Давлат нотариусининг найранглари

yjnfhbec

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча жабҳалардаги ислоҳотлар нотариал идоралар фаолиятини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Хусусан, республикамизда кенг кў­ламда амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёни, нотариал идораларда бажарилаётган ҳаракатларнинг турлари кенгайишига имкон яратди.

 

Мен Ташбаева Дилбар 2005 йил 20 майда фуқаро Дилшод Ташбаев билан қонуний никохдан ўтиб турмуш қурганман.Уч нафар вояга етмаган фарзандларимиз бор.Уй-жой қуриш пайтимиз бахтсиз тасоддиф туфайли бир нафар фарзандимдан айрилдим.Гулистон тумани хокимининг 201 йил 12 октябрдаги №832-сонли қарори билан Гулистон тумани, А.Темур СИУ, Зарбдор ҚФЙ, «Янгилик»  МФЙда жойлашган қурилиши тугаланмаган уй-жой биноси эрим бўлмиш Дилшод Ташбаевнинг номига давлат рўйҳатидан ўтказилган.ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали ва Ботиржон Рахманов ўртасида тузилган 2012 йил 21 августдаги кредит шартномасига асосан мен хабардор қилинмасдан, розилик хатим олинмасдан Гулистон тумани, А.Темур СИУ, Зарбдор ҚФЙ, «Янгилик»  МФЙда жойлашган қурилиши тугаланмаган уй-жойимиз гаровга қўйиб юборилган.

 

Сохталаштирилган кредит хужжатлари хакикий эмаслиги боис ФИБ Оқолтин тумани судининг 2016 йил 28 январь кунги хал қилув қарорига кўра  Гулистон тумани давлат нотариал идораси томонидан 2012 йил 31 август куни расмийлаштирилган гаровга қўювчи Рахмонов Ботиржон Мехмоналиевич ва ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали  ўртасида тузилган Гулистон тумани, А.Темур СИУ, Зарбдор ҚФЙ, «Янгилик»  МФЙда жойлашган қурилиши тугаланмаган уй-жой гаровқ шартномаси хакикий эмас деб топилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Гулистон тумани судининг 2015 йил 21-декабрь кунги ажримига кўра, турмуш ўртоғим Ташбаев Дилшод Турсунбаевич Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси, 2-қисми “б” банди билан  айбдор деб топилиб, амнистия актга кўра жазодан озод қилинган. Ташбаев Дилшод Турсунбаевич Гулистон тумани давлат нотариал идораси нотариуси Ш.Каримов билан келишган холда реестр китобига менинг номимдан сохта имзо чекиб, қонуний хужжатларни фалсификация қилиш орқали, хамда Ўзбекистон Республикаси  Оила кодексининг 22, 23-моддаларига зид равишда Гулистон тумани, А.Темур СИУ, Зарбдор ҚФЙ, «Янгилик»  МФЙда жойлашган уй-жойни Рахмонов Ботиржон деган шахсга сотиб юборган.Мен буни сезиб қолган кунимдан бир оз вақт ўтиб дарҳол судга мурожаат қилдим.

 

2015 йил 13 октябр куни ФИБ Сирдарё туманлараро судига фуқаро Рахмонов Ботиржон ва  Гулистон тумани 1-сон нотариал идорасига нисбатан  “ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ва олди-сотди шартномасини хакикий эмас деб топиш хакида” даъво аризаси киритдим.Суд менинг манфаатларимни ёқлаб чиқиб, Гулистон тумани нотариал идораси томонидан 2011 йил 14 октябрь куни расмий рўйхат китобига 3915 рақами билан қайд этилган Ташбаев Дилшод Турсунбаевич ва Рахмонов Ботир Мехмоналиевич ўртасидаги Гулистон тумани А.Темур СИУ, Зарбдор ҚФЙ, «Янгилик»  МФЙда жойлашган уй-жойнинг олди-сотди шартномасини хақиқий эмас деб топди ва Ўзбекистон Республикаси номидан қарор чиқарди.

 

Юқоридаги судларнинг Ўзбекистон Республикаси номидан чиқрилган хал қилув қарорларига қарамай, Гулистон тумани давлат нотариал идораси нотариуси Ш.Каримов 2016 йил 23 март куни ФИБ Сирдарё туманлараро судига  “янги очилган холат бўйича ишни қайта кўриш хакида” ариза киритмоқда.

 

Даъвогар ўз аризасида гўёки олди-сотди шартнмоаси сохталаштирилмгану, белгиланган тартибда амалга оширилганлигини иддао қилмоқда. Нотариус йўл қўйган хатоси натижасида ўзи амалга оширган нотариал ҳаракатнинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу нотариал ҳаракатни белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш учун бу ҳақда прокурорга хабар қилишга мажбур.Нотариус прокурорни хабардор қилганлиги тўғрисида тегишли ҳудудий адлия бошқармаларини хабардор қилади.

 

Лекин Гулистон тумани нотариуси хатосини тўғирлаш ўрнига бизни судга бериб вақтни ютқазиб қўйди. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги битимлар бошқа шахсга ўтказилаётган ёки гаровга (ипотекага) қўйилаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирдагина тасдиқланиши мумкин.Қандай қилиб давлат ишониб нотариал хукукни топшириб қўйган нотариус эр-хотин ўртасидаги хали қурилиши битмаган уй-жойни гаровга қўйиб беряпти?

 

Давлатимиз томонидан берилаётган эътибордан четда қолмаганлиги боис нотариат тўғрисида ҳам кўплаб қонун ва қарорлар қабул қилинди-ки бу ҳам бўлса фуқароларимизнинг манфаатлари йўлида.Шундай қонунларнинг 67-моддасида белгиланганидек нотариус ҳар қандай ҳужжатни тасдиқлашдан олдин ҳужжатда баён этилган факт ва ҳолатларни эмас, балки унга қўйилган имзоларнинг сохта ёки ҳақиқийлиги учун қонун олдида жавобгардир.

 

Энг аввал имзо қўювчининг шахси аниқланади, муомалага лаёқатлилиги текширилади, мулоқот давомида муомалага лаёқатлилиги шубҳа туғдирмаса ушбу нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳужжатларида лаёқатсизлиги ҳақида маълумот йўқ бўлса ҳужжатга нотариус иштирокида шахсан ўзи қўл қўяди. Имзо… Бир қарашда энг арзимас, майда ишдек туюлган мана шу биргина имзо орқасида инсон тақдири турибди. Ахир биргина имзо билан кимдир бутун уй-жойини бировнинг ихтиёрига топширади, кимдир ўз фарзандини бир умрга ўзганинг номига ўтказиши, яна бошқа биров битта имзо билан миллионлаб қарзга ботиб қолиши, ўз ваколатини бошқа шахсга топшириши мумкин.Бу имзонинг нечоғли ҳақиқий эканлигига эса албатта нотариус жавобгардир. Аслида нотариус фақат қонун ижросини таъминлайди холос.

 

Эшитганига эмас, кўрганига ишонган ҳолда ҳаракат қилиш нотариуснинг шиори бўлиши керак. Агарда бирор шахс бировнинг мулкига кўз олайтирса қонун олдида жавоб беради, лекин имзони ўзлаштириш ҳам жиноят. Ҳатто бу жиноятга биринчи навбатда нотариус алоқадор бўлади ва қонун олдида жавоб беради. Нотариал идоралари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат қилиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Сиздан ва ваколатли прокурор, шунингдек суддан аризамда келтирилган важларга қонуний баҳо берилса дейман.

 

Дилбар Тошбоева,

Гулистон тумани А.Темур сув

истеъмолчилари уюшмаси