Барак Обама Шавкат Мирзиёнинг давлат тепасига келишини янги давр деб атади

AQSH

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида осиғлиқ АҚШ президенти Барак Обаманинг табрик телеграммасида Шавкат Мирзиёнинг сайлангани Ўзбекистон учун муҳим янги даврни бошлаб бергани ҳақида гаплар бор. Барак Обама Мирзиёевни минтақада ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда халқаро муносабатларда мувозанатни сақлашга қаратаётган алоҳида эътиборини қўллаб-қувватлашини айтган.

“Шунингдек, Президент вазифасини бажарувчи сифатида муҳим соҳаларда, шу жумладан, иқтисодиёт ва қонун устуворлиги соҳаларида Сиз бошлаган ишларни катта мамнуният билан қайд этаман”, – дебди Обама.

Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиё идорасига АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампдан ҳам худди шу мазмундаги қутлов келган. Мазкур номалар шунчаки мулозаматми ёки қўллаб-қувватлов, бу Шавкат Мирзиёнинг амалдаги фаолиятига боғлиқ.