АРХИВНИНГ АЙБИ БИЛАН НАФАҚАСИЗ ҚОЛДИМ

Мен Назаров Ғуломжон Мажмуджонович 1957 йил 01 январда Сирдарё вилоятида туғилганман.Маълумотим ўрта.Иш фаолиятимни 1975 йил 15 августдан бошлаганман. Менинг номимга дастлаб 1975 йил 15 августда меҳнат дафтарчаси очилган.1975-2003 йиллардаги меҳнат фаолиятим даврларининг барчаси тўғрисида менинг номимга юртилган меҳнат дафтарчасига тегишли ёзув(маълумтот)лар киритилган ва муҳр-имзо билан тасдиқланган.
Зеро,Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 08 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Гулистон туманидаги Ленин колхозида ишчи бўлиб ишга кирганман.2003 йил Сирдарё вилояти хокимининг қарори билан Ленин колхози тугатилиб, колхоз аъзолигидан чиқарилганман.Шундан кейин бошқа жойда ишламадим. ЎзР МКнинг 289-моддасига кўра “Ёшга доир пенсия суғурта қилинган ходимларга умумий асосларда: эркаклар – олтмиш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган тақдирда, аёллар – эллик беш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган тақдирда тайинланади. Пенсия суғурта қилинган ходимларнинг айрим тоифаларига пенсия ёши кам бўлганда, тегишли ҳолларда эса, – меҳнат стажи кам бўлганда ҳам тайинланади” ЎзР МКнинг 289-моддасига кўра “Ёшга доир пенсия суғурта қилинган ходимларга умумий асосларда: эркаклар – олтмиш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган тақдирда, аёллар – эллик беш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган тақдирда тайинланади. Пенсия суғурта қилинган ходимларнинг айрим тоифаларига пенсия ёши кам бўлганда, тегишли ҳолларда эса, – меҳнат стажи кам бўлганда ҳам тайинланади”
Ёшга доир пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
а) меҳнат стажини (умумий ва махсус) тасдиқлайдиган ҳужжатлар;
б) иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома.Иш хақи тўғрисидаги маълумотлар бутунлай ёки кисман йўқ бўлса, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни тайинлаш кунида расман белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори олинади деб маслахат беришди шундан кейин мен Пенсия ёшига етган кунимдан бошлаб Гулистон тумани бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ариза билан мурожат қилдим лекин иш стажим бўйича Гулистон тумани Давлат архивига мурожаат қилишим зарурлиги тушунтирилди. Гулистон тумани Давлат архиви маъмурияти 2017 йил 27 март куни №64-31/575-сонли жавоб хатида мен ишлаган собиқ Ленин жамоа хўжалиги(хозирги Улуғбек СИУ)нинг 1993, 1996, 2000, 2002-2003, йиллардаги иш хаки китоблари тўлиқ эмаслиги ва 1975-1984, 1990-1991, 1994 йиллардаги иш хақи китобларини ўрганишганида исми шарифим қайд этилмаганлиги, 2001 йилдаги иш хақи китобларида фамилия исмим мавжуд бўлиб, лекин иш хаққим ёзилмаганлиги сабабли, тўлиқ маълумотнома бериш имкони йўқлигини билдирган.
Ҳар йилнинг бошида келгуси йилда пенсия ёшига етадиган барча ишчи, хизматчи, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари ва бошқа кооперативларнинг барча ишчилари, хизматчилари, аъзолари учун улар ишлаётган корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлар маъмурияти (бошқаруви) томонидан уларнинг шахсий варақалари ва мехнат дафтарчалари асосида махсус рўйхатлар тузилади. (ЎзР ВМ 30.04.1999 й. 202-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
Шу муносабаат билан мен ФИБ Гулистон туманлараро судига ариза билан мурожат қилиб, ўз аризамда ва суддаги тушунтиришларимда, хозирги кунда нафақага чиқиш борасида иш хақлари тўғрисида маълумотнома сўраб давлат архивига мурожат қилганлигимни, бироқ давлат архиви иш хақлари тўғрисида маълумотларни тақдим эта олмаганлигини, 1975-2003 йиллардаги меҳнат фаолиятим даврларининг ва ишлаганлигим тўғрисидаги барча маълумотлар меҳнат дафтарчасига қайд этилганлигини, бироқ пенсия жамғармаси меҳнат дафтарчасига қайд этилган меҳнат стажларини инобатга олмаганлигини билдириб, суддан 1975-2003 йилларда ишлаган давримни “меҳнат фаолиятим давлари”- деб белгилаб беришни сўрадим.Лекин суддагилар бу масалпни иқтисодий суд кўриб чиқади биздан олиб ташланган бу ваколат деб жавоб беришди.
Суд процесси бошлангунга қадар архив маълумотларини олишда менга амалий ёрдам берилишини сўрайман.
Назаров Ғуломжон
Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Улуғбек СИУ, Сойибобод ҚФЙ