МХХчилармиз 50 килограмм героинни қўлга туширди

545

Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудида турган юк ташувчи “Мерседес” русумли автомобиль ички ишлар ходимлари томонидан текширилган. Уфа шаҳрига бориши лозим бўлган машина бензоқутисида 50 та қадоққа жойлаштирилган оқ рангли кукунсимон модда топилган. Ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, топилган модда кучли таъсир этувчи “героин” наркотик моддаси эканлигини аниқланган. Героин моддасининг умумий вазни 50 килограммни ташкил қилган.

Хуфиёна юкни яшириш учун қонуний юк ортилган “Мерседес” транзит йўли орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон бўйлаб Россияга жўнаб кетиши лозим бўлган. Машина узоқ сафарини Тожикистондан бошлаган. Маълум бўлишича, Уфадаги харидор наркотик моддасининг ҳар бир килорамми учун 1400 АҚШ долларини, жами 50 килограмм учун 70 минг доллар тўлашга тайёр бўлган.