Икки депутат ва бир сенатор муддатидан аввал мандатидан маҳрум қилинди

6

Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссиясининг кечаги йиғинида Олий Мажлис аъзоларининг уч нафари ўз депутатлик мандатидан маҳрум этилди. Бу ҳақдаги расмий хабарга кўра¸ депутат Н. Каимовнинг Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги, А.Бўтаевнинг эса Фарғона вилояти Олтиариқ тумани халқ депутатлари кенгашидаги ваколати тугатилгани боис Олий Мажлис Сенати аъзолигидан чиқарилди.

Қувасой сайлов округидан Қонунчилик палатасига сайланган М. Убайдуллаев эса Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинлангани муносабати билан Қонунчилик палатаси депутатлиги мандатидан маҳрум этилди.