Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Марказий банки раиси этиб тайинланди

MN

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувига янги раис тайинланди — Мамаризо Нурмуратов. 2004-2006 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлган бу одам сўнгги йилларда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси сифатида фаолият кўрсатаётганди. Бугундан Марказий банкка раҳбарлик қилади.

Бу хабарнинг қизиқ бир жиҳати бор. Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг раисини тайинлаш ҳамда уни лавозимидан озод этиш Сенат ваколатига киради. Сенатнинг ялпи мажлиси эса бир ҳафта аввал ўтганди. Хабар ё кечиктирилиб берилмоқда, ё тайинлов конституцияга зиддир.