СУД ҚАРОРИ БАЖАРИЛМАСА, У НЕГА КЕРАК?

cropped-SAM_00111.jpg

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Олим Муродовга

Ўбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасида: - Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир, дейилган.

 

Бутун дунёда суд ҳокимияти қарорлари бажарилмаган давлат обрўсиз, одил судловни тан олмаган фуқоролар қонунга итоатсиз саналади. Суд ҳужжатларини тан олмаслик, ўз вақтида ижро этилмаслиги бошқа фуқороларнинг ҳуқуқлари бузулишига сабаб бўлади.Шу боис, Презедент Ш.Мирзиёев ташббуси билан Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилиши айни мудао бўлди!

 

Лекин, мазкур бюронинг жойлардаги бўлимлари ўз бурчларини ҳалол адо этмаётганлиги фуқороларнинг асосли норозилигига сабаб бўлмоқда.

 

Олмазор туман ҳокими Б.Ғоибназаровнинг “Marsa-Mxa” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293-уйга туташ 238 кв.метрдан иборат ноқонуний қурилма ҳамда 332,0 кв.метрдан иборат умумий фойдаланишдаги тор кўчага ўрнатилган дарвоза тўсиғини бузуш., тўғрисидаги даъво аризаси Тошкент шаҳар хўжалик судининг 12.07.2017 йилдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган.

 

Тошкент шаҳар хўжалик судининг судьяси М.Абдуллаева: -  238 кв.метрдан иборат ноқонуний қурилма ҳамда 332,0 кв.метрдан иборат умумий фойдаланишдаги тор кўчага ўрнатилган дарвоза тўсиғини бузуб ташлаш., тўғрисида суд ижро варақасини 15.08.2016 йилда Олмазор туман суд ижрочилари бўлимига юборган.

 

Тошкент шаҳар хўжалик суди аппеляция инстанциясининг 2016 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан, 12.07.2016 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

 

“Мискин” маҳалласи фуқороларининг суд қарори ижроси таъминланмаётгани ҳақидаги шикоятларидан сўнг, Олмазор туман ҳокими биринчи ўринбосари А.Юлдашев суд ижрочилари бўлимига ижросини тўлиқ таъминлаб, натижаси ҳақида ўрнатилган тартибда туман ҳокимлигига  маълумот беришни сўраб 2017 йил 15 февралда Олмазор туман суд ижрочилари бўлимига № 02-15-сонли расмий хат билан такроран мурожаат этган.

 

Шундан сўнг жавобгар “Marsa-Mxa” маъсулияти чекланган жамияти вакилининг: -  суд қарорларининг 238 кв.метр ер майдонидаги қурилмаларга оид қисмини бекор қилиш., сўралган шикояти Олий хўжалик суди кассация инстанцияси судлов ҳайъати судьяси   И.Матмуродов раислигида ўтган 2017 йил 20 февраль кунги суд мажлиси қарори билан рад этилган. Судлов ҳайъати аъзолари М.Салимов, К.Комиловлар имзолаган ушбу қарор хулосасида: - қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга кирган қарор устидан шикоят қилиш мумкин эмас., дейилган.

 

Олмазор туман Суд ижрочилари бўлими бошлиғи А.Тошпўлатов, СИБ ижрочилари Д.Қирғизов, Х.Маннопов, туман турар-жой кадастри бўлими ходими Ш.Мирсагатов, туман суд департаменти бошлиғи ўринбосари А.Рустамов, шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходими Н.Аюпов, туман нотурар-жой кадастри бўлими ходими О.Арифжонов, жавобгар “Marsa-Mxa” МЧЖ директори М.С.Матчонов иштирокида 06.04.2017 йилда “Ноқонуний қурилма тўлиқ бузулганлиги тўғрисида” тузилган далолатноманинг хулоса қисмда:  -  Ушбу ҳудуд видеотасвири ва фотосурати олинди. Далолатнома овоз чиқари эшиттирилди. Ушбу ҳудуддаги  238,0 кв.метрдан иборат ноқонуний қурилма тўлиқ бузулмади., дейилган.

 

Ушбу қўлда ёзилган маълумотнома PDFэлектрон нусхаси Тошкент шаҳар прокурорига ва шикоят муаллифига юборилган.

 

“Мискин” маҳалласида яшовчи Д.Бекхўжаеванинг шикоятига кўра, жавобгар тор кўчанинг Магазин-Мавзук кўчаси тарафидаги фақат бир дона дарвозани бузган бўлсада, суд ижрочилари “Ноқонуний қурилма тўлиқ бузулганлиги тўғрисида” деган далолатнома орқали деб шаҳар прокурасини чалғитиб, ёлоғон маълумот берганлар. Ҳолбуки, қатнов йўлини тўсиб турган улкан темир дарвоза қоровули бу жойдан М.Матчоновнинг рухсатисиз ҳеч кимни ўтказмаслиги, 238 кв.метр ер майдонига ҳужжатсиз қурилган омборхонадан шу манзилда жойлашган “Marsa-Mxa”, “Palmi-Floiwer” фирмалари доимий фойдаланиб келаётган бўлсада туман суд ижрочилари бўлими бошлиғи А.Тошпўлатов туман ҳокимига ҳам бу жой бузиб ташланган., деб бошқа манзилда бузулган суратларни кўрсатиб алдаб келмоқда..

 

Уста Ширин 1-тор кўчасидаги 332,0 кв.метрдан иборат умумий фойдаланишдаги тор кўчадан Жомий майдонига қатнов йўлидаги асосий темир дарвоза ва 238 кв.метрдан иборат ҳужжатсиз омборхона бузулмагани оқибатида маҳалла аҳолиси уч йилдан буён 4 километр орқа йўлдан айланиб шаҳарга чиқишга мажбур бўлиб, бу ҳол уларнинг жуда катта ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўришларига сабаб бўлмоқда.

 

Суд қарори ижросини бажаришдан турли йўллар билан бўйин товлаб келаётган мансабдорларга ҳанузгача қонуний чора кўрилмаганлиги, оддий фуқороларнинг қонун устиворлигига рахна солиши табиий.  Шу тумандаги фуқороларнинг ҳуқуқлари ҳимояси учун маъсул бўлган туман прокурори А.Зуфаров шикоят муаллифларини муттасил алдаб, қонунбузарларни қўллаб келаётгани, прокуратура ходими учун ачинарлик ҳол деб ўйлаймиз

 

Юқорида баён этилганлар муносабати билан, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбариятини Тошкент шаҳар хўжалик судининг 12.07.2016 йилдаги ҳал қилув қарори ижроси тўлиқ таъминланишини алоҳида назоратга олишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддаси талабига итоат этмасдан, маҳалла фуқороларининг жуда катта моддий ва маънавий зарар кўришига сабабчи бўлган суд ижрочиларига қилмишларига яраша кескин жазо чоралари қўллашга чақиради!

Камоли эҳтиром ила –

 

И.Адилов

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил

ташкилоти раиси