ИҚРОРНОМА

Дастлабки тергов органи томонидан менга нисбатан қўйилган айбловдан мутлақо норозиман.Тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22- моддаси талаблари кўпол бузилган, яни иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча холатлар синчковлик билан, хар томонлама ва холисона текшириб чикилмаган дейиш мумкин.
Содир этилган жиноятнинг жамият учун хафлилигини бахолашда муаян жиноий хатти-харакатни содир этишдаги барча холатлар (айб шакли, жиноятни содир этиш усули, сабаби, вазияти ва боскичи, келиб чиккан окибатнинг оғирлиги, жиноят иштирокчиларидан хар бирининг иштироки даражаси ва хусусияти ва хакозо) мажмуига асосланмок керак.Судланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар, улар жазонинг тури ва микдорини белгилашда мухим ахамиятга эгалиги туфайли, хар томонлама ва тўла текширилмоғи лозим.
Содда қилиб айтганда, мен пора олиш жинояти устида қўлга тушмаганман. Жумладан менинг харакатимда таъмагирлик ёки порахўрлик белгиси бор эдими, агарда порахўрлик холати бўлса у нималарда қандай холатда ифодаланган, ёки терговчи хулоса берганидек порахўрлик аломати бўлса-чи, унда воситачилик аломати хам кўринмайди.Чунки мен “пора”ни қўлим билан ушламаганман. Бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан аввалдан тил бириктириб пора олинганда поранинг миқдори олинган бойликлар ёки мулкий манфаатнинг умумий қиймати билан белгиланади, асоссиз равишда олинган нарсаларни давлат фойдасига ундиришда эса, ҳар бир мансабдор шахс олган мулкий фойданинг пул миқдоридан келиб чиқиш керак.Мен Қорабекова Фотима томонидан Боймуродов А.кабинетига ташлаб кетилган порани бўлишиб олмаганман ёки олдиндан манфаатдор бўлмаганман.
Бошқа мансабдор шахс билан аввалдан келишмаган ҳолда пора олиб, кейин поранинг бир қисмини унга берган мансабдор шахс, порани олганлиги учун ҳам, берганлиги учун ҳам, яъни жиноятлар мажмуи учун жавобгар бўлади. Агар Қорабекова Фотима айнан перевод масаласида Зомин тумани тиббиёт коллежи директори А.Боймуродовга дастлаб мурожаат қилиб, ундан ёрдам сўраганида, агарда у пора эвазига ишини битказиб беришини таклиф қилганида эди, у 2015 йил 21 июль куни МХХ Жиззах вилояти бошқармасига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Солик, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга карши курашиш департаменти Жиззах вилояти худудий бошқармасига бу хақда ариза берганига ишониш мумкин эди.Ўзингиз фикр қилинг қандай қилиб, хали сухбатда бўлмаган, бир-бирини умуман танимайдиган икки шахс, пора олиш жиноятига тайёргарлик кўрилаётганлиги хақида олдиндан органга ариза ёзиб бериб кейин, директорни ёки умуман бирорта мансабдор шахсни пора олганликда айблаб ушлаб бериши мумкин.Мен Зомин тумани тиббиёт коллежи директори қўлга олинган пайтда Даштобод шаҳрида ўз кабинетимда бўлганман.Оралиқ масофа 22 километрни ташкил этади.Боймуродов Алибой билан телефон орқали гаплашган гапларимиз бирор бир жиноят аломатини англатмайди.Чунки мен телефон орқали директор ҳузурида ўтирган пора берувчи ёки ташлаб чикиб кетувчи Қорабекова Фотимага қўнғироқ қилиб, “порани тиббиёт коллежи директорига ташлаб кетинг кейин бўлашиб оламиз” деб айтганимда у ҳолда мен уюшган гурух сафига кирган бўлар эдим.Лекин Қорабекова Фотимани мен пора олиб бориш учун эмас балки қизини ўқишини тиббиёт коллежига кўчиришни хал қилиш мақсадида юборганман.
Жиноят ишини ҳар томонлама текшириб чиқиш учун жиноят содир этилган вақт, жой, усул ва методларини ва иш ҳолатларини тиклаш учун бошқа ҳолатларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.Дунё криминалистика фанида хам бу каби камчиликлар танқидий баҳоланади. Суд терговида айнан мана шу жиҳатлар устида тортишув бўлиши керак. Пора олувчининг ёки берувчининг топшириғига кўра ҳаракат қилиб пора буюмини бевосита берувчи шахс воситачи бўлишини эътиборга олган ҳолда судлар пора олиш-беришда воситачилик қилишни пора олиш ва беришдан фарқлашлари зарур. Бу ўринда ЖКнинг 212-моддаси бўйича воситачининг ҳаракатини тавсифлашда унинг пора олувчи ёки берувчидан ўз хизмати эвазига мукофот олган-олмаганлигининг аҳамияти йўқ.Мен “пора олиш” эпизодида қатнашмаганман. Дастлабки тергов органи томонидан ЎЗ.Рес, ЖПК нинг 22 -моддасида “Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча холатлар синчиковлик билан, хар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган хар қандай масалани хал қилишда айбланувчини ёки судланувчини хам фош қиладиган, хам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини хам енгиллаштирадиган, хам оғирлаштирадиган холатлар аниқланиши ва хисобга олиниши лозим”. Хар кандай холатда айбдорликка оид барча шубхалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон килинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига хал килиниши лозимлиги ЖПКнинг 23-моддаси талабларига мос келади.
Порахўрликга доир кўп эпизодли жиноят ишларини тергов килишда, хар бир айблов эпизоди синчковлик билан текшириб бахо берилиши ва эпизодлардан бири исботланганлиги важи билан колганлари бўйича айб эълон килинишига йўл кўйилмайди.Дастлабки тергов органи томонидан тўпланган хужатлар, далилий ашё, гувохлар кўрсатмаси ва бошқа важлар суд терговида ўз исботини топиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори 3-бандида, “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши-хар бир холатда, индивудал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгилаштирувчи ва оғирлаштирувчи холатларга мувофиқ бўлиши керак.Жиноятнинг ижтимоий хавфлилилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғилиги, мулк, жамоат хавфсизилиги ва х.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўз. Респ. ЖКнинг 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши холатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилиганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” дейилган раҳбарий кўрсатма берилган.
Шундай экан судланувчи, унинг қариндошлари ва хатто адвокатнинг эътирози, химоя нутқи ва бошқа оқловчи воситалар жиноят ишига тикилиши шарт.Айблов хулосасини тасдиқлашдан сўнг келиб тушган барча илтимослар ва шикоятлар судга иш билан бирга суд мажлисида мазмунан текшириш ва ҳал этиш учун юборилади.Агар иш бўйича прокурорга келиб тушган барча илтимослар ва шикоятлар судга юборилмаса, у ҳолда ЖПКнинг 388-моддаси 1-қисмида қайд этилган талаб бузилган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал кодексининг 11-моддаси талабига кўра судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъий назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади дейилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг Пленуми 2004 йил 24-сентабрдаги №12-сонли қарорининг 5-бандига кўра “Судлар номақбул далилларга асосланиб ҳукм чиқариш мумкин эмас” дейилган.Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ҳамда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлашда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини янада кучайтириш ҳақида”ги қўшма кўрсатмасини, хамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2010 йил 17-августдаги №12-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раисининг 2010 йил 17- августдаги №МУЖ 110 – 10 – сонли, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирининг 2010 йил 17 – августдаги №2 – сонли Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Қўмитаси раиси Р. Иноятовнинг 2010 йил 18 - августдаги №95 – сонли буйруқлари билан тасдиқланган ушбу кўрсатманинг 4.8-бандида “Судлар барча инстанцияларда жиноят содир этган шахсларга нисбатан қонунийлик одилик ва инсонпарварлик принципларига риоя қилган холда жазо тайинлашнинг қоидалари хақида қонун талабларини қатъий бажарсинлар дейилган.Ушбу кўрсатманинг 4.5-бандида эса судлар ижтимоий хафви катта бўлмаган жиноят содир этган ва жамиятдан ажралмаган холда қайта тарбиялаш мумкин бўлган шахсларга озодликдан махрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни кенгроқ қўллашлар кўрсатиб ўтилган”.
Шу билан бирга, мазкур Пленум қарорининг 4-бандида, “Қонун тайинланадиган жазо тури ва меъёрини айбдорнинг тавсифловчи объектив ва ижтимоий омиллар билан боғлиқ қилиб қўйганлиги туфайли судлар жиноят ишларини кўриб чиқиш пайтида мазкур холатларни аниқлашлари шарт.Объектив омилларга, хусусан, айбдорнинг ёши, жинси, (хомиладорлик холати), ногиронлиги, ижтимоий омилларга-судланганлиги, оиладаги, жамиятдаги хулқ-атвори, машғулоти, давлат ёки ижтимоий мавқъе ва х.к.лар киради” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 38-бандида эса, “Жиноят кодексининг 57-моддасида белгиланган қоидага кўра, ушбу кодекс Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилмаган хар қандай енгилроқ асосий жазо тури, жумладан, жарима, муаяйан хуқуқдан махрум қилиш, аҳлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш каби жазолар ЖКнинг 44-49-моддаларига риоя қилинган ҳолда тайинланиши мумкин” деб белгиланганлигини назарда тутишини илтимос қилиб сўрайман.
Суруштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонунни аниқ бажаришдан ва унга риоя қилишдан хар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра юз берганлигидан қатъий назар, шу йўл билан олинган далилларнинг номақбул (яроқсиз) деб топилишага олиб келади.Номақбул далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан Жиноят-процессуал кодексининг 82-84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларини исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас. Судлар ҳар бир жиноят иши бўйича суриштирув, тергов олиб бориш, шунингдек, суд муҳокамаси даврида жиноят процессуал қонунининг исбот қилишнинг умумий шартларига оид талабларига риоя қилинганлигини синчиклаб текширишлари ва йўл қўйилган қонун бузилиши ҳоллари юзасидан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабаат билдиришлари, зарур ҳолларда эса, Жиноят кодексининг мансабдорлик жиноятлари ёки одил судловга қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари бўйича жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани хал этишлари шарт.
Пора олишда айбланаётган мансабдор шахснинг масъуллик ҳолати масаласи суд томонидан ушбу шахснинг эгаллаб турган лавозими, амалга оширадиган хизмат амаллари ва вазифаларининг аҳамияти, зиммаларига юклатилган ҳуқуқ ва ваколатлар, шунингдек, айбдор ишлаётган ташкилотнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилиши лозим.
Суд айбдорни масъул мансабдор шахс деб топган тақдирда бундай тавсифлаш белгиларнинг борлиги ҳақидаги хулосага олиб келган асосларни ҳукмда келтириши зарур.
Жиноят кодексининг 210, 211, 212 –моддалари 1,2 ва 3-қисмларида кўзда тутилган белгиларга тушувчи жиноятни ЖКнинг 33-моддасида кўрсатилган қоидаларга асосан шу моддаларнинг 3-қисми билан тавсифлаш керак. Бу ҳолда ҳукмнинг тавсиф қисмида қилмишнинг барча тавсифлаш белгилари ва маҳкумнинг содир этганликда айбдор деб топилган барча ҳаракатлари кўрсатилиши зарур.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини билдирувчи (тамагирлик, поранинг кўп ёки жуда кўп миқдори, пора олувчининг масъул мансабдорлик ҳолати) тавсифлаш белгилари жиноят иштирокчиларининг ҳам айбига, агарда бу ҳолатлар уларнинг қасди билан қамраб олинган бўлса, қўйилиши лозим.
Шунинг билан бирга жиноят иштирокчиларининг ҳаракатларини тавсифлашда жиноятнинг бошқа иштирокчиларини таърифловчи (бир неча бор пора олиш, бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, порахўрлик учун судланганлик каби) ҳолатлар инобатга олинмаслиги керак.
Агар айбдор пора берувчидан мансабдор шахсга бериш учун деб пора тариқасида пул ёки бошқа бойликларни олганида ва бундай қилмишни хоҳламасдан, уларни ўзлаштириб юборганда, қилмиш фирибгарлик деб тавсифланиши лозим. Бойликларни қўлга киритиш мақсадида пора берувчи улар томонидан пора беришга оғдирилган тақдирда айбдорнинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга қизиқтирувчи тариқасида қўшимча тавсифланиши керак. Пора берувчининг ҳаракати бундай ҳолларда пора беришга суиқасд деб тавсифланиши лозим бўлади. Бу ўринда пора берилиши мўлжалланган муайян мансабдор шахс айтилган-айтилмаганлигининг аҳамияти бўлмайди.
Пора берганлик тўғрисида ихтиёрий равишда хабар берганлик бир вақтнинг ўзида мансабдор шахс томонидан пора олингани ҳақида ҳам хабар ҳисобланади, шу сабабли судлар ЖКнинг 237-моддасига биноан ёлғон хабар берганлик учун жавобгарлик тўғрисида аризачига тушунтирилган-тушунтирилмаганлигига эътибор беришлари зарур. Агар ёлғон ариза берганлик ҳолати аниқланса, суд аризачини қонуний жавобгарликка тортиш чорасини кўриши керак.Қорабекова Фотима тиббиёт коллежи директори пора талаб қилмасада пора сўради мазмунида ариза берган.Бу хам оғир жиноят.Бегунох инсонга нисбатан тажовуз хисобланади.
Агар жабрланувчи пора талаб қилинганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган бўлиб, тезкор тадбир давомида жабрланувчининг мулкидан пора предмети тариқасида фойдаланилган бўлса, ушбу мулк Жиноят-процессуал кодекси 211-моддасининг 4-бандига асосан жабрланувчига қайтарилиши лозим, бошқа ҳолатларда пора предмети суд ҳукми билан давлат эгалигига ўтказилади.
Порахўрлик тўғрисидаги ишларни кўраётганда судлар жазо тайинлашда алоҳида ёндашиш тўғрисидаги қонун талабига қаттиқ риоя қилишлари лозим, токи пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилишда айбдорларга асоссиз равишда енгил ёки бўлмаса қилмишига мос бўлмаган оғир жазо тайинлашга йўл қўйилмайди.
Суд ҳокимияти одил судловни амалга оширувчи восита бўлиб ҳисобланади. Одил судлов – суд ҳокимиятининг “юзи ва юраги”. Одил судловсиз суд ҳокимияти мавжуд эмас, шунингдек суд органларисиз ҳам одил судлов мавжуд бўлмайди. Одил судлов – суд ҳокимиятининг конституциясидир. Судья адашиши мумкин эмас. Унинг хатоси нафақат маҳкум учун, унинг ортида турган ўнлаб инсонлар, қолаверса, бутун жамият учун жуда қимматга тушади. Бу хато бутун тизимни обрўсизлантиради.
Хеч бир жиноят жазосиз қолмайди.Хар ким ўз қилмишига яраша жазо олиши муқаррар.Менга нисбатан эълон қилинган айбловларда Ўз.Рес. ЖК нинг 167-моддаси 2-қисми “б, в, г” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари кисман бўлиши мумкин.Лекин Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-кисми “в,г” бандида назарда тутилган айбловга умуман қаршиман.Сиздан суд процессида ушбу айбловни атрофлича ўрганиб, холатга қонуний баҳо бериб, қайта квалификация қилиш йўли билан менинг гарданимдан мазкур моддаларни олиб ташланиши максадга мувофикдир.
Афзалбек Қиличев