Самандар Қўқонов шифохонага ётқизилди
2016 йил 25 ноябрь куни тушдан сўнг Ўзбекистон Парламентининг собиқ депутати, 24 йиллик сиёсий маҳкум Самандар Қўқонов Тошкентдаги Федерович номидаги килиник шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда собиқ маҳкумни уйига зиёрат қилиш учун унинг пойтахтдаги “Профессорлар шаҳарчаси”даги уйига борган журналистлар маълум қилди.
Журналистнинг таъкидича, куни кеча жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Қизилтепа тумани судининг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Ижроия Кодекси талабига мувофиқ, муддатидан аввал озодликка чиқарилган 72 яшар собиқ сиёсий маҳкум Самандар Қўқонов соғлиғини тиклаш учун госпитилизация қилинган. Қўқоновнинг яқинлари унинг соғлиғи унчалик яхши эмаслигини таъкилашмоқда. Шунга қарамай Қўқоновнинг озод қилиниши қариндошлар орасида тантанага айланиб кетган.