А.Саидов ушбу шикоятда қайд этилган важларимга юридик баҳо бермасдан оқибатда жиноят иштирокчилари иштирокини яширган ҳолда юзаки ҳукм чиқарди.

 

Бундан ташқари Жамшид Тельманий ўша 10 декарь куни кечаси соат 23:34 да қўнғироқ қилиб: – ўғилболачасига келишиб олмайсанларми., деганида унга: – Сизларга инвалидлигимни, яқинда даволаниб келганлигимни айтсам ҳам қулоқ солмадинглар., яна Сизлар билан қандай келишаман., десам у: - сен яшайдиган уй маълум., бўлмаса кўчада юришингни ўйла., деб такроран таъзийқ ўтказгани, ушбу таҳдиддан буён руҳан қийналиб, қўрқувда яшаётганим ҳақида терговчига айтиб  ушбу суҳбат аудио ёзувини тақдим этганман. Лекин, терговчи Ж.Ш.Тошмуродов бу шахсларнинг жиноят иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи., ушбу далилий аъшёни жиноят ишига қўшмади. Судья А.Саидов ушбу аудио ёзув ҳақида сўраганида, Жамшид Тельманий: - бу менинг овозим эмас., деб ёлғон жавоб берди.

 

Судья А.Саидов ушбу аудиоёзувдаги менга таҳдид қилган овоз кимга тегишли эканлигини аниқлаш чорасини кўрмасдан, ҳукмда: – жиноят ишида Ж.Тельманий ва А. Касимовларнинг ушбу жиноят содир қилинишида иштирок этганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Ушбу ҳолат суд мажлисида ўз тасдиғини топмади., деб кўрсатиш орқали  Ж.Тельманий менга таҳдид қилганлигини яширган.

 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси талабига кўра, терговчи ва судья жиноятга алоқадор шахсларга тегишли барча маълумотларга юридик баҳо бериши лозим. Гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Жамшид Тельманий: – муқаддам судланмаганман., деб ёлғон кўргазма берган. Лекин, иш ҳужжатларидаги  ЖИБ Яккасарой туман судининг ажримидан маълум бўлдики 27.04.2009 йилда Фирдавсий Абдурахмонов Бобиржон Холиқов ва Тельманий Жамшидбек Жаҳонгир ўғли бир гуруҳ бўлиб Юсуф Қурбонов деган кекса домлани уриб тан жароҳати етказганлар. Ушбу маълумотдан кўриниб туриптики,  бу шахслар олдин ҳам бирга жиноят содир этган, асли жиноятга мойил кимсалар. Аслида, Фирдавсий Абдурахмонов бошчилигидаги ушбу шахслар, бир гуруҳ бўлиб мени қонунга хилоф тарзда “самосуд” қилсаларда, на тергов органи, на суд жиноят иштирокчиларининг шахсига оид ушбу муҳим маълумотга мутлақа ҳуқуқий баҳо бермади.

 

Фирдавс Абдурахимов жиноятни ўз зиммасига олиб, қолган икки шериги биз биллиардхонада эдик, буларни тасоддифан кўриб қолиб, уларни ажратишга ҳаракат қилдик., деб ёлғон кўргазма берсаларда,  тергов даврида уларнинг бу жойда учрашиб қолгани тасоддифми, улар ўша пайтда биллиардхонага кирганлигини кўрган гувоҳлар борми, тасоддифий учрашувдан олдин улар ўша куни телефон орқали мулоқат қилган ёки қилмаганлиги аниқлаш учун бу шахслар фойдаланган мобиль телефон рақамлари распечаткаларини олиш чоралари кўрилмаган.;

 

 

Терговчи Ж.Тошмуродов участка нозири Дадахон Салометов билан мени воқеа жойига олиб чиққан бўлсада, ЖПКнинг 132-137-моддалари талабига хилоф тарзда на жиноят содир этган шахслар, на холис, на эксперт, на бошқа мутахасис жалб этилмади, жиноят иштирокчилари миниб келган автомашина тўхтаган манзил, улар мени урган., жойлар тасвирга олинмади.

 

Фирдавс Абдурахимов ва унинг шерикларига: -  урманглар акалар, яқинда даволаниб чиқдим, касалман., деб ялинганимда қандай қулоқ солишмаган бўлсалар, терговчи Ж.Тошмуродов 2-гуруҳ ногиронлигимни., мутлақа инобатга олмасдан жуда совуқ муносабатда бўлди.  терговчи Ж.Тошмуродов: – тергов тугади., деганида: –  бугун соғлим яхши эмас, бошим қаттиқ оғрияпти., тергов ҳужжатлари билан эртага., танишсам майлими., деганимда, у: – эртага соат 9 га кел., деганди. Эртаси куни борсам, жойида йўқ экан. Икки кун давомида ўзи берган қўл телефонини олмади. Учинчи куни қўнғироқ қилсам, РОВДга кел., деди. Борганимда эса: – қўл қўйишдан бош тортганинг учун, ишни судга жўнатиб юбордим., деб туҳмат қилди. Шу сабабли асосан икки нафар жиноят иштирокчисини жавобгарликдан қутқариш билан машғул бўлиб, Жамшид Тельманий менга телефон орқали таъзийқ ўтказгани ҳақидаги видеоёзувни жиноят ишига қўшмаган терговчи Ж.Тошмуродовни судга жалб қилиб, уни ушбу ноқонуний ҳаракатлар бўйича сўроқ қилишни талаб қиламан.

 

Маълум бўлишича Фирдавс Абдурахимов ва Жамшид Тельманийлар 2009 йилда кекса муаллимини калтаклаганида 5 500 миллион сўм жарима тўлаб қутилишган экан. Адолатли қонунларимизда ана шундай келишув мавжудлигини эшитиб, касаллигимга оид тиббий маълумотларни судга тақдим этсамда суд даврида менга етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича ҳеч қандай иш қилинмади. Дастлабки суд мажлисидан сўнг Фирдавс Абдурахимовнинг адвокати: – сенга 500 доллор бериб, келишув қиламиз., деганди. Лекин, бу адвокат Б.Назаров бу суммани қайси ўлчов асосида аниқлаганлигини., билмайман. Менимча, иш судда кўрилганида жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарлар бу тахлит мавҳум  тахминга асосланиши мумкин эмас…

 

Юқорида қайд этилган процессуал хатолар бўйича асосли важларимни келтириб: -   2017 йил 10 декабрь куни Фирдавсий Абдурахмонов ўз шахсий автомашинасида уч нафар шериги билан биргаликда келиб мени кўчада қонунга хилоф тарзда “самосуд” қилиб, касалман дейишимга қарамасдан жисмоний куч ишлатиб жароҳат етказган пайтида бири қўлимдан ушлаб, бири орқамда туриб ҳаракатларимни чеклаган жиноят иштирокчилари Тельманий Жамшидбек Жаҳангир ўғли ва Аҳмад Мўминович Қосимовларга тегишли қисмини тугатиш тўғрисидаги терговчи Ж.Ш.Тошмуродовнинг 21.12.2017 йилдаги қарорини бекор этишни., сўраган шикоятимни суд мажлисида қабул қилиб олган судья А.Саидов на инкор этмасдан, на маъқул топмасдан эътиборсиз қолдириб, жиноий ишнинг ҳақийқий ҳолатига хилоф ўта адолатсиз ҳукм чиқарди!

 

2017 йил 10 декабрь куни Фирдавсий Абдурахмонов ўз шахсий автомашинасида биргаликда келиб мени кўчада қонунга хилоф тарзда “самосуд” қилиб, касалман дейишимга қарамасдан жисмоний куч ишлатиб жароҳат етказган пайтида бири қўлимдан ушлаб, бири орқамда туриб ҳаракатларимни чеклаб турган жиноят иштирокчилари Тельманий Жамшидбек Жаҳангир ўғли ва Аҳмад Мўминович Қосимовларга тегишли қисмини тугатиш тўғрисидаги терговчи Ж.Ш.Тошмуродовнинг 21.12.2017 йилдаги қарорини бекор этишни сўраб шикоят топширган бўлсамда туман прокурори А.Азимов ҳеч қандай қонуний чора кўрмади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси Ғ.Қосимов эса Ж.Тельманий менга таъзийқ ўтказганлигини тасдиқловчи аудиодиск ҳақида бирор фикр билдирмасдан, аксинча 2009 йилда судланган бўлсада тузалиш йўлига ўтмасдан, яна айни шу жиноятни қайта содир этган Фирдавсий Абдурахмоновга енгил жазо беришни сўради.

 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

 

Терговчи, покурор, судья жиноятчиларга ошкора ён босиб турган бундай вазиятда  ногирон ҳолимда ўз ҳақ – ҳуқуқларимни ҳимоя этишим мушкул. Ҳиндистонда даволаниб келишим учун онам 6000 АҚШ доллари сарфлаганди. Бу зўравон айнан ана шу касал бошимга ургач соғлиғим баттар ёмонлашди. Бошимга етказилган ички жароҳатлар асоратидан яна дард қўзғалиб, айни пайтда комплекс даволанишга мажбур бўлсамда моддий имкониятим йўқ! Ушбу ногирон ҳолимда Сиздан бошқа ҳимоячим ҳам, суянчиғим ҳам йўқ!

 

Шу боис, мазкур ишни ўз назоратингизга олиб, тергов ва суд жараёнида бузулган ҳуқуқларим тикланиб, менинг соғлиғим, руҳиятимга етказилган моддий ва маънавий зарарлар тўлиқ ундирилишида амалий инсонпарварлик ёрдами кўрсатишингизни сўрайман!

 

Камоли эҳтиром ила –

 

Соҳиб Узоқов

04.02.2018 йил.

+998 90 9200096