БМТ Олий комиссари Ўзбекистон қамоқхоналарини танқид қилди

зфйд

Пойтахтдаги Халқаро Пресс-клубда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Зайд Раад Ал-Ҳусайн иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Олий Комиссар узоқ йиллардан бери қамоқхоналардаги мамлакат имиджини бузувчи ҳолатлар қайд этилганини эслатиб ўтди.

Шунингдек, Олий комиссар раҳбарлар орасида аёлларнинг жуда камлиги хусусида сўзлади.

Эслатиб ўтамиз, БМТ мулозими ташрифи давомида Ўзбекистон президенти, ҳукуматнинг деярли барча аъзолари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди.