Боболов лавозимига лойиқ эмас

920__95_885906760
Шахсан мен бу ҳокимни лавозимига лойиқ деб билмайман.Аввал билмай туриб ҳоким вафот этибди деб таъзия билдириб пост қўйган блогер Дастагул Равшановнани телеведенияга ҳам чиқаришди, жарима ҳам солган, телефонини ҳам қайтиб бермаган.
Лекин ўзини танқид қилиб юрган блогер Отабек Сатторийни фирибгарликда айблаб қамоққа олганлар.Шахсан ўзим бу ҳоким билан телефонда гаплашганман,жуда қўпол одам экан.
Қизириқда ҳам шунча фермерлар сарсон бўляпти.Аммо бу ҳоким ҳал қилиш ўрнига тескари иш қилганини ҳамма кўрди. Қумқўрғонлик Шоберди Суюновнинг мурожаатини эса ўрганишмади.Чунки Шоберди бобо Қумқўрғон тумани ҳокимининг ноқонуний ишларини айтди.Агар бу ҳоким адолатли бўлганида шу мурожаатга эътибор берар эди.Шоберди Суюновнинг ўзи ҳам Тўра аканинг шахсан ўзига айтган.Лекин эътибор беришмаган.Бунинг сабабини айтмасам ҳам ўзингиз биласиз.Яна бу киши бир вақтнинг ўзида сенатор.Қонунни билган одам шу ишларни қилиб юрармиди.
Битта опанинг жабр чеккани маълум бўлса ҳам,жиноят аломати кўриниб турса ҳам 6 ойдан буён сарсон қилиб келяпти экан.Сурхондарёдан кўп одамлар гаплашдим.Вазият яхши эмас.Чунки раҳбар яхши ишламайди.Матбуот котиби эса 0 умуман.Блогернинг телефони тортиб олади,қамайди,журналистга тўсиқлик қилади.
Мен шу одамнинг ҳокимликдан олинишини президентдан сўраган бўлар эдим.Сурхондарёдик ватандошларимизнинг ҳам яхши яшашга ҳаққи бор.Уларнинг ҳам кўкрагига шамол тегсин!
Зафар Атаханов
Facebok тармоғи