ДЕПУТАТ МАХКАМАГА ТОРТИЛДИ

6

Сирдарё тумани прокуратураси томонидан шу тумандаги “Истиқлол” СИУ собиқ раҳбари Имомназаров Музаффарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми, “а, б, в, г” бандлари билан, 192-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси  2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси билан жиноят иши очилган. Сирдарё тумани прокуратураси томонидан 23\1262-сонли жиноят иши бўйича олиб борилган тергов харакатлари давомида қуйидагилар аниқланган.

1983 йил 14 июнда Сирдарё туманида туғилган Имомназаров Музаффар Мураткулович, депутатликка сайланган, Халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгаши депутати гувохнома №21, Сирдарё туманида жойлашган  “Истиқлол” СИУ раиси, бир вақтнинг ўзида“Истиқлол” СИУ ҳудудида жойлашган “Одина, Муслима Дурдона” ва “Хасанжон Бекзоджон” фермер хўжаликлари норасмий раҳбари лавозимида ишлаб келиб, ННТ ва бошка нодавлат ташкилоти мансабдор шахси бўла туриб, бир гурух шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, мансаб ваколатин суистеъмол қилиб, ўзига ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш, давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказганликда айбланган.

Жумладан, у 2015 йилнинг 09 июль куниданг 2016 йилнинг 02 февраль кунига қадар Сирдарё туманида жойлашган  “Истиқлол” СИУ раиси лавозимида ишлаб келиб, нодавлат ташкилот мансабдор шахси бўла туриб, мансаб ваколатни суисеъмол қилиб, ўзганинг кўп мидордаги мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида, 2014 йил 8 февралидан 2015 йил 01 октябрга қадар ННТ “Одина Муслима Дурдона” фермер хўжалиги раҳбари Жўраев Неъматжон Абдураҳим ўғли ва бошка шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жиноий режага асосан 14.03.2015 йилда “Одина Муслима Дурдона” фермер хўжалигига 2015 йилда 122,3 гектар ер майдонида пахта етиштиришга туман хокимининг қарорини  чиаришга эришиб, “Бахт пахта тозалаш”АЖ билан 24.02.2015 йилда 70 гектар ер майдоинда 280 тонна пахта хом ашёсини етиштириш тўғрисида 69-сонли контрактация шартномасини тузиб, 70 гектарда пахта етиштириш учун ажратилган нефт ва минерал ўғит маҳсулотларини олиши лозим бўлсада,122,3 га ерда пахта етиштириш учун ажратиладиган имтиёзли банк кредити ҳисобидан “Гулистон нефт базаси”УК Сирдарё тумани филиалидан 28,449 кг миқдорида  92 610,2 минг сўмлик нефт маҳсулотлари, “Қишлоқхўжаликкимё” Сайҳунобод туманлараро филиалидан 107,0 тонна 64 708 2 минг сўмлик минерал ўғит маҳсулотларини   олиб,  имтиёзли асосларда ажратилган 12 615 кг 31.271,9 минг сўмлик нефт ва 28,7 тонна, 17 394,1 минг сўмлик  минерал ўғит маҳсулотларини олиб, шоли етиштириш учун сарлаб юбориб, ўзига ишониб топширилган хамда унинг ихтиёрида бўлган жами 48 666,0 минг сўмлик кўп миқдордаги давлат маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганликда айбланаяпти.Бундан ташкари у 2015 йилнинг 9 июль кунидан 2015 йилнинг 02 февраль кунига қадар Сирдарё туманида жойлашган “Истиклол” СИУ  раиси лавозимида ишлаб келиб, ННТ рахбари бўла туриб, 2015 йилнинг 29 май кунидан 2015 йилнинг 01 октябр кунига кадар “Хасанжон Баҳзоджон” фермер хўжалиги рахбарлари Джураев Алишер Исматуллаевич, Имомназаров Асадбек Мураткулович билан тил бириктириб  фермер хўжалигининг норасмий рахбари сифатида иш юритиб  14.01.2015 йил “Хасанжон Баҳзоджон” фермер хўжалигига 2015 йил 32 гектар ер майдонида пахта етиштириш тўғрисида туман хокимининг карори мавжуд бўлсада “Бахт пахта тозалаш”АЖ билан шартнома тузмаган ва чигит экмаган бўлсада“Қишлоқхўжаликкимё” Сайҳунобод туманлараро филиалидан ғўза баргларини сунъий тўкиш учун  697 кг киймати 4,468, 3 минг сўмлик микдоридаги давлат маблағларини такроран ўзлаштириш йўли билан талон-тарож килишда айбланмокда.Шундай килиб М.Имомназаровга тергов органи томонидан 53. 134, 3 минг сўмлик мулк ўзлаштириш айби қўйилган. Кредитлар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла қийматининг 60 фоизигача (тайёрлов корхонаси томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда) миқдорида берилади.Фермер юридик шахс.Банк операцияларини мустакил бажаради.СИУ рахбари кўрсатмасига карам эмас. Шундай экан бу ерда М.Имомназаровни айблаш мантиксиздир.

М.Имомназаров дастлабки терговда берган кўргазмаларида, “Хасанжон Баҳзоджон” фермер хўжалигига мукаддам укаси  Имомназаров Асилбек рахбарлик килганлигини, кейинчалик  қариндоши  Джураев Алишер Исматуллаевич бошкаргналигини у факат “Истиклол” СИУ  раиси сифатида маслаҳат ва амалий ёрдам бериб келганлигини, 2015 йил пахта ҳосили учун фермер хўжалиги  режа бўйича 122,3 гектар ер майдонида пахта экиш белгиланган бўлсада, “Бахт пахта тозалаш”АЖ билан  70 гектар ер майдонида  280 тонна пахта хом ашёсини етиштиришга  24.02.2015 йилда  69-сонли  контрактация шартномаси тузилганлигини, фермер хўжалиги томонидан давлатга 209 тонна пахта хом ашёси топширилганлигини, банк операциялари ва бошка хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан келиб тушган махсулот ва банк транш маблағларидан хабари йўқлигини баён этган.Ва ўзига нисбатан қўйилган “норасмий рахбар” деган айбловни инкор килишини айтиб кўргазма берган.

Дастлабки терговнинг яна бир вазифаси бу жиноят натижасида  етказилган моддий зарарни қоплаш ёки суд ҳукмидан кейин уни қоплаш учун керакли шарт-шароитларни яратишдир. Жиноят процессида дастлабки терговнинг асосий ва энг муҳим вазифалардан бири бу жиноятни содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш  ва бартараф этишдир. Терговчи томонидан дастлабки терговда бу вазифани амалга ошириш учун исботланган фактларга асосланиш керак, яъни исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар далиллар ёрдамида тўла, ҳар томонлама ва холисона текширилгандан кейин жиноятни содир бўлишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ҳақида хулоса чиқарилади. Ўз ўрнида бу ҳам исботланиши керак. Бу масаланинг бир томони, иккинчи томондан жиноий оқибатни келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф қилиш йўлларини кўрсатиш ва уни бажарилишини назорат қилиш лозим.Тергов давомида етказилган зарар суд тергови ёки бухгалтерия суд экспертизаси хулосаси билан исбот килинмасада  жавобгарлар томонидан 48 000 000 сўм атрофида тўлаб берилган.

Имомназаров Музаффар депутатликка сайланган, Халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгаши депутатидир. Гувохнома №21.Депутат ўзининг ваколатлари муддати мобайнида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади.Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг розилигисиз депутат мазкур ҳудудда жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.

 

Депутат тегишли халқ депутатлари Кенгашида овоз бериш чоғида фикр билдирганлиги ёки нуқтаи назарини баён этганлиги учун ҳамда ўз ваколатларини амалга ошириши билан боғлиқ бошқа ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас, шу жумладан, ваколатлари муддати тугаганидан кейин ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Агар шундай хатти-ҳаракатлар муносабати билан депутат ҳақорат қилишга, туҳмат қилишга ёки қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган бошқа қонунбузарликларга йўл қўйган бўлса, у дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда жавобгарликка тортилади.

Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала тегишинча вилоят, туман, шаҳар прокурорининг ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан халқ депутатлари Кенгаши томонидан ўн кун ичида ҳал этилади. Депутатни жавобгарликка тортишга розилик олиш тўғрисида қуйи прокурор томонидан киритилган тақдимномани юқори турувчи прокурор чақиртириб олиши мумкин.

Депутатни жиноий жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномаси тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилади, сессиялар оралиғидаги даврда эса мазкур халқ депутатлари Кенгаши раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарор кейинчалик тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори дарҳол тегишли прокурорга юборилади.

Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик олган прокурор иш юритиш тамомланган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида тегишли халқ депутатлари Кенгашига ишни тергов қилиш, судда кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабар қилиши шарт.

Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади.

Халқ депутатлари Кенгашининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, юқори турувчи прокурор тегишинча юқори Кенгашга, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қарорни бекор қилиш ва масалани тегишли халқ депутатлари Кенгаши қайта кўриб чиқиши учун топшириш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақлидир.

“Сирдарё-вино”ОАЖ маъмурияти рахбари вазифасини бажарувчи Н.А.Юсуфалиев ва “Шоҳрузжон Дилнозахон” фермер хўжалиги ўртасида 2014 йил 09 август кунида №7 сонли қарз шартномаси тузилган эди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 03 августдаги №ПҚ-1167-сонли “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 15 ноябрь 2013 йил №ПП-2068 –сонли Қарори, “Сирдарё-вино”ОАЖ Кузатув кенгашининг №1-сонли баёни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 11 ноябрдаги №03\1-31 ва 22 июль 2013 йил №205-сонли Қарори, “Ўзвиносаноат Холдинг” ХКнинг 28 ноябрь 2012 йил №8-сонли ва 06 январь 2014 йил №01-сонли йиғилиш баёнлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Закиров раислигида ўтказилган селектор йиғилишида берилган Давлат топшириқларини бажарилиши ижросини таъминлаш мақсадида “Сирдарё-вино”ОАЖ ишчи ходимлари Қурбанов Шерзод Ўролбаевич ва Аликулов Баҳодир Ўктамович билан иш хаки ҳисобидан фоизсиз карз бериш тўғрисида қуйидагича шартнома тузган эдилар.Хозирги кунда Наъмунавий уй жойни олишдан воз кечканлари учун қарздорлик  Сирдарё тумани, Истиқлол СИУ худудидаги “Шоҳрузжон Дилнозахон” фермер хўжалиги зиммасига ўтган эди.

Мазкур шартнома бўйича “Қарз берувчи” 2014 йилда қурилиш кўзда тутилган янги намунавий уйлар учун дастлабки бадални “Сирдарё-вино”ОАЖнинг ҳисоб ракамидан ишчи ва хизматчиларга узок муддатли фоизсиз карз бериш шартномаси оркали ўтказилган.Бадал суммаси 128. 782 000 (Бир юз йигирма саккиз миллион етти юз саксон икки минг)сўмни ташкил этган. Шартноманинг тўлов шартларига кўра қарз олувчи 2014 йилда қурилиши кўзда тутилган янги намунавий уйлар учун олдинадан берилган дастлабки (фоизсиз арз) бадал суммасини 1-қисмини 2014 йил 31 декабрга кадар, 2-кисмини 2015 йил 01 июл санасигача тўлаб бериш мажбуриятини олган эди.Мазкур мажбурият тўлик бажарилганидан кейин  уй “қарз олувчи”нинг номига расмийлаштириилиш белгиланган.  2015 йил 02 майда “Шоҳрузжон Дилнозахон” фермер хўжалиги Сирдарё тумани хокимининг 2015 йил 02 майдаги №1037-сонли қарори асосида ёпилиб, ер хокимият захирасига олинди.Шундан кейин фермер хўжалигининг банкдаги барча молиявий ҳисоб-китоб ва банк операциялари тўхтатилди.

Бу хакда “Сирдарё-вино”ОАЖ маъмуриятига ўз вактида хабар берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 03 августдаги №ПҚ-1167-сонли “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор ва Фармонларига асосан “Ўзмиллийбанк” Сирдарё вилояти филиалининг 2015 йил 26 февралдаги маълумотномасини, Сирдарё тумани кўчмас мулк кадастрининг жойида эскиз чизмаларини ўрганиб чикиб, Сирдарё тумани, У.Юсупов ҚФЙ, Бахт массивида намунавий лойиҳалар асосида қуриб битказилган ТП 184-33С-10\12 серияли 4-хонали 426-уйга фуқаро Жўраев Абдурахим Мамаражабовичнинг эгалик хукукини тан олиш тўғрисида Сирдарё тумани хокимининг 2015 йил 11 мартдаги №661-сонли қарори кабул килинди.

Шунингдек: Сирдарё тумани, Истиқлол СИУ худудидаги “Шоҳрузжон Дилнозахон” фермер хўжалигининг яна бир ишчисига намунали уй берилган.Қарз олувчилар шартнома шартларини бузмаган холда карз берувчи олдида ўз мажбуриятларини мумкин кадар бажаришган.Давлат манфаатларига зарар етказишмаган. Музаффар Имомназаров томонидан  “Сирдарё-вино”ОАЖ маъмурияти рахбари вазифасини бажарувчи Н.А.Юсуфалиевга 148 000 000 сўм пул маблағи берилган.Лекин бу рахбар мазкур пул маблағини ўз вактида кирим килмай ўз манфаатлари учун ишлатиб юборган. “Сирдарё-вино”ОАЖ бош директори вазифасини вактинча бажарувчи Т.С.Джуманов ва хукукшунос маслаҳатчи С.Г.Озбековлар қўрқоқ олдин мушт кўтарар кабилида иш тутишиб Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Солик, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга карши курашиш департаменти Сирдарё тумани худудий бўлимига арз килишган. “Сирдарё-вино”ОАЖ маъмурияти рахбари вазифасини бажарувчи Н.А.Юсуфалиев агар пулни тўлик олмаганида эди хар иккала катэджни ўша фукаролар номига расмийлаштириб бермаган бўлар эди.Энди муттаҳакмлик ва бедодликни кўрингда намунали уйлар учун топширилган пулларни олиб, талон-тарож қилиб яна уй эгаларни судга бераётган “Сирдарё-вино”ОАЖнинг янги рахбарлари хеч нарсадан тап тортмай Музаффар Имомназаровнинг устидан мазғава қўйишмоқда.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 03 августдаги №ПҚ-1167-сонли “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор ва Фармонларига асосан “Ўзмиллийбанк” Сирдарё вилояти филиалининг 2015 йил 26 февралдаги маълумотномасини, Сирдарё тумани кўчмас мулк кадастрининг жойида эскиз чизмаларини ўрганиб чикиб, Сирдарё тумани, У.Юсупов ҚФЙ, Бахт массивида намунавий лойиҳалар асосида қуриб битказилган ТП 184-33С-10\12 серияли 4-хонали 425-уйга фуқаро Бўрибоев Фархад Эргашевичнинг эгалик хукукини тан олиш тўғрисида Сирдарё тумани хокимининг 2015 йил 11 мартдаги №662-сонли қарори кабул килинди.Кадастр раками:12:07:02:01:0045:0001.

 

Бугунги кунда “Сирдарё-вино”ОАЖ маъмуриятининг янги рахбарияти мазкур намунали уйларнинг собик  (тугатилган) “Шоҳрузжон Дилнозахон” фермер хўжалигининг икки нафар ишчисига тегишли битим оркали ўтказиб берилганидан норози бўлиб хукукни мухофаза килувчи идорлар номига шикоят ёзаётганлиги ноўрин деб хисоблайман дейди раис. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 256-моддасига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади, агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса, муқобил ижрони ўз зиммасига  олган тараф  ўз мажбуриятини иккинчи тарафнинг тўла хажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли, агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятининг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт.

Шунингдек ушбу Кодекснинг 279-моддасига биноан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувчи қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш  мумкин, агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирувчи гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин.Мазкур кодекснинг 238-моддасига асосан, тарафлардан биринниг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий  равишда бузса ва Ўзбекистон Республикаси ФК, бошқа қонунлар ва шартномада кўрсатилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиш ёки бекор қилиниши мумкин, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.

“O`zvinosanoat-xolding” компанияси маъмуриятига биз қарз шартномаси тузган “Сирдарё-вино”ОАЖ ўртасида мажбуриятлар юзасидан низо пайдо бўлган такдирда, қарз олувчиларнинг харакатларида жиноят аломати йўқлиги муносабаати билан Ўзбекистон Республикаси  ХПК талабига асосан процессуал муддатларга қатъий риоя қилган холда, ишга доир далилларни тақдим этиш имкониятига эга бўлган тақдирда даъвонинг баҳоси, даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар, даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар, ундириладиган ёки низолашилаётган сумманинг ҳисоб-китоби, даъвогарнинг қонун ҳужжатларини далил қилиб келтирган талаблари, даъво бир неча жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса – уларнинг ҳар бирига қўйилган талаблар низони жавобгар билан судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса Сирдарё вилояти хўжалик судига даъво аризаси киритиш хукуки борлиги тушунтирилган эди.Лекин шунга карамай “Сирдарё-вино”ОАЖ шаробчилари ўзларини парвонадек хар ёнга уришмокда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида айбсизлик презумпцияси ўзининг теран ифодасини топган: “Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.

Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги таз­йиққа дучор этилиши мумкин эмас. Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас”.Айбсизлик презумпцияси — бу айби қонунда белгиланган тартибда ва тегишли органлар томонидан тасдиқланмагунча шахснинг айбсиз ҳисобланишидир. Жиноят ҳуқуқи назариясида айб деганда шахснинг содир этган ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) ва унинг оқибатларига (қасддан ёки эҳтиётсизлик кўринишидаги) бўлган руҳий муносабати тушунилади.Айбсизлик презумпциясининг пайдо бўлиши ва принцип сифатида шаклланиши узоқ тарихга, яъни XVIII асрга бориб тақалади. У дастлаб 1789 йилги Франция Фуқаролик ва инсон ҳуқуқлари декларациясининг 9-моддасида баён қилинган.Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 11-моддаси, 1-бандида айбсизлик презумпциясига қуйидагича таъриф берилган:“Жиноят содир этганликда айбланган хар бир инсон ҳимоя учун барча имкониятлар таъминланган ҳолда, очиқ суд мажлиси йўли билан унинг айби қонуний тартибда аниқланмагунча, айбсиз деб ҳисобланишга ҳақлидир”.

Айнан ушбу тушунча Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 14-моддаси, 2-бандида ҳам белгиланган.Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддасида ҳам гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботланмагунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқланмагунга қадар айбсиз ҳисобланиши таъкидланган.Айбсизлик презумпцияси шахс ушланган вақтдан бошлаб, суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар амалда бўлади.

Шахс фақат суд ҳукми билангина айбли деб топилади, бошқа бирон давлат органи бундай ваколатга эга эмас.Суднинг қонуний, асосли ва адолатли чиқарган ҳукми кучга кирганидан кейингина давлат шахснинг айбдорлигини, жазога сазоворлигини тан олади. Агар ҳукм устидан апелляция тартибида ёки кассация инстанциясига шикоят ёки протест билан мурожаат қилинган бўлса, ҳукмнинг ижроси тўхтатилади. Бундай ҳолда таъкидлаш жоизки, айб­сизлик презумпциясининг кафолати сақланиб қолади.Айбсизлик презумпциясининг моҳияти ва объектив ҳуқуқий ҳолати ҳам айнан шунда. Унгача жиноят судлов ишларини юритувчи мансабдор шахслар, шунингдек, бошқа корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ва фуқаролар айбланувчига айбдор деб қарашга ҳақли эмаслар.Айбсизлик презумпцияси айбланувчининг ҳуқуқий статуси сифатида нафақат жиноят процессида, балки барча ҳуқуқий муносабатда намоён бўлади. Ҳукм қонуний кучга кирмасдан туриб, айбланувчини қамоқда ушлаб турилгани учун сайловларда иштирок этиш, тураржойдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, иш жойидан бўшатиш, ўқув муассасасидан четлатиш мумкин эмас.

Чунки у айбсизлик презумпцияси билан кафолатланган. Айбсизлик презумпцияси талабларига риоя этмаслик одил судловга зид келадиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишига сабаб бўладиган ҳолатдир.Айбсизлик презумпцияси айбланувчи учун нафақат асоссиз айбланишдан, балки ҳукм қилинишдан ҳимояловчи кафолат бўлиб хизмат қилади. Унинг айби қатъий исботланиши ва бартараф этилиши мумкин бўлмаган шубҳалар айбланувчининг фойдасига ҳал қилиниши ҳақидаги талаб давлат органларини иш ҳолатларини холисона, ҳақ­қоний аниқлашга ундайди. Айбсизлик презумпциясидан четга чиқиш одил судловда қонунийликнинг бузилишига ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келади.Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш билан боғлиқ суд ҳужжатини ижро этиш ва ундаги мавжуд муаммолар.Республикамизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятни шакллантиришда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки мустақил суд ҳокимиятини шакллантирмасдан туриб, ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришиб бўлмайди.

Суд бугунги кунда мамлакатимизда алоҳида ҳокимият сифатида тан олинган. Суд ҳужжатларининг фуқаролар ва бошқа давлат органлари томонидан сўзсиз ва дарҳол бажарилиши унинг обрўйини оширади. Суд ҳужжатларининг бажарилишини таъминлаш аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятининг даражаси билан бевосита боғлиқдир.Президенти таъкидлаганидек, “Аввало, суд ҳокимиятини босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, уни собиқ тузумда бўлган каби қатағон қуроли ва жазолаш идораси сифатидаги орган эмас, балки инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя ва муҳофаза этишга хизмат қиладиган том маънодаги мустақил давлат институтига айлантиришга қаратилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди”.Одил судлов вазифаларининг муваффақиятли амалга оширилиши нафақат мазкур органлар томонидан ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя этилишига, балки улар томонидан чиқарилган ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорнинг бажарилишига ҳам боғлиқдир.Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиши Конституция даражасида кафолатланганлиги суднинг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Ўзбекистон Инсон Хукукларини Химоя Килиш Қўмитаси