“Agrobank” ходимлари жиноятчими ёки башоратчими?

Ипотека кредити — бу сотиб олинаётган ёки реконструкция қилинадиган турар -жойни гаровга қўйиш орқали ушбу мулкни сотиб олиш ва реконструкция қилиш учун кредит маблағлари ажратилишини билдиради. Ипотека кредитлари объекти бўлиб, иккиламчи бозордаги турар жой ва янги қурилган турар -жой хисобланади.
Кредит 21 ёшга тўлган ва иш стажи 6 ойдан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ажратилади. Кредит сиёсатининг асосий максади кредитлаш ишларини окилона ташкил этиш, кредитлаш жараёнида вужудга келадиган таваккалчиликларни амалий ва самарали бошкариш хамда мазкур сохадаги банк фаолиятида максимал даражада иктисодий ва молиявий натижаларга эришишдан иборат. Банклар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчар ва кўчмас мулкни гаровга қўйиш, кафолат бериш, кафиллик олиш, суғурта полиси ва бошқа мажбуриятлар асосида кредит берадилар. (ЎзР 25.04.1996й. 216-I-сон Қонуни “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” 34-модда)
2014 йил 10 июнь куни, Сурхондарё вилояти, Қумўрғон тумани, Улуғбек маҳалласи, Анҳор кўчаси, 8-уйда яшовчи, Муборак Газ қувурлари Бошқармаси омбор мудири лавозимида ишлаб келган фуқаро Усанов Миркомил Холмўминович “Agrobank” Қумўрғон тумани филиалидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2005 йил 6 май, ПҚ-69-сонли, хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ ҳамда аҳолининг ўз эҳтиёжлари учун уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва харид қилишга якка тартибда қарз олувчиларга имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити бериш тизимини кенг жорий этиш учун молиявий маблағларни жалб этиш тўғрисидаги қарорига асосан 2011 йил 23 февралдаги 18\1-сонли “уй-жой куриш, уни қайта қуриш ва сотиб олиш учун ипотека кредитларини бериш тартибига аосан 10 йил муддатга Қумқўрғон тумани, “Сурхон соҳили” маҳалласида яшовчи фуқаро Тожиев Бахтиёр Абдулкосимовичга тегишли бўлган уй-жойни сотиб олиш мақсадида банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан йиллик 16 (ўн олти)фоиз устама хак тўлаш шарти билан 85.000 000 (саксон беш миллион)сўм миқдорида кредит маблағи ажратишни сўраб мурожаат қилган.Мазкур ариза 2014 йил 10 июнь куни “Agrobank” Қумўрғон тумани филиал девонхонасидаги хужжатларни кирим килиш умумий китобига кирим килинди ва “кирим” белгиси босилиб тегишли 64-сон билан рақамланган.Ушбу ариза ва кредит хужжатларига банк хукукшуноси томонидан ички меъёрий талабларга мос келиши ҳақида ижобий хулоса берилган. Гаров тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши керак. Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тасдиқланиши керак бўлган шартномага мувофиқ олинадиган мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тасдиқланиши шарт.
Шуниннгдек гаров мулклари 2014 йил 16 июнда “1040011-32947-сонли шартнома асосида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси тоонидан суғурталанган.Суғурта шартномаси банк томонидан имзоланиб муҳр билан тасдиқланган. Ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб хисобланади ва кучга киради.
2014 йил 24 июнь куни Қумқўрғон тумани №1-сон давлат нотариуси Н.Абдуллаева томонидан “Уй жой олди-сотди шартномаси” тасдиқланиб шу куннинг ўзида Кадастр хужжатлари “35-ракам билан рўйҳатдан ўтказилиб, туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри”дан форма 18 -маълумотномаси хам олинган.Лекин Усанов Миркомил Холмўминовичга ажратилаётган ипотека кредитига 25% бадал тўлови шакллантирилиши йўриқномада талаб этилсада, банк бошкарувчиси Т.Норбўтаев ва кредит қўмита аъзолари 25%бадални шакллантириилишини талаб илмасдан туриб, 2014 йил 03 июль куни уйнинг эгаси Тожиев Бахтиёр Абдулкосимовичнинг омонат хисоб ракамига 100% креидит сумма тўловини амалга ошириб юборган.
Банк ходимлари ўзларининг жиноий қилмишларини давом эттириб, 2014 йил 03 июль куни Банк бошкарувчиси Т.Норбўтаев, ходим Т.Исломкулов ва банк бош ҳисобчиси С.Тўракулов шунингдек банкнинг ваколатли шахслари Тожиев Бахтиёрни ўртага олиб “Бекобод-Сурхон Инвест ” хусусий фирмасининг (фирма рахбари Гаффороф Бахром ОАТБ “Agrobank” Қумўрғон филиалидан олинган муддати ўтиб кетган кредитни ёпишга ёрдам беришини ва бир ой ичида ушбу кредит маблағини накд пул шаклида қайтариб берамиз деб, унинг ишончига кириб алдов ва фирибгарлик йўли билан Жамғарма (омонат) ҳисоб ракамида турган 85.000 000 (саксон беш миллион)сўм миқдорида кредит маблағини акаси Усанов Бобохон Холмўминовичнинг омонат хисоб ракамига ўтказиб туришни сўрашган. Сабаби “Бекобод-Сурхон Инвест” хусусий фирмасининг муддати ўтиб кетган кредити Кредит ҳисобидан ёпилганлигини хеч ким билмаслиги кераклигини, ҳамда прокуратура органлари улардан нақд пул шаклида кредит маблағларини ёпиш кераклигини талаб қилаётганлигини айтишиб, олинган 85.000 000 (саксон беш миллион)сўмни бир ой ичида накд пул шаклида кайтариб берамиз деб ваъда килишган ва шу куннинг ўзида акаси Усанов Бобохоннинг омонат хисоб ракамига ўтказиб юборишган. Маълумот учун қабул қилинсинки, қонун ҳужжатларига мувофиқ:
пул қўйувчи жисмоний шахслар банклардаги депозит ҳисобварақларига қўйилган пул маблағларини ўзларининг хоҳишларига кўра ва чекловларсиз тасарруф этишлари мумкин;
банклар жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва пул қўйилмалари борасида, шунингдек, улар бўйича амалга ошириладиган операциялар хусусида банк сири сақланишини кафолатлашлари шарт;
банк сири ҳисобланган маълумотларни ноқонуний ошкор этгани ёки учинчи шахсларга бергани учун айбдор бўлган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортилади.Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маҳаллий ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, солиқ ва бошқа назорат органлари, банклар, мансабдор шахслар томонидан банк сири тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатиши белгиланган.
Усанов Бобохон Холмўминовичнинг Омонат ҳисоб ракамидан 2014 йил 07 июль куни ОАТБ “Agrobank” Қумўрғон филиали бошкарувчиси Н.Норбўтаев, Кредит режа бўлими бошлиғи Т.Исломкулов ва банк ходимлари уларга “ЖИБ Қумқўрғон тумани суди томонидан 2(икки)кун муҳлат беришди тўламасак бизни санкция билан қамоққа олишади” деб ёлғон ваҳима кўтариб, ариза орқали 64.000 000 сўмни “Гаффаров Бахромнинг келтирган зарари учун” деб Сурхондарё вилояти прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига ўтказиб юборишган.Шу куннинг ўзида яъни 2014 йил 07 июнь куни банк бошарувчиси, бош ҳисобчи ва ғазна мудираси ўзаро жиноий тил бириктиришиб, чиқим касса ордерига омонатчи Усанов Бобохоннинг имзосиин сохталаштириб, ўзлари имзо қўйиб 19 000 000 сўм (ўн тўқиз миллион) сўмни накд пул шаклида олиб, шу куннинг ўзида “Бекобод-Сурхон Инвест ” хусусий фирмасининг муддати ўтган кредити учун Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Депозит Ҳисоб раамига ўтказиб юборишган.
Уларнинг бу харакатлари Ўзбекистон Республикаси МБнинг “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва имматликларни ташишга доир йўриқномаси”нинг 6-чи боб яъни “Пул ва қимматликларни чиқим кассалари орқали бериш” талабларига зид бўлиб, банк кассасидан 19.000 000 сўм камомадга йўл қўйиб жиноят содир этишган. Ушбу жиноий гуруҳ ўз ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а,г” бандида кўрсатилган жиноятларни қасддан содир этган.
Жумладан улар Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2008 йил 17 май кунги 12/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир” 68-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан 1997 йил 21 июнь кунги “Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида”ги 61-сонли Йўриқномалари талабларига зид равишда иш олиб боришган.
Омонатлар бўйича масъул ижрочи бухгалтер мижозга қуйидагича хизмат кўрсатади.
Мижоз томонидан тўлдирилган 009-шаклдаги чиқим касса ордерини қабул қилиб, ундан паспортини ҳамда омонат дафтарчасини сўраб олади.
009-шаклдаги чиқим касса ордерида ёзилган сана, сўз ва рақамда ёзилган сумма, мижознинг фамилияси, исми-шарифи, мижознинг имзоси мавжудлигини кўздан кечиради. Чиқим ордеридаги мижоз имзосини унинг шахсий ҳисобварақ карточкасидаги имзо намунаси ва паспортидаги имзоси билан солиштиради.
009-шаклдаги чиқим касса ордеридаги мижознинг фамилияси, исми-шарифи ҳамда паспорт реквизитларини мижознинг паспортидаги ёзувлар билан солиштиради. Паспортнинг амал қилиш муддати ўтиб кетмаганлигини кўздан кечиради.
009-шаклдаги чиқим касса ордерига тартиб рақами ва ҳисоб рақамини ёзиб, унга имзо чекади.
Мижознинг шахсий ҳисобварақ карточкасига ҳисоблаб қўшилган фоиз миқдорини ёзади, ундан сўнг олинаётган сумманинг қолдиқ суммасини ёзади, буни мижозга тасдиқлатиб, унга имзо чектиради.
Омонат дафтарчасига сана, чиқим қилинаётган нақд пул суммасини ҳамда қолдиқ суммасини ёзади.
Масъул ижрочи бухгалтер 056-шаклдаги чиқим касса журналига 009-шаклдаги чиқим касса ордери тартиб рақами, ҳисоб рақами ва суммасини қайд қилади. Мижозга унинг паспортини қайтариб беради.
Масъул ижрочи бухгалтер мижознинг 009-шаклдаги чиқим касса ордерини, омонат дафтарчасини, шахсий ҳисобварақ карточкасини ҳамда 056-шаклдаги чиқим касса журналини назоратчи бухгалтерга текшириш учун беради.
Назоратчи бухгалтер 009-шаклдаги чиқим касса ордери, омонат дафтарчаси, шахсий ҳисобварақ карточкасидаги барча ёзувларни текшириб, 009-шаклдаги чиқим касса ордерига ҳамда 056-шаклдаги чиқим касса журналига имзо чекади ва ҳужжатларни масъул ижрочи бухгалтерга қайтариб беради. Масъул ижрочи бухгалтер 009-шаклдаги чиқим касса ордерининг талон қисмини қирқиб мижозга беради ва унга кассанинг тегишли рақамидаги туйнугига боришини айтади.
Масъул ижрочи бухгалтер шахсан ўзи мижознинг 009-шаклдаги чиқим касса ордерини, омонат дафтарчасини, шахсий ҳисобварақ карточкасини ҳамда 056-шаклдаги чиқим касса журналини чиқим кассирига элтиб беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” Қонунининг 39-моддасига мувофиқ банклар маблағларнинг сақланиши ҳамда омонатчилар олдидаги мажбуриятларининг бажарилиши учун, шу жумладан, тўловлар бир банкдан бошқа банкка ўз вақтида ўтиши ҳамда маблағларнинг корхоналар ва ташкилотлар ҳисоб-китоб варақларига киритилиши учун ўз мижозлари ва омонатчилари олдида жавобгардирлар.
Юкоридаги банк ходимлари 64.000 000 сўмлик пул кредит маблағини, хамда 19 000 000 сўм ва 1.000 000 сўм пулларни компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб, такроран мансаб сохтакорлиги, яъни мансабдор шахснинг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, расмий ҳужжатларга била туриб такроран сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни такроран қалбакилаштириши ёки била туриб такроран сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятларни содир этган.
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2014 йил 09 июнь кунидаги хукмига кўра, “Бекобод-Сурхон Инвест ” хусусий фирмасининг рахбари Гаппаров Бахром Исамадуллаевич, ОАТБ “Agrobank” Қумўрғон филиали бошкарувчиси Норбўтаев Т.Х, ОАТБ “Agrobank” Қумўрғон филиали кредит бўлими бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 209-моддасининг 1-исми, 189-моддасининг 3-қисми, 139-моддаси 3-қисми “а,г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, ахлок тузатиш ишлари, хамда етказилган зарарни қоплаш мақсадида Сурхондарё вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига С.Гафурова томонидан тўланган 16.000 000 сўм, Б.Усанов томонидан тўланган 64.000 000 сўм, К.Гаппаров томонидан тўланган 19 000 000 сўм ва 1.000 000 сўм давлат даромадига ўтказилиши белгиланган.
Шундай экан Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган хукмдаги мажбурият жавобгарлар томонидан бажарилган тақдирда арз олувчи М.Усанов хозир қарздор бўлиб қолмас эди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган “Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби”га асосан қарздор кредит бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган тақдирда банклар гаровга қўйилган мол-мулк қиймати кредитор банкнинг талабини қоплаш учун етарли бўлмаганда тижорат банки ундирувни қарздорларнинг гаровдан бўш бўлган бошқа, ликвидли мол-мулкига қаратиши кераклиги белгилаб қўйилган.
Кредитор банк ва қарздор ўртасидаги келишмовчиликлар битим шартларига мувофиқ хал этилади. Вужудга келган келишмовчиликларни ўзаро келишувга кўра ҳал этиш мумкин бўлмаган тақдирда томонлар судга мурожаат қилишга ҳақлидир. (ВМ 04.12.2002й. 422-сон қарори билан тасдиқланган “Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби”1-16-бандлари) ОАТБ “Agrobank” Қумўрғон филиали ходимлари ва мансабдор шахслари Узбекистон Республикаси Марказий банкининг “Узбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби туғрисида”ги 29.03.2000 йилда Адлия вазирлигида 906-сон билан руйхатга олинган Низом талабларини бузишган.М.Усановга ажратилган 85 000 000 сўмлик ипотека кредити маблағлари мақсадсиз сарфланишига йул қуйилиб, ушбу кредит шартномаларини бекор қилиш ёки кредит маблағини мақсадли йуналтириш чоралари курмаганлиги оқибатида банк манфаатларига зиён етказилганлиги холати хам туғри аникланган. Белгиланган тартиб ва Низом асосида ишни ташкил этилиб, банк мижозларига кредитларни тугри берилиши ва уларни уз вактида мониторингини олиб борилиб, кредитлар максадсиз ишлатилганлиги холати аникланган такдирда шу шартномаларни бекор килиш чораларини курганида юкорида курсатиб утилгани каби холатларга йул куйилмаган ва банк ходимларинг айби билан банк манфаатларига зарар етказилмаган булар эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 февраль санасидаги ПФ №3968-сонли “Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонига бир назар солсангиз, аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун инвестиция ресурсларининг ғоят муҳим манбаи сифатида аҳолининг эркин пул маблағларини тижорат банклари омонатларига жалб этишни янада рағбатлантириш бош мақсад қилинган. Шу билан бирга, айрим инсонларда банк тизимига нисбатан ишончсизликдан иборат сийқа муносабатлар ҳамон сақланиб қолмоқда, пулни банклардан ташқарида сақлаш одати чуқур илдиз отган. Бундай психологик стереотип давлатнинг фақат битта монополист-банки бўлган, пулларни олиш ҳар доим ҳам қулай бўлавермаган, кўпинча банкларнинг ўзида маблағ бўлмаган аввалги тизим шароитларида юзага келган. Оқибатда аҳолида пулларни жамғарма кассаларда сақлашга ишончсизлик туғилган ҳамда аксарият пул жамғармалари уйда сақланган.
Таъкидлаш жоизки, аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини ошириш ва пул маблағларини хуфёна иқтисодиётдан реал секторга жалб этиш мақсадида бир қатор мамлакатларда капитални легаллаштириш амалга оширилди. Хусусан, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Швецария каби мамлакатларда капитални амнистия қилиш бўйича бир марталик тадбирлар ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган «Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш ва аҳолининг бўш пул маблағларини тижорат банклари омонатларига жалб этишга қаратилган.Мазкур йўналишда кўп ишлар амалга оширилди, замонавий қонунчилик-ҳуқуқий база яратилди, амалдаги қонун ҳужжатларининг тегишли тартиб-қоидалари тасдиқланди, бироқ улар замон талабларига ҳали тўлиқ жавоб бераётгани йўқ.
Афтидан “Agrobank” Қумўрғон тумани филиали мансабдор ва моддий жавобгар шасхлари томонидан қарз олувчи Микомил Усанов манаатига катта зарар етказхилганлииг юзасидан 20.04.2015 йил Қумўрғон тумани прокуратураси ва Сурхондарё вилояти СВОЖҚК департаменти томонидан суриштирув ишлари олиб борилган.Ўзлари талон-тарож қилган кредит маблағларини ўзлаштирилганлигини била туриб, ундирувни улар қарз олувчининг мол-мулкига каратиш йўли билан ФИБ Қумўрғон тумани судига беришган.
Лекин Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекс 735-моддасига мувофик, карз олувчи олинган қарз суммасини кредит шартномасида назарда тутилган муддатда тартибда карз берувчига қайтариши шарт.Банк маъмурияти “Бироқ, қарздор шартнома интизомига риоя этмасдан, ўз зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, кредит қарзини ҳамда унга хисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган” деб эрта хулосага келишини олдини олиш максадида хозирда ҳибсда сақланаётган Усанов Миркомил Холмўминович бу мажбуриятни бажара олмаслигини назарда тутиб, хамда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган такдирда ёки лозим даражада бажармаганда (банк ходимларининг айби бўлганлиги учун қарз олувчи бундай мажбуриятдан мустасно) гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Бундай ҳуқуқий норма Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонунининг 36- моддасида ҳам таъкидланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик Суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-бандида “Кредит шартномаси суд тартибида тарафларнинг бирининг талаби билан бошқа тараф томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда ёки вазият жиддий ўзгарганда, шунингдек қонун ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.” деб тушунтириш берилган. Лекин кредит олувчи шартнома шартларин бузмаган чунки у кредитни олмаган хисобланади. Гаров тўғрисидаги шартнома Қарз олувчи кредит шартномаси бўйича Банк олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаргунига (асосий қарз сўндирилгунига ва кредит бўйича фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқалар тўлангунига) қадар бўлган муддатга тузилиши керак.
Кредит қайтарилишини таъминлаш учун гаров сифатида қабул қилинадиган мулк қуйидаги талабларга жавоб бериши керак яъни юқори даражада ликвидли бўлиши, яъни пул маблағларига айлантириш осонлиги назарда тутилиши лозим. Мулк қиймати, мабодо уни сотишга тўғри келса, сотув билан боғлиқ қўшимча харажатларни қоплаш ҳамда бундай мулкни сотганда, қонунларга кўра, кўзда тутилган барча солиқларни тўлаш учун етарли дискон билан белгиланиши лозим.Кредит маблағини сўндиришга қаратилаган гаровдаги мулк тез фурсатларда сотувга қўйилиб, қарздорликни пенялашига йўл қўйилмаслиги керак эди. Кредит (актив) бўйича таъминот бўлиб хизмат қиладиган гаровга банк кредит (актив)ни сўндирувчи асосий манба деб қарамаслиги керак.
Хавфсиз ва ишончли фаолият юритиш андозаларига мувофиқ Банк гаровдан қарзни сўндириш сифатида фойдаланиш имкониятигагина таянган ҳолда кредит бермаслиги керак. Кредит (актив) бўйича олинган гаровни таҳлил қилиш чоғида банк гаровнинг ликвидлилигига баҳо бериши керак. Шунга қараб, банк асосий қарз ва фоизлар суммалари гаровни сотиш ҳисобига эмас балки прокуратура депозит хисоб ракмига туширилган ва суд хукми билан жавобгарлардан давлат фойдасига кайтарилган суммадан қанчалик сўндирилишини баҳолаши шарт эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган “Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби” га асосан қарздор кредит бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган тақдирда ундирувни суд тартибида қарздорнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш йўли билан қайтаришга ҳақлидир.Лекин юкоридаги холат бунга йўл кўймайди. Кредитор банкнинг кредит бўйича қарзни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш бўйича ҳуқуқи, кредит бўйича қарз тўланмаган тақдирда қарздорнинг сотиладиган ликвидли мол-мулки рўйхати, шунингдек ушбу мол-мулкни сотиш тартиби кредитор банк ва қарздор ўртасидаги битим билан белгиланади. Агар қарздорнинг ликвидли мол-мулкини сотишдан олинган сумма қарздорнинг кредитор банкдан кредит бўйича қарзидан ортиқ бўлса, суммадаги фарқ қарздорга қайтариб берилади.
Усанов Бобохон, Қумқўрғон тумани