КОСОНДА АДОЛАТ ЎРНАТИЛАДИМИ?

jal

Ёки ЗЎРАВОНЛАР КИМНИНГ ЭРКАТОЙЛАРИ? ЖУРНАЛИСТГА ЗЎРАВОНЛИК ҚИЛГАН ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ!

Инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилотига Қашқадарё вилояти Косон тумани  98-мактаб жамоаси томонидан туман халқ таълими мудири С.Давидовнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва мактаб директорлигига манфаат эвазига директор тайинланаётганига, жамоа фикри билан ҳеч ким  қизиқмаслиги ҳақда езган аризасини ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилояти халк таълими  бошқармасига 11 февраль куни бордим.

Вилоят ХТБ мудири мени қабул қилмасдан котиби  Б.Очиловга юзлаштирди. Б.Очиловга вазиятни тўлиқ тушунтириб, Косон тумани халқ таълими мудири  томонидан манфаат эвазига вақтинча директор тайинлаётганлиги ва бир қатор ноқонуний ишларга қўл урилётганлиги хусусида  гапириб ўтдим. Б.Очилов “Бир ўрганиб чиқай”, деб аризани олиб қолди

12 февраль тушдан сўнг Б.Очилов билан боғланганимда у аризани кўриб чиққанлиги ва хунук ҳолатлигини айтиб, жойида биргаликда бартараф қилиш кераклигини, 13 февраль куни соат 11.00 га вилоят халқ таълимига етиб боришимни ҳамда у ерга 20 дақиқа қолганида қўнғироқ қилишимни алоҳида таъкидлаб ўтди.

13 февраль куни мен уни айтганларини бажардим. Б.Очилов ишхонадалигини айтди. Мен  вилоят ХТБга етиб келдим.  Машинадан тушиб улгирмасимдан вилоят ХТБдан  Косон  туман 98-мактабнинг собиқ директори Н.Зариповни укалари югуриб чиқиб, қўпол равишда машинамга биттаси ён ўриндиққа, иккинчиси орқа ўриндиққа  ўтирволиб, зўравонлик билан қўлимни қайириб, телефонимни олиб, ўчиришди.

“Сан ҳали мактабга директор қўядиган бўлдингми?” дея ҳақоратли сўзлар билан “сийлашди”. Мени мажбурлаб,  судраб, ўзларининг оқ рангли “Нексия-3” машинасига тиқиб, биттаси машинани ҳайдади. Иккинчиси бўғзимга пичоқ тираб “Миқ  этмайсан!” дея дағдаға қилди. Косон туманининг бир чеккасидаги бештача хонадон жойлашган жойга олиб боришди.

Машина бошқариб кетаетган шахс акаси Нодир билан гаплашиб уни буйруғига асосан ҳаракат қилишди

Мени телефонимни ёқиб, акасининг буйруғи билан “запис”ларимни ўчиришга ҳаракат қилди. Бир хонага олиб кириб, қоғоз ручқани қўлимга тутқазишди. “Шу қоғозга бизга “қарзман” деб  тилхат ёзасан ва жим кетасан! Агар яна бир марта директорлик ишига аралашсанг, шу тилхат билан устингдан ёзамиз!” деб “13 миллионга қарзман” деб ёздириб, Қашкадарёга кетадиган таксиларни олдига ташлаб кетишди.

Таксига ўтириб, вилоят ХТБ бошкармасига кетаётганимда йўлда 98-мактаб жамоаси ходимларидан бири қўнғироқ қилиб, эрталаб Н.Зарипов жамоа олдида туман халқ таълими мудири С.Давидовга қарши бормаслигини, ҳеч кимни унга кучи етмаслигини, меҳмонни укалари ушлаб олиб кетганини жамоасига агетатсия қилганлиги ҳамда ҳозир келиб меҳмонни кутмаслигини ва укалари бу ишга аралашмаслигини айтибди.

Н.Зарипов хурсанд бўлиб кетганлигини айтди.  Мен ҳаммаси қонуний ҳал бўлишини айтиб вилоят ХТБга бориб, Б.Очилов билан учрашдим.

Мени кўриб унинг ранги докадек оқариб кетди. Сўнгра довдираганича “Душанба куни кўрамиз” деди.  Мен унга жамоага ҳолат юзасидан вазиятни тшунтирганимни айтдим.

Б.Очилов мактаб буйруғини бекор қилишини, мактабдан муносиб раҳбар тайинлаб келишини айтди. Телефонда мактаб жамоаси мени ҳимоя қилишини айтди.

Мен душанба куни жамоа билан вилоят бошқармасига келдим.  Б.Очилов билан телефонда гаплашдик. У Косон тумани 98-мактабга боришимни айтди. Мактабга бордим. Айтилган вақтда Б.Очилов келмади, кутдим. Шу вақт мобайнида Н.Зариповнинг укаси А.Зарипов  ёнимга келишиб, жанжал қилишга ҳаракат килишди. Жамоа чиқиб мени мактабга олиб кириб кетишди. Икки соатдан кейин Б.Очилов келиб, бу ишларга аралашолмаслигини, ваколатига кирмаслигини, вилоят ХТБ мудирига бориш кераклигини  айтиб кетди.

Мен ва мактаб жамоа вакиллари билан вилоят ХТБга бордик.   Мени Тошкентга кузатиб юборишди. Жамоа вакилларини беш соат куттириб, вилоят ХТБ бошлиғини олдига Косон ХТБ мудири С.Давидов кириб келгач, анчадан кейин жамоани чақириб “Туман ХТБ мудири тўғри иш олиб борган”, деб жамоага танбеҳ бериб, хонасидан чиқариб юборган.

Мен ҳам Тошкентга қайтдим. Аризани ўрганишимга тўсқинлик қилиб, шароит яратиб бермаслигидан мақсад туман ХТБ мудирини кирдикорлари очилишидан қўрққанлиги аён. Чунки менда ХТБ мудирига қарши фактлар етарли эди. Мен қўрқиб қайтиб кетишим керак эди. Менга қилинган  босим айнан ХТБ мудири ва 98-мактабнинг собиқ директори Н.Зарипов ва вилоят ХТБ Косон тумани куратори Б.Очиловнинг режалари эди. Бу ҳолатдан,  буларнинг режаларидан вилоят ХТБ бошлиғи хабардорми ёки йўқ маълум эмас. Шуниси маълумки адолат барибир қарор топиши муқаррар ва биз бу мавзуга яна қайтамиз.

 

Шукрулло Парпиев,

Инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти журналисти