Дарвешона учун халқдан пул йиғиш тўғрими?

412

Диний қўмитага бир масала бўйича саволим бор.  Баҳор келганида ўказиладиган дарвешона каби халқона тадбирларда, яъни мозорда тозалаш ишларини олиб борамиз деб уйма-уй юриб пул йиғилади. Диний расмий идоралар бу борада бирор фатвоми, қарорми чиқарадими ёки бирор қонунга мувофиқ  ҳар оиладан пул йиғиладими?

Мана халк ер -мулк солиги,тутун солиги,электр,газ,сувуяучун пул туланади аммо “ДАРВЕШОНА”каби маросим учун пул йигилади шундок хам халк соликоар тулаяпти,инсон вафот этса албатта йул йуриги учун маблаг кетади мана гурковни рози килиш азалдан бор бу нарса конуний лаштирилди яьни кабр учун белгиланган тулов жорий этилди.

Аммо мен шу вактга кадар савобни кандайдир тулов билан амалга ошириш кандай буларкин деган савол билан расмий диний вакилларга мурожаат этган булардим ьу маросим учун пуо маблагларини кайси манбаларга асосланиб ташкил этилмокда. “Дарвешона”маросимига пул йигилсин деган хукуматни фармойиши борми ё диний мутасаддилар карори билан амалга ошириладими?

БУ каби мозордаги савобли хашар пул маблаги эвазига ташкил этилиши тугримикан?Бази бир хонадонларга шу пул туловлари огир келиши хам мумкинку. Куй суйиб ош дамлаш учун белгиланган микдорда пул йигиб ташкил этилмасдан ихтиёрий хашар ташкил этилиб келинар эдику азалдан .

Бу каби яьни кабристондаги хашар ишларига пул маблаглари йигиб ташкиллаштиргандан кура худудлардаги расмий диний вакилларимиз халк билан ёшоар билан бу каби савобли аммалларни асосои тушунтиришлар билан рагбатлантириш мумкинку. Мана шундог хам ихтиёрий тарзда савоб кутиларига пул ташлаб юрамиз энди  кабристон тозаланади деб куй,гуруч,ёг шу кабиларни хисоби учун пул йигилади хар йили буни кимларни буйруги билан жорий этилади?Бу каби савобли амалларни маблаг билан ташкил этиш шартмикан?Ундан кура диний идора ходимлари халк билан амалий  тушунтиришлар бериб мудраб ётган калбларни илм билан уйготиб ихтиёрий йуналтирса тугри булмасмиди бу каби маросимлар баьзилар учун огир келмайдими жумладан кам таьминланганлар,ишсизлар,бокувчисини йукотганлар арзимаган пул кимлар учун кунлик эхтиёжи учун заруратлигини хисоб га олишармикан.

“ДАРВЕШОНА”бу ном остида белгиланган маросим тасдигдан утганми?Ушбу маросимни диний тартиблари кайси карорда жорий этилган? Пул йигимларини кимлар жорий этмокда кайси тартибга асосан? Маросимларни жорий этиш пул йигимларини амалга ошириш кимлар томонидан ташкилаштирилиши курсатилганми мажбурийлиги кайерда белгиланган?

Динни тугри тушуниш учун савоб нима гунох нималигини англаш учун  расмий маьлумоти борлар халк билан ишлаши керак эмасми тугри расмий хужжати йук отинойилар  бор лекин расмий тасдигдан утмаганларни у бу нарсаларни ташкил этиши тугри булармикан?Хамма бирдек билимли эмаслигини инобатга олиш мухим тугри йуналтириш тушунтириш бериш учун расмийларимиз фаоллик курсатиши зарур деб биламан.

Жума намозларида  марузалар булади дегувчилар бордир аммо шуни эьтиборга олиш керакки хамма хам жума намозига бормайди,аёллар норасмий отинойиларни хисобга олмаганда саволларига жавобларни расмий диний вакиллардан ололмайди баьзи адашган ёшларни айблаймиз аммо унга салбий таьсир кай томондан келганини мулохаза килиб куришимиз керак эмасми “расмий”дин вакилларимиз худудларда факат маросим ё жума намозларида илм улашмасдан маьрифат кунлари хеч булмаганда йилда махаллаларда ишласа билимсизлик окибатида булаётган салбий холатлар камаярмиди?

Юлдуз Жўраева

Наманган