Ўзбекистон Бош прокурорига биринчи ўринбосар тайинланди

5

Мамлакатнинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг шу йил 12 августдаги фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Исламжон Эргашхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Марҳум президент Ислом Каримов вилоят ҳокимларининг мансаб суиистеъмолликларидан безор бўлгани боис ҳокимнинг махсус биринчи ўринбосари лавозимини дорий қилган ва бу мансабларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида суяги қотган одамларга тақсимлаганди. Юқорида номи келтирилган Эргашхўжаев ҳам ана шундай шасхлардан бири эди.