ЎЗБЕКИСТОННИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТАСДИҚЛАНДИ

Тошкентда бошланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида мамлакатнинг 2017 йилги давлат бюджетини тасдиқланди. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари ва Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов Олий Мажлиснинг қуйи палатаси томонидан тасдиқланган бюджет лойиҳасига кўра, бюджет дефицити (бюджет даромади ва харажатлари орасидаги фарқ) 2017 йилда ЯММнинг 1 фоизи, яъни 2,4 трлн сўмни (750 млн доллар) ташкил этиши кутилмоқда.
2017 йилда бюджет даромади ЯИМнинг 19,2 фоизини, яъни 44,5 триллиона сўмни (14 млрд доллар), харажатлар эса ЯИМнинг— 20,2 фоизини ёки 46,9 триллион сўмни (14,7 млрд доллар) ташкил қилади.
Азимовнинг маълумотига кўра, 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодига солиқ босими камаяди: 2016 йилдаги 20,2 фоиздан 18,9 фоизгача. Шунга қарамасдан, ЯИМ ҳажми ўсиши кутилмоқда.
Давлат бюджетини ҳисоблашда келаси йил иқтисодда кутилаётган 7,8 фоизга ўсиши ҳисобга олинган. 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодининг саноат соҳасида – 8 фоизлик ўсиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида – 6,2 фоиз, капитал сармоялар соҳасида – 9,6 фоизлик ўсиш кутилмоқда.
Айнан ана шу хабар матни бугунги барча расмий нашрларда тарқатилган. Аммо ундан ўқувчи Ўзбекистоннинг 2017 йилги давлат бюджетининг ўзи қанчалигини била олмайди. Масхарабозларча тарқатилган ана шундай тўмтоқ хабарга аниқлик киритиш мақсадида мухбирларимиз Давлат Статистика қўмитаси сайти ва бошқа бир қатор манбаларга мурожаат қилиб, Ўзбекистоннинг давлат бюджети аслида қанчалигини била олмади.