Ҳасанбой Дўсмат йилнинг энг яхши боксчиси бўлди

Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) таснифига кўра, РИО олимпиадаси ғолиби, ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсмат дунёда йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди. Мазкур рутбага Ҳасанбойдан ташқари кубалик Робейси Рамирес ҳамда қозоғистонлик Данияр Елеуссинов ҳам даъвогарлик қилаётганди.
Овозларнинг 77 фоизини қўлга киритган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсмат “Йилнинг энг яхши боксчиси” совринига лойиқ деб топилди.