Ўзбекистон Халқаро почта иттифоқининг тўртта ҳужжатига қўшилди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2015 йилнинг 27 апрель куни имзолаган “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги қарорга кўра, Ўзбекистон Халқаро почта иттифоқининг (UPU) тўртта ҳужжатига қўшилди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Халқаро почта иттифоқининг умумий регламентига, Халқаро почта конвенциясига, Халқаро почта конвенциясининг якуний баённомасига ва почта пуллик хизматлари бўйича келишувга қўшилади. Бу ҳужжатларнинг барчаси 2012 йилнинг 11 октябрида Қатарда имзоланган.
Ўзбекистон президенти ташқи ишлар вазирлиги зиммасига Халқаро почта иттифоқи Халқаро бюроси бош директорига белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг мазкур шартномаларга қўшилгани тўғрисида хабарнома юборишни юклади.