ЕРИМИЗНИ ТОРТИБ ОЛИШИБ, ТЎЙХОНА ҚУРИШДИ

132

Бекобод туман хокимлиги зиммасига Бекобод тумани ‘‘А.Навоий”  ҚФЙ сида 2000,0 кв.м. ет майдонида жойлашган фойдаланиш хизмат майдони 128,62 кв.м.ли эски почта биносини нотурар жойдан чурар жойларга ўтказиш вазифаси юклатилган.Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчик туманлараро судининг 2014 йил 11 сентябрдаги хал илув карорига кўра, даъвогар А.Ишонкуловнинг жавобгар Бекобод тумани хокимлигига нисбатан хоким карорига кўшимча киритиш хақидаги даъво талаби каноатлантирилган.

Бекобод тумани хокимининг 2011 йил 09 ноябрдаги 369-сонли арорига асосан, даъвогар А.Ишонкуловга тегишли “Навоий” ермерлар ушмасида жойлашаган “Почта” биноси умумий эгаллаб турган ер майдони 128,62 кв.м. “Почта” биноси нотурар жойдан турар жой тоифасига ўтказилган. ФИБ Тошкент вилояти суди кассация инстанциясининг 2015 йил 03 июлдаги ажрими билан суд қарори бекор қилиниб, даъво талабини рад қилиш хақида янги хал қилув карори кабул килинган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ФИБ судлов хайъати томонидан  2015 йил 11 декабрда 6-586-15 сонли назорат тартибида берилган протестида қуйидаги асосларга кўра мазкур иш юзасидан чиқарилган кассация инстанциясининг ажрими бекор килиниб, янгидан кўриш учун шу инстанция судига юборишни лозим деб топилган.Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 13-сонли қарорининг 3-бандида тушунтилишича, хал қилув қарорида иш учун хукукий аҳамиятга эга бўлган хамма ҳолатлар баён этилган, тегишли далиллар келтирилган ва иш бўйича аникланган холатлар хамда тарафларнинг хукук ва бурчлари бўйича тўғри хулосага келинган такдирдагина, у асосли бўлиб ҳисобланади.

Кассация инстанцияси, биринчи суд инстанцияси судининг нотурар жойнинг турар жойга ўзгартирилиши суд қарорлари асосида амалга оширилган ва қўшимча суд қарорлари асосида кўчмас мулкнинг умумий майдони 2000,0 кв.м, яъни 0,20 га(20 сотих) сифатида кайд этилган тартибда тузатиш киритилганига, туман хокимлиги томонидан ушбу суд қарорларининг низоли кўчмас мулкка доир кисми ижроси тўлик таъминланганига карамай, бирок Ер кодексида якка тартида уй-жойлар учун ер майдони бириктириш 0,06 га дан ортик бўлмаган микдорда бириктирилиши назарда тутилганига эътибор бермасдан, хокимлик зиммасига асоссиз мажбурият юклаб, хатоликка йўл қўйган деб, суд қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад қилиш ҳақида янги хал қилув карори кабул килган. Лекин иш хужжатларидаги  2008 йил 11 июнда расмийлаштирилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасига караганда А.Ишонкулов сотиб олган “Почта” биноси 2000,0 кв.м.майдонида жойлашганлиги, шартноманинг 1.6. бандида, А.Ишонкуловга эгалик хукуки ўтиши билан бир вактда ушбу бино жойлашган ва ундан фойдланиш учун зарур бўлган ер участкасининг муайян кисмига булган хукуклари хам ўтиши кўрсатилган.Ишдаги Тошкент вилояти худудида ердан фойдаланувчи хўжаликлар ерлар чегараларини тиклаш хамда майдонларини аниклаш тўғрисидаги далолатномага кўра, даъвогар А.Ишонкулов фойдаланиб келаётган “Почта” биносиниг ер майдони 0,20га ташкил қилган.Шунингдек ФИБ Бекобод туманлараро судининг 2011 йил 14 сентябрдаги хал килув карорида хам, даъворгар А.Ишонкулов сотиб олган “Почта” биноси 2000,0 кв.м.майдонида жойлашганлиги кўрсатилган.Суднинг якуний қарори қабул қилинган лекин хокимият уни четлаб ўтиб ижро этишдан чекланмоқда. Эндиликда суд ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида қонунда суд ҳужжатини ижро этмаган жисмоний шахсларнинг ҳам жавобгарлиги белгиланганди. Бундай қилмишларни содир этган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги эса кучайтирилди.Демак, мазкур янги таҳрирдаги моддада муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, шунингдек, суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш – энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

Бекобод тумани хокимининг 24.11.2015 йилда “Бекобод” ҚФЙ, Қўштамғали махалласи худидидан фуқаро Н.Абдалиевга  “Тўйхона” қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисида 698-сони қарори қабул қилинган.Аммо тадбиркор Тошкент вилояти бўйича Давлат архитектура- қурилиш назорати инспекцияси томонидан юқоридаги тўйхона қурилиши учун рухсаб берувчи хужжатлар ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси шахарсозлик кодексининг 54-моддасига зид равишда қурилиш объектларини рўйҳатдан ўтказмасдан ва қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланиб, 2016 йил июн ойида тегишли тартибда огоҳлантириш хати берилган.Жумладан мазкур ажратилган ер майдон худудида “А.Навоий” хайкали жойлаштирилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 29.07.2002 йилдаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 269-сонли Қарорининг 4-иловаси, 3-бандига асосан “хўжалик мақсадларида ўзлаштириладиган ер участкалари, агар уларда маданий мерос объектлари мавжуд бўлса” тарихий-маданий экспертиза объекти хисобланиши кўрсатилган.Бироқ Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги 269-сонли Қонунининг 9-модасида маҳаллий хокимият органларининг вазифалари сифатида ўз худудларида жойлашган маданий мерос объектларини аниқлаши хамда уларни хисобга олиши, муҳофаза қилиши ва улардан фойдаланиш тўғрисида қонун хужжатларининг ижро этилишини таъминлаши, фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш ва жамоат бирлашмаларини маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун хужжатларининг ижро этилишини таъминлаши,асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланишг тадбирларини ўтказишга жалб этилиши белгиланган бўлсада, Бекобод тумани хокимлиги томонидан юқоридаги “А.Навоий” хайкали маданий мерос объекти сифатида рўйҳатга олинган ёки олинмаганлигига шу кунга қадар аниқлик киритилмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 25.02.2013 йилдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш хамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун еручасткалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 54-сонли Қарорнинг 1-иловаси 2-бўлим 14-бандига кўра, маданий мерос ёдгорликларини қўриқлаш зонасида объект қуриш учун ер участкаси танлашда маданий-мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш худудий инспекцияси билан келишилган холдақайд этилган бўлсада, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармаси Тошкент вилояти бўйича минтақалараро давлат инспекциясидан тегишли хулоса олинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 27-моддасида “Шаҳарлар ва посёлкаларда, шунингдек қишлоқ хўжалиги хамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг эгалигидан ерлар таркибига кирмаган  қишлоқ аҳоли пунктларида доимий яшаб\ турган Ўзбекистон Республикаси Фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш учун ва уй-жойни ободонлаштирш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалки килишга қонун хужжатларида белгиланган тартибда хар бир оилага 0,06 гектаргача ер уцчасткалари берилиши” қайд этилган бўлсада, Бекобод тумани хокимининг 09.11.2011 йилдаги 369-сонли қарори билан фуқаро А.Ишонкуловга тегишли почта биноси нотурар жой тоифасидан турар жой тоифасига ўтказилганда, юқоридаги тўйхона учун 0,35 га ер майдони ажратилишида А.Ишонкуловга ажратилиш лозим бўлган 0,06 га ер майдони инобатга олинмаган.

Бундан ташкари, тошкент вилояти бўйича Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси томонидан юқоридаги тўйхона қурилиш учун рухсат берувчи хужжатлар ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодексининг 54-моддасига зид равишда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказмасдан ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар олмасдан ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда огохлантириш хати берилган.Лекин шунга қарамай хозирги кунда фуқаро Н.Абдалиевга  “Тўйхона” қурилиши учун менга тегишли бўлган ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга оширмоқда.

Сиздан ушбу холат бўйича айбдорларга қонуний чора кўришингизни сўрайман.

Ишонкулов АКМАЛ

Бекобод тумани, “Бекобод” ҚФЙ, Қўштамғали махалласи