Тошкентда ЎИҲМТнинг навбатдаги Қурултойи ўтди

Шу йилнинг 28 октябр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилотининг навбатдаги Қурултойи ўтди. Ўзига хос ишчан, ўз-ўзини танқид руҳида ўтган анжуманда ташкилот фаоллари, халқаро ташкилотлардан меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари келишди. Дастлаб Қурултой ташкилот раҳбари, Ҳюьман Райтс Уотч халқаро ташкилоти совриндори Исмоил Одиловнинг кириш сўзи билан очилди.
Шуни таъкидлаш керакки, ташкилот сўнгги бир неча йилдаги оғир иқтисодий инқироз туфайли ташкилот анжуман, мажлис ва Қурултойларини ўтказишнинг иожи бўлмади. Шунга қарамай бугунги анжуман ташкилот фаолларининг шижоати сўнмагани, одамлар тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатди.
Қурултой давомида ташкилот раҳбариятининг ҳисоботи қабул қилинди ва раис қайта сайланди. Ташкилот низомига ўзгартиришлар киритилди. Яқин келажакдаги стратегик мақсад ва вазифалар белгшилаб олинди. Ташкилот раҳбари Исмоил Одиловга кўра, эндиликда мамлакатимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар туфайли ишлашга кенг имкониятлар яратилмоқда. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти ана шу ижобий ўзгаришлар эпкинига ўз елканларини созлайди.