Иқтисодиёт, Молия ва Қишлоқ хўжалиги вазирликларига янги раҳбарлар тайинланди

ШМРА

15 декабрь куни Суннатулла Бекенов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири этиб тайинланди. Қозоқ миллатига мансуб  45 яшар бу одам шу пайтга қадар вазирнинг Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб келган.

Ўзбекистон Молия вазири, марҳум Ислом Каримнинг эҳтимолий вориси деб келинган Рустам Азим лавозимидан бўшатилди ва унинг ўрнига Ботир Хўжаев вазир этиб тайинланди.

Шунингдек, бугун Самарқанд вилоятининг ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Зоир Мирзаев Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланди. Собиқ вазир Шуҳрат Тешаевга қандай иш берилгани номаълум.