Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов лавозимидан четлатилди

рустам

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплекси раҳбари Рустам Азимов лавозимидан четлатилди. Марҳум Ислом Каримовнинг меросхўри сифатида кўрилган бу одам “Ўзбекинвест” суғурта компаниясига раҳбар этиб тайинланди.

Рустам Азимов 1991-1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарув раиси сифатида ишлаган, 1998-2000 — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири сифатида фаолият кўрсатган.

2000 йилдан 2002 йилгача у Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири, 2000-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодиёт ва статистика вазири бўлиб ишлаган. 2003-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири. 2005-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири. 2008 йил 22 ноябрдан 2016 йил декабригача Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Молия вазири, макроиқтисодий ривожлантириш мажмуаси раҳбари. 2016 йил 15 декабрдан Бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш мажмуаси раҳбари эди.