Ўзбекистонда камқонликка қарши дори яратилди

5023_medium

Телеграф нашри хабарига кўра, ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Бахтиёр Абдурашитов ва Шоира Отажонова камқонликни даволаш учун доривор сиропни таклиф қилишди. Мазкур дори воситаси ҳеч қандай ножўя таъсирларга эга эмас. У экологик тоза ўсимлик хомашёсидан тайёрланиб, алиментар ва гемолитик камқонликда периферик қоннинг таркибини тиклашга мўлжалланган.

Бундан ташқари, доривор сиропнинг яллиғланишга қарши хусусияти бўлиб, таъсир доирасига иммун тизимини табиий жалб қилишга қаратилган.