СУДЛАРДА АДОЛАТ БОРМИ, ЖАНОБЛАР!

3

Жиноят ишлари буйича Пахтачи тумани судининг 2015 йил 28 июл кунги хукмига асосан Узбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-кисми “а, в”, моддаси 3-кисми “а, в” хамда 177-моддаси 3-қисми «б» банди  билан айбли деб топилиб 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум  этилган Джураев Акбар Асракулович томонидан

 

ХУСУСИЙ ШИКОЯТ

 

       (№01-111-15-сонли жиноят ишини тафтиш қилиш тўғрисида)

 

2015 йил 28 июль куни жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани судида бўлиб ўтган музокаралар давомида келтирилган кўпчилик мулоҳазалар ўз тасдиғини топмади, лекин бунга қарши ўлароқ мамлакатда қонуний лик ва адолат йўқ, деган сафсатага судни ишонтирмоқчи бўлган қарашлар ҳам бўлди.Мен ишонаманки, бундай ҳодиса содир бўлмайди. Нима учун? Чунки дунёда қонун ҳақиқати, виждон ҳақиқати ва Суд ҳақиқати доимо бўлган, ҳозир ҳам бор ва бундан кейин ҳам амалда бўлади. Бинобарин, инсоният доимо уларнинг мавжудлигига ишониб яшайди, акс ҳолда дунё зўравонликлар, тартиббузарликлар ботқоғига ботиб кетган бўларди. Инсонда, жамоатчилик онгида яхшилик ва идрокнинг ғалабасига ишонч мавжуд. Шунинг учун илгари сурилган айбловни судда текширишнинг бевосита иштирокчиси, терговнинг жиноий қилмиш мавжудлиги ҳақида барча аргументларининг барбод бўлиши ҳамда йўққа чиқарилганлигининг шоҳиди бўла туриб, мантиқ, ҳақиқат, қонунийлик ва умуминсоний қадриятларга қарши борган ҳолда прокурорнинг айбловни қувватлаши ва айбланувчиларга нисбатан қаттиқ жазо тайинланишини сўраши мени ҳайрон қолдирди. Мазкур ҳолатга гувоҳ бўлиш ачинарли, қўрқинчли ҳамда аянчлидир. Бу тўғрида оммавий ахборот воситаларида гапириш ва ёзиш билан чекланмасдан, бундай салбий ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги учун бутун ер юзига тинмай жар солиш керак.Жиноят ишлари буйича Пахтачи тумани суди 2015 йил 28 июл куни мен бошка судланувчиларга нисбатан дастлаби тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-кисми “а, в”, 177-моддаси кисми “а, б”, 185-моддаси ва 243-моддаси билан айблаш тугрисидаги жиноят ишини куриб чикиб, мени Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-кисми “а, в” бандлари, 177-моддаси 3-кисми “а, б” бандлари ва 243-моддаси билан айбли деб топиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексин 57-моддасини кўллаб 6 (олти) йил муддатга озодликдан махрум этиш жазосини тайинлади.

Мен ушбу чикарилган хукмни менга тегишли кисмидан куйидагила асосан норозиман ва адолатсиз чикарилган деб хисоблайман.

Мен томонимдан биринчи боскич суди мажлисида берилган кўргазмалар умуман инобатга олинмаган. Бу билан биринчи боскич суди Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 26-моддасида кўрсатилган “Суд факат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб хукм чикаради” деб кўрсатилган талабларни бузган.

Ушбу модда талабига риоя килмаслик натижасида ушбу конуннинг 22, 2 -моддалари талаблари хам кўпол равишда бузилишига йўл кўйган.

Бундан ташкари биринчи боскич суди ушбу жиноят ишини кўриш даври Узбекисон Республикаси ЖПКнинг 25-моддаси талабларини купол равишда бузган холда бир томонлама яъни айбловни куллаган холда иш олиб борди.

Ушбу конун талабига кура ишни кўришда ‘”Суд холислик ва бегаразликн саклаган холда тарафлар процессуал мажбуриятларини бажаришлари ва берилга хукукларини амалга оширишлари учун зарур шароитлар яратиб беради” деб курсатилган булсада, биринчи боскич суди суд мажлисида мен ва бошка судланувчилар томонидан аниклик киритиш максадида бизга куйилган айблов бўйича айблов хулосада кўрсатилган биз томонимиздан тош ковлаб олинган худудлар “Коракўтон” кон худудига кириш, кирмаслигига аниклик киритиш

мақсадида мутахассисларни (ер ресурслари бўлимидан), ушбу худуд харитаси такдим килган холда, суд мажлисига таклиф килинишини;

-Биз томонимиздан тош казиб олинган худуд курикланадиган худудга кириш кирмаслигига аниклик киритиш максадида тегишли мутахассисларни суд мажлисига таклиф килинишини;

-Ушбу жиноят иши буйича етказилган моддий зарар деб курсатюи 136 249 000 сўм хам хеч бир асоссиз тахминларга асосланиб куйилганлиги инобатга олиб мутахассисларни жалб килган холда аниклик киритишни талаб килганимизда;

-Ушбу жиноят иши бўйича бизга нисбатан кўйилган айблов буйича бориб жойини кўздан кечириш процессуал тергов харакати ўтказилмаганлиги сабабли ушбу тергов харакати ўтказиш тўғрисида суд мажлисига илтимоснома киритганимизда биринчи боскич суди томонидан ушбу илтимосномаларимиз асоссиз равишда рад этилди. Биринчи боскич судининг ушбу харакатларидан  нарса куринадики, иш айблаш буйича олиб борилганлиги;

-Вокеа жойини куздан кечириш тергов харакати ўтказмасдан, жиноят иши буйича далилий ашёлар топилмасдан етказилган моддий зарарни ана шу хужжатларга асослантирмасдан курсатиб иш буйича адолатли карор кабул килган.

-Бизга куйилган айбловнинг Узбекистон Республикаси Жиноят Кодексини 243-моддаси буйича биз дастлабки тергов харакатлари жараёнида суд мажлиси жараёнларида биз акаларим Джураев Дилмурод, Джураев Дилшод, Джураев Эльмурод ва Жураев Отабек Асракуловлар 2008 йилларда Россия давлатига бориб курилиш ишларида ишлаб 50 000 (эллик минг) АКШ долларига якин пул ишлаб отам Жураев Асракулга жунатганмиз. Отам бизлар жунатган пуллар кора мол, куй, эчкилар сотиб олиб, уларни кўпайтириб ушбу молларни сотиш натижасида хар биримиз уй-жой, квартира ва автомашиналар олганмиз. Биз Россияда ишлаб юборгаи пулларимизни банкдан олинганлиги тўғрисида хужжатларни суд мажлисига такдим этганимиз лекин суд буни  инобатга олинмаган. Отам Жураев Асракул томонидан чорвачилик буйича фермер хужалиги моллари бокиб сотганлиги тўғрисида сотиб олган фукаролардан олинган тилхатлар хам суд томонидан инобатга олинмасдан дастлабки тергов томонидан тахминлар асосланиб такдим этилган 136 249 000 сум моддий зарарни курсатган ва жиноят натижасида олинган даромадларни легаллаштириш деб айб куйган. Бу хам умуман асоссиз деб хисоблайман. Чунки, 136 249 000 сум моддий зарар буйича бизларни хаммамизга айб куйган.

Бизга нисбатан уюшган гурух деб курсатган. Бу холат хам умуман нотуғри Сабаби, акам Джураев Дилшод 2011 йил манзил колониясида жазони утаб юрган булса кандай килиб биз билан бирга булиши мумкин.

Акам Джураев Дилмурод Асракулович 2014 йилда умуман биз билан таркибида олтин моддаси булган руда тошларни ковлаш учун чикмаган, биз хам чикмаганмиз.Мен дастлабки тергов харакатлари давомида, суриштир харакатлари давомида берган тушунтириш хатларим ва кургазмалар нотўғрилиги хакида биринчи боскич судида айтган булсамда, биринчи босқич суди мени кургазмамни инобатга олмаган. Юқорида тилга олинган шахсларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинадиган шартномавий муносабатларнинг иштирокчилари ҳисобланмаслиги ва уларнинг уюшган жиноий гуруҳ эканлиги ҳақиқатга тўғри келмайди.Чунки жиноят ишида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 29-моддасида белгиланган уюшган гуруҳ аломатларидан бирортаси мавжуд эмас.Бу моддага кўра, ушбу жиноят таркибини аниқлашда жиноий гуруҳнинг турғунлиги, унда ташкилотчи ёки раҳбарнинг мавжудлиги, бир неча жиноят содир этишни кўзлаганлик, жиноий қилмишни режалаштириш ва унинг деталларини ишлаб чиқиш, ҳар бир қатнашчига улушнинг тақсимланиши, техника воситалари билан таъминланганлик, жиноятни яшириш чораларини кўриш, гуруҳ интизомига ва жиноий гуруҳ раҳбарининг кўрсатмаларига итоат этиш ва ҳ.к. ҳолатлар мавжуд бўлиши лозим. Суд тафтиш хайъати қатнашчиларидан бир нарсани чуқур ўйлаб кўришларини илтимос қиламан.

Суд судланувчига қўйилган айбдан суд муҳокамасида ўз тасдиғини топмаган эпизодларни олиб ташлаши мумкин.

Иш бўйча объектив ҳақиқатни аниқлаш тўғрисидаги қатъий талаб жиноят процессининг барча босқичларида ҳамда процессни олиб борадиган барча давлат органлари ва мансабдор шахсларга нисбатан амал қилади. Тергов органи, прокурор ва суд иш юритилишини тугаллаганда ҳамда у бўйича қарор қабул қилганда, ўзлари ҳақиқатни аниқлаганлигига ишонч ҳосил қилишлари керак. Тергов ва суд хулосаларининг ҳаққонийлиги ёки ёлғонлигига ишонч пировард натижада уларнинг асосланганлик даражаси билан белгиланади.

Хулосаларнинг асосланганлиги уларнинг ҳаққонийлиги тўғрисидаги ишончга сабаб бўлади; агар хулосалар тўла, ҳар томонлама асосланмаган бўлса, улар қандай воқеликни акс эттиришидан қатъи назар, уларнинг ҳаққонийлиги ҳақида фақат у ёки бу эҳтимоллик билангина ва бинобарин, уларнинг ҳаққонийлиги бобида шубҳа билан фикр юритиш мумкин ва зарур. Тергов материалларини ўрганиб, жиноят процесси иштирокчиларининг берган кўрсатувларига асосланиб шунга амин бўлдикки, ушбу жиноят ишидаги барча иштирокчилар ўртасида ҳеч қандай жиноий турғунлик ва уюшганлик аломатлари бўлмаган, уларнинг ҳар бири ўз меҳнат мажбуриятларини адо этган, ва терговнинг ўткир қалами орқали уларнинг «уюшган жиноий гуруҳ»га бирлаштирилиши ўта қонунсизлик ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг илк даврида ратификация қилинган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий нормаларга тамоман зиддир.

Юкорида келтирганларимга асосан хамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 498, 499, 500-моддасига асосан Жиноят ишлари буйича Пахтачи туман судининг 2015 йил 28 июл кунидаги хукмини менга тегишли кисмини бекор килиб, менга нисбатан Узбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-кисми “а, в”, 243-моддаси билан куйилган айблар уз тасдиғини топмади деб хисобланишини, шунингдек №01-111-15-сонли жиноят ишини қайта тафтиш қилибвамени оклашингизни сўрайман.

Джураев Акбар Асракулович

Қарши ш. УЯ 64\33-ЖИЭМ