EТТБ Ўзбекистонга 120 миллион евро ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нингдиректорлар кенгаши Ўзбекистонга 120 миллион евро миқдорида кредит ажратишга қарор берди. Бундан ташқари молия муассасаси кимё саноати ривожи учун ҳам 12 миллион кредит ажратади. Банкнинг биринчи вице-президенти Филипп Беннетга кўра, Ўзбекистонда сўнгги вақтларда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолагани, хусусан, мамлакатда конвертациянинг муваффақиятли амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаган.
“Ўзбекистон кучли ички ресурсларга эга. Улар ишлаши учун инвестициялар керак. Инвестициялар турли шаклда бўлиши мумкин – нафақат активлар, балки амалиёт ҳам назарда тутилмоқда. Ўзбекистонда 9 миллиард долларлик инвестиция ишламоқда”, – дебди маҳаллий нашрлар мухбири билан суҳбатда ЕТТБ вакили.