Тошкентдан Карло Варига авиарейслар қўйилди

KW

Шу йилнинг 25 июнидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Чехия Республикасининг курорт шаҳри — Карлов Варига чартер рейсларни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хазмати хабар қилган.

Хабарда айтилишича, ўзбек сайёҳлари орасида Карло Вари ўлкасида дам олиш ва соғликни тиклашга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётгани учун тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган.  Рейслар икки ҳафтада бир марта  А320 лайнерларида амалга оширилиши қўшимча қилинган.