Ўзбекистонда Венгрия элчихонаси иш бошлади

Тошкентга келган Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийарто Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Абдулазиз Комил билан учрашди. Расмий хабарга кўра, икки мулозим ўзаро сиëсий¸ савдо-иқтисодий¸ инвестицион¸ маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Венгер вазири ўз сафари давомида Олий Мажлис Сенати¸ Вазирлар Маҳкамаси вакиллари¸ шунингдек қатор вазирлик расмийлари билан сўзлашувлар ўтказди. Венгриянинг янги иш бошлаган элчихонаси тадбирида қатнашди. Мазкур дипломатик корпус ЕИга аъзо мамлакатларнинг 11-чисига тегишлидир.