Боғимни тортиб олишди!

Жавобгар Қумқўрғон туман хокимининг 2 сентябр 2020 йилдаги № Қ-1382-сонли қарорига асосан, мени рахбарлигимдаги “Мадинабону бодомзори” фермер хўжалигига тегишли жами 8 гектар ер майдони тумандаги “Muhammadali agro processing” номли боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш ва ижарага ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорга асосан “Muhammadali agro processing” номли янги ташкил қилинган боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалига ўтказиб берилган.
https://drive.google.com/file/d/1qR1q_fa_2jepJ8_xoheCwSpMu8mcq-Sp/view?usp=sharing
https://drive.google.com/file/d/1qR1q_fa_2jepJ8_xoheCwSpMu8mcq-Sp/view?usp=sharing
Гарчанд жавобгарнинг юқорида кўрсатилган қарори билан аслида мен томонимдан барпо этилган ва кўрса кўз қувонадиган боғим, фермер хўжалигимга тегишли ер майдонларини ноқонуний равишда, янги ташкил этилган “Muhammadali agro processing” номли боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш ва ижарага ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарори билан “Muhammadali agro processing” фермер хўжалигига ажратиб берган бўлсада бироқ хоким қарорини асоссиз ва амалдаги қонунчилигимизга кўра, қонунга зид деб ҳисоблайман. Чунки мен хоким номига, эгалигимдаги ер майдонидан иҳтиёрий равишда воз кечишни сўраб ариза билан мурожаат қилмаганман. Мен рахбарлик қилаётган фермер хўжалиги ерлари олдин хокимият захирасига олинмаган ва мен билан тузилган ижара шартномаси қонуний асосларга кўра бекор қилинмаган. Бундан кўринадики, туман хокими менинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларимни бузган ҳолда, бир томонлама қарорни чиқарган.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жавобгар умуман Ўзбекистон Республикасининг қонунларини менсимайди, шу кунгача ўзи ҳоҳлаган ва ўзининг манфатларига мос келувчи бир қанча асоссиз ва қонун ҳужжатларига мос келмайдиган қарорларни чиқарган. Ушбу қарорлардан бир нечтаси бекор қилдинган.
Энди иш холати юзасидан маълумот берсам:
Мен тумандаги фойдаланилмай тиканзор ва чакалакзор бўлиб ётган, хокимият захирасида бўлган ташландиқ ерларни обод қилиб, Қумқўрғон туман хокимининг 2016 йил 03 август кунидаги №1085-сонли Қарорига асосан, “Мадинабону бодомзори” номли боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигини ташкил этиб, тадбиркорлик фаолиятимни бошлаганман.
Қарорга асосан :
Ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2016 йил 18 июлдаги 14-сонли йиғилиш баёни тасдиқланиб, ўтказилган тендер якунига асосан “Мадинабону бодомзори” номли боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этилиб, унинг низоми рўйхатга олинган ҳамда “Оқжар ” қишлоқ фуқаролар йиғини худудидаги 31қ-дала контурида жойлашган жами 2,00 гектар шундан 2.00 гектар боғ ер майдони 40 йил муддатга ижарага ажратиб берилди.
Шундан буён тадбиркорлик фаолиятимни юритиб келмоқдаман.
Бундан ташқари Қумқўрғон туман хокимининг 2019 йил 12 феврал кунидаги № Қ-871-сонли Қарорига асосан туманда “Мадинабону бодомзори” номли боғ узумчиликка ихтисослашган фермер хўжалигини қўшимча ер ажратилиб фаолиятимни кенгайтириб, тадбиркорлик фаолиятимни давом эттирганман.
Қарорга асосан :
Халқ депутатлари Қумқўрғон туман кенгаши сессиясининг 2019 йил 8 февралдаги “Мадинабону бодомзори” номли боғ узумчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига қўшимча ер майдони ажратиш бўйича 185/44-5-сон қарори ижро учун қабул қилиниб, тумандаги “Мадинабону бодомзори” боғ узумчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига туман захирасидаги “Беш Қахрамон” массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 311қ, 314қ, 316қ, 315-дала контуридан қўшимча 6 гектар шунган 6 гектари боғ ер майдони ажратиб берилди. Шу билан жами 8 гектар ер майдони ажратиб берилган.
2020 йил 16 апрел кунидаги Қумқўрғон тумани боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалигидаги амалга оширилган ишлари хақидаги туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасида туман хокими томонидан қасддан менга тегишли бўлган фермер хўжалиги ерларини тортиб олиш учун харакатлар бўлганлигини, Хоким томонидан айнан мени фермер хўжалигимни тортиб олиш учун таклиф билан чиқилганлигини ва уни қўл остида ишлайдиган ва уни хар қандай талабини сўзсиз бажаридиган ходимлар томонидан мутлақо ноқонуний, хақиқатга умуман тўғри келмайдиган тухмат ва бўхтонлардан иборат хулоса берилганлиги гувохи бўлдим. Ахир Хоким “менга шу ер керак қандай бўлмасин тортиб оламиз” деб турганидан кейин пастдагилар нима қила олади.
2020 йилнинг тахминан сентябр ойини бошларида мен дабдурустдан мен рахбарлик қилиб келаётган “Мадинабону бодомзори” боғдорчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги тугатилиб, ер майдони хозирги кунда Қумқўрғон туман хокими Р.Гаппаровнинг хамтовоқларидан бири бўлган тумандаги бойваччалардан бири Р.Йўлдошевнинг ихтиёрига ўтиб кетганлиги хақидаги шумхабарни эшитиб қолдим ва тўғри Қумқўрғон туман хокимлигига борганимда хақиқатан хам фермер хўжалигим тугатилиб ер майдони Р.Йўлдошевнинг ихтиёрига ўтиб кетганлигини билдим.
Туман хокимлигидан Қумқўрғон туман хокими Р.Гаппаровнинг 2 сентябр 2020 йилдаги №Қ-1382-сонли тумандаги “Muhammadali agro processing” номли боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш ва ижарага ер майдони ажратиш тўғрисидаги ”ги қарори нусхасини олдим.
Лекин, Қумқўрғон туман хокими Р.Гаппаровнинг 2 сентябр 2020 йилдаги №Қ-1382-сонли қарори билан “Мадинабону бодомзори” боғдорчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги билан ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси АСОССИЗ равишда бекор қилинган. Ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш шартномасини бекор қилиниши Ўзбекистон Республикаси қонунларига мутлақо зиддир.
Қарорда шартномани бекор қилиш учун хеч қандай асослар кўрсатиб ўтилмаган.
Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 27 июл 2020 йилдаги № 40-сонли йиғилиш баённомасига асосан тендер танлови ўтказилиб, хозирда мен фойдаланиб келаётган ер майдони яъни 8 гектар 3 йиллик тайёр боғ майдонимга Йўлдошев Рустам ғолиб деб топилиб, менга тегишли ер майдони Р.Йўлдошевнинг ихтиёрига ўтказилган.
Ушбу Қарорда гўёки танлов тендер ўтказилганлиги кўрсатилган бўлиб, ушбу танловда мен иштирок этмаган эмишман. Ушбу танлдов ўзи қачон қаерда бўлиб ўтган, унда кимлар қатнашган, улар қандай йўллар билан танловга таклиф этилган, мен томонимдан хато ва камчилик бўлган бўлса ушбу хато ва камчиликлар юзасидан ким қачон ва қандай тартибда мени огохлантирган, нима учун менга танлов хақида умуман гапирмасдан, мени хабардор қилмасдан туриб, ушбу танлов ўтказилган.
Ушбу йиғилиш баённомасига илова қилинган.
а) 1-сонли лойиха бўйича ер участкасига танловда иштирок этишга ариза берган талабгорларнинг ариза ва хужжатларини ўрганиб, уларнинг имкониятларини бахолаш асосидаги 4-иловада,
б) фермер хужалигини ташкил этиш бўйича талабгорларга танлов якуни бўйича қўйилган балларнинг хисоб-китоби бўйича 6-иловада,
в) фермер хужалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниклаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-иловада;
Лекин баённомада комиссия раиси Р.Гаппаровнинг имзоси мавжуд эмас.
Бу билан Қумқўрғон тумани фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш комиссияси йигилишининг 27 июл 2020 йилдаги №40-сонли баённомасини хақиқий деб хисоблаш мумкинми?.
Аслида, ушбу комиссия йиғилиши ўтказилганми?.
Йўқ аслида, агарда ўтказилган бўлганида у қонуний асосларга кўра ўтказилиб, мен бу холатдан хабардор бўлган бўлар эдим.
Ушбу тендер танлови баённомаси бир гурух шахсларнинг ўзаро келишуви асосида тузилган баённомага ўхшаб куринади.
Сабаби, ушбу йигилиш хақиқатда ўтказилганида комиссия аъзолари имзо қўйганида қандай қилиб, комиссия раиси томонидан имзоланмай қолиши мумкин.
Нима сабабдан тендер танлови ўтказилган бўлса мени танловда қатнашишимга қаршилик қилишди?.
Асосий мақсад ерни мендан тортиб олиб, Йўлдошев Рустамга бериш эканлиги кўриниб турибди.
Менга фермер хўжалигимни тугатилиши хақида ва тендер танлови хақида хеч қандай хабардор қилинмади.
Р.Йўлдошев мени ишлаб турган жойимда тўғридан-тўғри келиб, ер майдонидан қувиб чикариш харакатида юрибди ва бир неча маротаба профилактика инспектори орқали мени ердан чиқариш харакатларини амалга оширди. Ахир мен у ерни боғ қилгунча озмунча харажат ва мехнат қилдимми. Нима учун мени огохлантирмасдан, ерни бировга бериб юборишади.
Менинг фермерлик фаолиятим давомида 2000 донадан ортиқ хар хил турдаги мевали дарахтлар экканлигим, улар кейинги йил хосилга кириши, мен ушбу дарахтларни бу кунга келтиргунимча қанча мехнатим ва маблағим кетганлиги, моддий харажатларимни хеч ким инобатга олмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-моддасида, “Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги” белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддасида, ”Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида, “шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилишлиги, ушбу модданинг иккинчи қисмига биноан бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса –30(ўттиз) кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 36-моддасида ер участкаларга бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишининг асослари келтирилган. Шунингдек Ер кодексининг 36-моддаси 5 қисмида ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига кўра, ер участкаларини ижарга олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан,бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши қайд этилган. Ушбу кодекснинг модда талаби Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги” қонуннинг 24-моддаси 3-қисмида, Фермер ҳўжаликлари тўғрисидаги қонуннинг 13-моддаси 10-қисмида, Ижара тўғрисидаги қонуннинг 31-моддасида ҳам, тарафларнинг келишуви бўлмаган тақдирда, ер участкасининг ижара шартномаси суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Жавобгарнинг 2 сентябр 2020 йилдаги № Қ-1382-сонли қарори, юқоридаги қонун талабларидан кўриниб турмоқдаки, қонунга зид, чунки фермер хўжалигининг раҳбари сифатида мен жавобгар номига, иҳтиёримдаги ер майдонидан иҳтиёрий равишда воз кечишни сўраб ариза билан мурожаат қилмаганман, бу билан жавобгар, суд тартибида кўрилиши лозим бўлган масалалани, ўз қарори билан ҳал қилган, ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатни амалга оширган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 184-моддаси, 3-қисмида, “Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш фуқаролар ёки юридик шахсларнинг (бундан буён матнда манфаатдор шахс деб юритилади) аризалари асосида қўзғатилишлиги” кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 185-моддасида, “Манфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан, агар бу қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли:унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги” белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 130-моддасида, “Аризага (шикоятга) қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:
1) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини, агар бу ушбу тоифадаги ишлар учун қонунда назарда тутилган бўлса; белгиланган тартибда ва миқдорда почта харажатлари тўланганлигини;
2) аризанинг (шикоятнинг) ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга ҳамда учинчи шахсларга юборилганлигини” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 3301-моддаси, 1-қисмида, “Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади: яъни, тадбиркорлик субъектлари — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда”деб кўрсатилган. Шу боисдан боғим ўзимга сўзсиз қайтаралиши лозим.
“Мадинабону бодомзори” фермер хўжалиги раҳбари Х.Хусанов
: