Мени ноҳақ айблашмоқда

фохиша

Ўзим Жиззах шаҳрида ижарада яшайман.Эрим билан ажрашганман.Икки нафар фарзандим бор.Жорий йилда мен хизмат қилаётган юридик манзили Жиззах шаҳри, Эроний маҳалласида  жойлашган  фирмамизга бошлиғимиз иш сўраб келган фуқаро Анорбоева Дилрабони массажистка вазифасига ишга қабул қилди.Жиззах вилояти ИИБ одам савдосига қарши курашиш ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда мен ишлаётган саунада фоҳишабозлик бўйича бирон бир далилий ашё сифатида олди-берди аниқланмаган.

Лекин сауна фаолияти устидан аҳолидан  шикоят тушган.Шунга кўра тергов органи менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси билан (Фоҳишахона очиш ёки сақлаш, шунингдек ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш айби билан) жиноят иши очди.Фикри ожизимча виждок бўлмасада, жиноят иши қўзғатилишига аноним хабар асос бўлган.

Йиғилган, баҳоланган, солиштирилган ва тегишли органлар ва шахслар орасида тарқатилган ахборот тезкор маълумотларни ташкил қилади.Тезкор маълумотлар тезкор хизматнинг асоси ҳисобланади.Фохишабозлик ва одам савдосини фаол равишда ташкил этиш учун фойдаланилган квартира ва уйларни  давлат фойдасига мусодара қилиш бўйича ЖПКнинг 211-моддасида назарда тутилган талаблар бажарилиши шарт.Турар жой эгаси жиноят иштирокчиси деб топилмаган.Унинг алоқдорлиги тасдиқланган бўлишига қарамай у танасини сотиб мўмай даромад орттириб бераётган аёл гумондор сифатида эмас балки гувоҳ сифатида ишга жалб қилинган.

Шуни таъкидлаш жоизки Жиззах шахар Эроний маҳалласидаги  барча қулайликларга эга бўлган мазкур  ховлили уй ва сауна айнан фохишабозлик ва одам савдосини ташкил этиш мақсадида қурилган.Демак мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор жиноятнинг оғирлигига боғлиқ.Фохишахона ташкил этишда айбдор бўлган шахслар мусодара қилинган мол-мулк эгасига унинг тергов жараёнида баҳоланган  қийматида тўлашга мажбур.Мол-мулк давлат фойдасига мусодара қилинса тергов унинг қийматини баҳолайди.

Шундан сўнг  фуқаролик ишлари бўйича суд айбдорга мол-мулкининг жиноятга алоқдор бўлмаган эгасига мазкур маблағни  тўлаш мажбуриятини юклайди.Чунки турар жой ижарага берилмаган.Бу терговда исботланмаган.Ҳуқуқий ҳолат йўқ.Бундан шундай хулоса келиб чиқадики  “фоҳишахона ташкил қилиш жинояти қуроли” сифатида кўрилган уйларнинг  хаммаси ҳам мусодара қилинган эмас. Жиноий усулда орттирилган воситаларни легаллаштириш, аниқлаш, хатлаш ва мусодара қилиш тўғрисида‖ги Европа Кенгаши Конвенцияси тузилаѐтганда Конвенция муаллифлари бу конвенциянинг таъсир доирасини нафақат гиѐҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига, балки шу билан бирга халқаро уюшган жиноятчиликнинг фаолиятига қарши курашда ҳамкорлик доирасига татбиқ қилишган.

Бу конвенция шунингдек, қурол-яроғ савдоси, террористик жиноятлар, болалар ва ѐш аѐллар савдоси ва катта даромадлар келтирувчи бошқа қилмишларга қарши кураш мақсадида тузилди. Ўзбекистон Республикаси жиноий фаолиятдан тушган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Евро-Осиѐ гуруҳи аъзоси ҳисобланади.

Ушбу модданинг (a) кичик бандида айтиб ўтилган одам савдосидан жабрланганларнинг ўзидан режалаштирилган фойдаланишга бўлган розилиги, агар ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳар қандай таъсир этиш чорасидан фойдаланилган бўлса, эътиборга олинмайди. (Одам савдосига қарши Протокол3. 3 (b) моддаси )

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135- моддаси Одам савдосига қарши Протоколининг 3 (а) моддасида кўрсатилган воситаларни қўллаб одам савдоси содир этилганлиги учун, жабрланган шахс ундан фойдаланишга розилик берган ёки бермаганлигидан қатъи назар, жиноий жавобгарликни белгилайди.Фоҳишабозликдан ёки шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қилмишлар Жиноят кодексининг тегишли  моддасига асосан криминаллаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Атамаларнинг ҳуқуқий аҳамияти» деб номланган VIII бўлимида “фойдаланиш” атамаси қуйидагича таърифланади: «Бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланиш ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шакллари, мажбурий меҳнат ёки хизматлар, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатлар, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш».Жамиятда фоҳишабозликнинг илдиз отишини олдини олиш ёки бундай тоифа жиноятни профилактика қилиш жуда мураккаб жараён.Чунки кўп холларда бундай бизнесдан амалдорлар кенг фойдаланадилар.Фоҳишаларни маъмурий жавобгарликка тортишдан бошқа таъсир чораси йўқ.Улар бир фоҳишахонадан бошқа фоҳишахонага ўтишлари ёки турли жойларда ишлашлари мумкин.

Шу ўринда хақли бир савол туғилади.Мазкур жиноят ишида фуқаровий даъвогар жабрланувчилар ўзи ким?Давлат, тергов органи кимни химоя қилиши керак?Ваҳоланки, ариза берганларнинг ўзлари бундай жирканч жиноятга шерик эмасмилар?Демак Тергов органи ҳимояланмаган ва ёки зўрлик ишлатиб шаҳвоний ҳаракатлар амалга оширилганлигининг айни сабабларини исботлашлари шарт! Гумон қилинаётган жабрланувчилар ҳимояланмаган ва ёки зўрлик ишлатиб амалга ошириладиган шаҳвоний ҳаракатларни рад этолмасликларининг исботлари мавжуд. Одам олди-сотди қилинганлигининг исботлари мавжуд. Аёллар гуруҳлари, афтидан, бошқа одамлар назорати остида эканлигининг исботлари мавжуд.

Улар кимлар?Маҳалла фуқаролар йиғиними? Профилактика нозирми? Давр муаммоси бўлган одам савдосига қарши курашиш борасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Биринчи Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг қарорлари ижроси юзасидан нима ишлар амалга оширилди?Шуниси ачинарлики тирикчилик ўтказиш илинжида сауна ва мехмонхоналарда изғиб юрган аёллар мижозлар уларга шаҳвоний хизматларни кўрсатган шахслар руҳий тушкунлик ҳолатида эмаслар.Улар Жиноий тўда ва тармоқлар аъзоларига шунингдек ҳақиқий ва соҳта массаж салонларининг эгалари ва бошқарувчиларига хизмат қилишади. Солиқ тўлашдан бош товлашади.Чунки притонлар махфий жиноий уюшмадир.

Одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар гуруҳда ҳаракат қиладиган ҳолатларда бир жиноий гуруҳ одам ёллашдан бошлаб, улардан фойдаланишгача бўлган бутун занжир учун жавоб бериши эҳтимоли жуда кичик бўлиши аниқланган жиноий фаолиятдан келиб тушган маблағларни ҳалоллайдилар, турли амалий ҳаракатлар ёки қонуний бизнес тузилмаларига сармоя киритиш йўли билан жиноий даромадлар манбаларини яширадилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар терговини турли ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ўтказишлари мумкин. Улардан учтаси асосий ҳисобланиб, бутун дунёдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлланилади: (1) содир этилган жиноятни тергов қилиш («реактив тергов»); (2) олдини олувчи тергов («проактив тергов»); (3) жиноий фаолиятнинг олдини олиш операцияси.  Ушбу учта ёндашув параллел равишда қўлланилади ва бир-бирини инкор этувчи сифатида кўрилмайди.

Ушбу ёндашувлар қисқача қуйида баён этилган:

1) Содир этилган жиноятни тергов қилиш – бундай ёндашув олинган маълумот ёки муайян можарога нисбатан жавоб ҳаракат сифатида, зудлик билан чора кўриш талаб этилганда қўлланилади. Одам савдоси билан боғлиқ бўлган ишларда терговнинг бундай тури “жабрланганнинг аризаси асосида” тергов қилиш деб ҳам номланади, чунки бундай тергов жабрланган кишилардан шикоятлар олингандан сўнг амалга оширилиши мумкин.

Реактив услублар асосидаги ҳаракатлар одатда очиқ-ойдин амалга

оширилади ва қуйидагиларни ўзига киритади:

 гувоҳлар (жабрланганлар) кўрсатмалари ва аризаларини олиш;

 гумон қилинаётган шахсларни қўлга олиш/қамаб қўйиш ва дастлабки сўроқ қилиш;

 далилларни йиғиш учун шубҳа уйғотаётган бино ва жойларга бориб кўриш ёки текшириш;

 гумон қилинаётганларни дастлабки сўроқ қилиш ёки шубҳа уйғотаётган жойларни бориб кўриш натижасида материалларни таҳлил қилиш жабрланувчининг ёхуд учинчи шахснинг аризасидан фойдаланишни назарда тутади. Ва ниҳоят, учинчи чора одам савдоси билан шуғулланаётган шахслар тўғрисида амалий маълумотларни йиғиш бўйича пухта режалаштирилган операцияни ўтказиш учун асос сифатида тезкор маълумот ёки кўрсатмаларни қўллашдан иборатдир.

Терговчилар, прокурорлар ва ёки судьялар ўртасида тўлиқ ҳамкорликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Гувоҳлар судда кўрсатмалар беришларини таъминлаш учун имкон қадар энг эрта босқичда консультацияларни ўтказиш лозим. Терговчилар бўлаётган воқеалар тўғрисида тасаввурга эга бўлганларидан кейин улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўллаши мумкин бўлган барча ҳаракатлар усулларини кўриб чиқиш керак.Аёлларга нисбатан дискриминация ва шу каби ижтимоий-иқтисодий омиллар жиноятчилар жабрланувчиларни ёллаш ёки улардан фойдаланиш мақсадида фойдаланадиган ёки жабрланувчиларнинг ўз эксплуататорларига бўлган муносабат, уларнинг қўрқуви, ҳокимият билан ҳамкорлик қилиш истаги ва шу кабиларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлади.

Демак Жиззах шаҳрида мазкур жиноят иши бўйича бораётган терговни Жинсий эксплутация объекти сифатида аѐллар савдоси тергови деб қараш нотўғри бўлмайди.Саунда фохишалик қилаётган аёлларга нисбатан  Жинсий эксплутация объекти сифатида қаралиши керак.

Ҳар бир инсон, унинг ҳуқуқлари ва бурчларини белгилаш ва унга қўйилган жиноий айбнинг нечоғлиги асосланганлигини аниқлаш учун, батамом тенглик асосида, ўз иши ошкора, адолатнинг барча талабларига риоя этилиб, мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эгадир.

Сизлардан илтимосим менга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини саунада ишлаётган барча ходим ва мулкдорга нисбатан солидар тартибда қўлланилишини сўрайман.Мен саунада ишлайдиган Анорбоева Дилрабони атайлаб ёки қасддан бу ишга жалб қилганим йўқ.У ўз ихтиёри билан тирикчилик ўтказиш мақсадида бу ерда ишлаётган бўлиши мумкин.Сауна фаолиятига нисбатан арз қилган фуқаровий даъвогарлар хам маъмурий жавобгарликка тортилиши  лозим чунки улар ўз ихтиёрлари билан интим услугадан фойдаланганлар.Тергов органи фақат мени айбдор қилиб саунанинг бундан кейин хам шу тарзда фаолият олиб бориб фуқароларга интим хизмат кўрсатиши учун шароит яратиб беришмоқда.

 

Зарема Шагалиева