АҚШ комиссияси: “Ўзбекистон — диний эркинликлар топталаётган ўлка”

АҚШдаги Халқаро диний эркинлик комиссияси куни кеча эълон қилинган навбатдаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон дунёда диний эркинликлар вазияти энг ёмон бўлган давлатлар қаторидан жой олди. Мазкур рейтингдаги биринчи ўнликда Ўзбекистон билан биргаликда Бирма (Мьянма), Хитой, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Саудия Арабистони, Судан, Тожикистон ва Туркманистон қайд этилган.
Ўзбекистон 12 йилдан бери диний эркинликлар борасида ташвиш уйғотиб келаётган давлат сифатида тилга олинади.