Раъно Қўлдошева: “Ўғлим милиция қўлида ўлдирилди”

Бу иддаони илгари сураётган Самарқандлик Раъно Қўлдошева Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Альянси деган ташкилотга мурожаат қилган. Маълум бўлишича, унинг ўғли Улуғбек Аҳроров вояга етмаганлар учун мўлжалланган махсус изоляторга олиб кетилган. Фуқаро 16 ёшли ўғлининг сирли ўлимини тергов қилишни талаб қилмоқда.
Аммо Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси мулозимлари ўсмирнинг ўлими бахтсиз ходиса билан боғлиқлигини гапирмоқда. бўлганини айтишмоқда. Самарқанд шаҳар Боғишамол маҳалласи ҳудудий инспектори Фирдавс Сатторовга кўра, суд томонидан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган Раъно Қўлдошеванинг гаплари уйдирма. Улуғбек махсус изоляторга олиб кетилаётганида милиция қўлидан қочиб кетган ва уни поезд уриб юборган.