Россия Ўзбекистонга нефть етказиб беришни бошлайди

газ

Podrobno.uz сайти хабарига кўра, Россия Ўзбекистон билан эришилган келишувлар доирасида 2017 йилда хом нефть етказиб беришни бошлайди. Тез орада амалга ошириладиган бу ишда хом ашё ҳажми ҳозирча чекланган миқдорда бўлади. Ҳолбуки, аввалига Россиянинг 500 минг тонна нефть етказиб берилиши ҳақида маълумот тарқалганди. Бироқ бу йил 30 минг тонна нефть синов режимида етказиб берилиши мумкин.

Нефть Омск-Павлодар-Чимкент нефть қувурлари орқали жўнатилиши, сўнгра хом ашё эстакада орқали Ўзбекистонга жўнатилиши тахмин қилинмоқда. “Омск-Павлодар-Чимкент” нефт қувури Жиззахгача етиб келади. Узунлиги 95 километрни ташкил этувчи нефть қувури Омск-Павлодар-Чимкент магистрал нефть қувурига уланиши тахмин қилинмоқда.