ХАЛҚ БАНКИДАГИ “АРТИСТ” ЛАР

АТ Халқ банки амалиёт бўлими касса мудираси Остонақулова Нигора Ўрушалиевна 2014 йил январ ойида хомиладорлик таътилига чиққан. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан 2017 йил февраль ойида ишга қайтишни сўраб, Акциядорлик-Тижорат Халқ Банки Сирдарё вилояти филиали бошлиғи Баҳодир Ботиров номига ариза ёзган.
Шундан кейин рахбарият Остонақулова Нигорани аввалги иш жойига қўяди.Юқоридагиларга кўра ходим хомиладорлик таътилидан қайтиш истаги билан ёзма равишда иш берувчига мурожаат қилиши лозим ва иш берувчи унинг иш ўрнини қайтаришга мажбур. Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.Майли бу хақда кейинчалик яна тўхтаб ўтармиз.Асосий масала бошқа ёқда.2017 йил 27 сентябр куни тўсатдан кутилмаганда Акциядорлик Тижорат Халқ Банкининг ички аудит департаменти мазкур банкнинг Сирдарё филиали кассасини босадилар.
Тадбирда банк кассасидан 5 млн.625 000 сўм камомад чиқади.Банк бошқарувчиси Ботиров Баҳодир Абдурахманович (тел: 221-04-00)муқаддам касса мудири Остонақулова Нигорни ўз жон ҳолига қўймай, агар айтган пулини бермаса ишдан кетқазиш шарти билан ундан мажбуран авансга деб фириб йўллари билан 2.300 000 сўмни олиб чиқиб кетган бўлади.Бу хакда чиким касса ордери бор.Бу камомаднинг биринчи сабаби.Иккинчиси амалиёт бўлими бошлиғи Сафаров Рахмон хам 2 млн.50.000 сўм олиб чиқиб кетган.
Хар иккала рахбар хам ички аудит департаменти ходимлари кассани босган кун олган пулларини ўз жойига қўйишга улгуришмайди.Натижада бу қонунбузарликка жавобгар касса мудири бўлиб қолади ва ундан 2017 йил 03 октябрь куни ишдан кетиши хақида ариза олишади.Акс холда Ўзб.Р.МКнинг 100-моддаси 4-қисми билан ишдан бўшатиш таҳдиди билан қўрқитишади.
Ходимларни ишдан бўшатиш фақат қонунда кўрсатилган тартибдагина амалга оширилиши мумкинлиги ҳам фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқининг энг муҳим кафолатидир.Ушбу тартибнинг бузилиши эса ўз навбатида ходимнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини паймол этиш деб баҳоланиб, ходимнинг ушбу ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш имконияти кенгайтирилди. Касаба уюшмалари касаба уюшмаси аъзоси билан маъмурият ўртасида пайдо бўлган якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқади ва улар юзасидан қонунларга мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилади.Лекин хеч қандай хайфсан ва огоҳлантиришсиз банк ўз ходимини ишдан бўшатяпти.Аслида банк йўриқномаси қоидаларини рахбарлар бузган.
Бу хақда далолатнома тузилган.Касса мудири тушунтириш хатида бу хақда тўлиқ баён қилган.Лекин нима учун банк рахбари ва амалиёт бўлими бошлиғи жавобгарликка тортилмади.Прокуратура бу масалада жиноят иши очиши мақсадга мувофиқ деб хисоблайман.2017 йил 05 октябрь санаси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий Банк раис ўринбосари Ш.Р.Хаджизадаевнинг имзоси билан (ижрочи:З.З.Асадов тел:232-09-24)жўнатилган №14-30\483-сонли жавоб хатида “ Сирдарё вилояти Марказий банкнинг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Анорбоев Илхом Қаршибоевичдан (тел: 225-10-74)Республика аппаратининг малакавий мутахассисларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ томонидан жойида батафсил ўрганиб чиқиш, зарурий чораларни кўриш ва айбдор шахсларга қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли чораларни кўриш”ни сўраган.
Акциядорлик Тижорат Халқ Банки Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Тоҳиржон Раҳмоновнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига йўллаган 2017 йил 10 октябрь кунги №02-17\285-сонли хатида қуйидаги арсенал жавоби билан масалани осонгина хал қилиб қўя қолган:” Банкнинг Сирдарё вилояти амалиёт бўлими кассасида текшириш ўтказилганида касса мудираси Н.Остонақулова Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 1831-сон билан рўйҳатга олинган “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир” йўриқнома талабларини қўпол равишда бузганлиги ходимнингн тушунтириш хатига ва текшириш далолатномасига асосан аниқланган.Н.Остонақулованинг ўз аризасига асосан Амалиёт бўлимининг 2017 йил 03 октябрдаги №81-хб буйруғи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган”.Кассадан қонунга хилоф равишда пул олиб чиқиб кетиб ўз манфаати учун ишлатиб, касса мудирасини айбдор қилиб нишонга қўйган Банк бошқарувчиси Ботиров Баҳодир нима учун хамон рахбарлик лавозимида ишлаб келмоқда.У кимнинг эркатойи?
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2008 йил 17 май кунги 12/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир” 68-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан 1997 йил 21 июнь кунги “Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида”ги 61-сонли Йўриқномалари талабларига зид равишда филиалнинг операция кассаси, кечки ва қайта санаш кассаси ҳамда марказий хазинахонадаги ишларни тафтиш қилиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки” Бошқарувининг 1998 йил 28 май кунги 21в-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ банки муассасаларида кам таъминланган оилаларга “Болалар” нафақаларининг тўланиши ҳамда нафақалар тўланиши бўйича бажарилаётган муомала касса ишлари бўйича ҳисобот юритилиши ва назорат қилиниши бўйича” Қўлланма талабларига зид равишда ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш холатлари борми?
АТ “Халқ банки” Бошқарувининг 05.09.2005 йилги 35/2-сонли қарори билан тасдиқланган «Халк банки муассасаларида амалга оширилаётган операцияларни кейинги назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги тартибига асосан омонатлар билан ишловчи маъсул шахс фаолиятини кўриб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисида”ги 29.03.2000 йилда Адлия вазирлигида 906-сон билан рўйхатга олинган Низом ва Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат халқ банки кредит сиёсатининг “Асосий йўналишлари” талабларига қатъий амал қилиняптими, филиал бошқарувчисининг ўринбосари-кредитлаш ва иқтисодий таҳлил бўлими томонидан пахта хосили учун ажратилган имтиёзли кредит маблағлари мақсадли ишлатилиши бўйича мониторинг ўтказилганми?.
Рахбарнинг банк фаолиятини ташкил этиш, банк бўлимларини умумий бошқариш, ходимлар фаолиятини назорат қилиш, банк мижозларига банк хизмати кўрсатишни ташкил этиш, кредитлаш ва кредит комиссиясига раислик қилиш, кредитларни берилиши улардан ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ундириб борилишини назорат қилиш, нақд пул тушуми ва чиқимини назорат қилиш ва шу кабилардан иборат бўлган вазифалари уддаланганми? Фуқаролар банкдан уй-жой қурилишига кредит олиши учун кредит ажратилиши хақида аризаси, унга яшаш жойидан маълумотнома асл нусхаси, ойлик иш ҳақи тўғрисида иш жойидан маълумот, паспорт нусхаси, қурилаётган уй-жойнинг кадастр ҳужжати, сметасини банкка тақдим этиши керак. Шундан сўнг банкда ариза рўйхатга олиниб 15 иш кунида кўрилиб кредит комиссиясининг қарори билан кредит ажратилади.Лекин мазкур кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилганми?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора тадбирлари тўғрисида»гиПК-308 сонли Қарори, ҳамда, Марказий банк бошкаруви томонидан 2006 йил 8 апрелдаги №9/7 сонли қарори билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»гиНизоми асосидамуқаддамкредитлар ажратилган у банкка қайтарилганми?
АТ Ҳалқ банки Бошқарувининг Қарори билан тасдиқланган «АТ Ҳалк банки филиаллари томонидан аҳолига уй-жой қурилиши, уни реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тўғрисида»ги Тартибининг тегишли бандлари «АТ Ҳалк банки филиаллари томонидан аҳолига уй-жой қурилиши, уни реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тўғрисида»ги Тартибининг тегишли бандлари, ҳамда «АТ Ҳалк банки филиаллари томонидан аҳолига уй-жой қурилиши, уни реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тўғрисида»ги Тартиб бандлари талабларига амал қилинганми?
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2008 йил 17 май кунги 12/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир” 68-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан 1997 йил 21 июнь кунги “Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида”ги 61-сонли Йўриқномалари талаблари талабга жавоб берадими?
АТ Ҳалк банки Сирдарё вилояти филиалида ипотека кредити маблағлари мақсадсиз сарфланишига йул қуйилганми, ушбу кредит шартномаларини бекор қилиш ёки кредит маблағини мақсадли йуналтириш чоралари курилганми, акс холда оқибатда банк манфаатларига зиён етказилганми аниқлаш лозим.Белгиланган тартиб ва Низом асосида ишни ташкил этилиб, банк мижозларига кредитларни тугри берилиши ва уларни уз вактида мониторингини олиб борилиб, кредитлар максадсиз ишлатилганлиги холати аникланган такдирда шу шартномаларни бекор килиш чораларини курганми ёки йўқми?
Хўжалик юритувчи субъектларнинг савдо пластик карточкалар орқали савдо маблағларини инкасса қилинишида Пластик карточкалар бўйича 2016 йил 1 январдан 2017 йил 01ноябргача амалга оширилган муомалалари юзасидан ўтказилган ҳужжатли текшириш далолатномаси тузиш лозим.
Акциядорлик Тижорат Халқ Банки Сирдарё вилояти филиаллари томонидан фермер хўжаликлари ва кичик бизнес субъектларини микрокредитлаш тартиби ва ҳисоби, капитал қўйилмаларни молиялаштириш ва узоқ муддатли кредитларни бериш бўйича операцияларнинг ҳисобини ташкил килиш, Банк аудитини режалаштириш ва унинг босқичлари, банк аудитида жиддийлик, банк аудитида жиддийлик даражасини аниқлаш йўллари, банк аудитида аудиторлик далиллари ва уларни тўплаш, банк аудитида аудиторлик танлаш, хатарлари ва натижаларини баҳолаш, Банк касса операцияларининг нормативлар билан тартибга солиниши, банкларда касса ва касса операциялари аудитининг мақсади, вазифалари ва аудит текшируви манбалари, бойликларни инвентаризация қилиш, уларни сақлаш ва ҳисобини юритиш тартибини текшириш, ташкилотлардан банк кассасига нақд пулни қабул қилиш операцияларини текшириш, ташкилотларга нақд пул бирликларини бериш тартибини текшириш, банк операцион кассаси хулосасини ва касса ҳужжатларини сақлаш тартибини текшириш, касса операциясини текшириш бўйича банк ички назорати материалларини таҳлил қилиш лозим бўлади.
Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари банкларда самарали ички назорат тизимини яратиш, банк фаолиятига хос бўлган таваккалчиликни самарали бошқариш (таваккалчиликни аниқлаш, баҳолаш, кузатиш)ни, хавфсиз ва соғлом банк фаолиятини юритишни, банк қонунчилигига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, банк фаолиятини бошқариш ва банк операцияларини амалга оширишни қулайлаштириш мақсадида ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.Бунга риоя қилмаган рахбар ва хар кандай ходим қонун олдида тенг жавоб беришга мажбур.
Турсун Бек Тўразода, хуқуқ химоячиси