СУРХОН ҲОКИМЛАРИ КИМНИНГ ЭРКАСИ?

Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани ҳокими Эркин Алимов кимнинг эркаси экан деб туман меҳнаткашларининг боши қотган! Дарҳақиқат, Эркинбойни эркалигилигини ҳаттоки ота-онаси ҳам кўтармаса керак. Бу мулозим битта туманнимас, вилоят микёсидаги айрим корхоналарни ҳам хонасалот қилгани чин ҳақиқатдир.
Мана мисол вилоят дон маҳсулоти идорасини бир неча йиллар давомида қанча-қанча давлат ва халқ ризқини талон-тарож қилиб ўзининг мулкига айлантирди. Бу ўғирланган бойликлар ҳисобидан Музработ, Шеробод туманларида бир нечта хусусий корхоналар ёқилғи газ қуйиш масканларини қуриб олди.
Мисол учун вилоят дон маҳсулоти корхонасида шунча йиллар давомида кариб 500 минг тоннадан ошиқроқ дон маҳсулотларини талон-тарож қилди. Қанча ун, макарон, комбикорма маҳсулотларини, қўшни Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон мамлакатларига сохта ҳужжатлар орқали чиқориб соттириб пуллаб олди. Бу эркатой ҳоким қанча жиноят килса ҳам буни пишагини пишт дейдиган мард топилмайди. Аслида топилади, лекин Эркин Алимовни Танкаси махсус жиҳозланган кўринади.
Нега дейсизми? Ҳокимнинг бир фоизича хато килган раҳбарлар қулоғини ушлаб панжара ортида ётибди. Шамол бўлмаса дарахт шохи қимилламайди, деган бир пурмаьно мақол бор халқимизга. Худди шундайким яшириб ўтиришни ҳожати йўқ. Эркинбойни танкаси республика Вазирлар Махкамасида нуфузли жойига ишлайдиган Аброл Ваҳобов жаноблари экан.
Мана қариб уч йилдирки, заҳматкаш халққа азият етказиб, тадбиркорларни қонини сўриб бойлик ортирмоқда. Мингдан зиёд ерларга шахсий ғалла экиб тадбиркорлар рўйхатига тираб шуларни ёқилги ўғитлари техника ва ишчиларидан мўмай ишлатиб қўйибди. Бу ғаллаларни уриб олиб, яна ўша қўшни мамлакатларга мўмайгина пуллаб олади.
Бир йигитга етмиш ҳунар оз дердилар қарияларимиз. Худди шундайки, буни Эркинбой чаппасига айлантириб ишламокда. Яна кунига битта ўғирликнинг йўлларини ўйлаб топмокда. Қанчадан қанча тадбиркорларни туман прокурори, ИИБ бошлиғи, суд билан тил биркитиб хонавайрон қилмокда. Музработ туманига оғайнилари номида қилиб бир нечи ўзи бор, номи йўқ корхоналарни давлатга бир тийин солиқ тўлатмай ишлатиб келмокда.
Иссиқхоналар қўйхоналар, тикув цехлари, нон цехлари, ошхона, ресторанлар, кийим-кечак, озиқ-овкат дўконлари шулар жумласидандир. Булар ҳали биз билганимиз. Билмаганимиз қанча, худо билади. Шеробод туманига 100 мингдан зиёдрок парандачилик фабрикаси.(директори угли) Ун завод, иссиқхона, гилам цехи, гуруч цехи, ёқилғи қуйиш шаҳобчаси, газ қуйиш ҳамма маркасида уч тўртта шаҳобча. Энди ёқамизни ушлаб ҳайрон коламиз? Шунча бойликни Эркинбойбачча нима қилади, қаерга олиб кетаркан?
Халк хайрон. Тошкентга 19 дона банковский домлар. Хар бирини нархи фалон минг доллар, Абу Сахийдан обруйли бойваччалар яшайдиган домлар тагидан, бир нечта кийматбахо дуконлар. Бир ресторан бир тўйхона. Мехмонхона. Умуман олганда бу ахвол биргина музработ туман ҳокими Эркинбойваччагамас, ҳамма туман хаттоки Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев, вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳам бу ҳолатлардан мустасно эмас.
Умуман, Тўра Боболов ҳоким бўлганидан буён вилоят жуда оғир аҳволда десак муболага бўлмайди. Вилоятни ҳамма аҳолиси бу еб туймас ҳокимларни дастидан дод дейишмоқда? Лекин бу додлари Президентгача бориб етмаяпди. Сабаби Тошкенда ҳам буларни кучли томирлари айнан Президент атрофига ўралашиб юрибди.
Энди ўйлаб кўринг! Халкни бунча доду фарёди шикоят хатлари, бу қаллоб танкаларни ёриб Президентга албатта бормайди-да. Сурхондарё вилоятига ҳоким бўлган Тўра Боболовни иккита ишончли югурдаги бор. Биттаси, қурулишни қ ҳарфига тушунмайдиган, айни пайт сенаторлик лавозимидаги Баҳодир Кодировдир. Иккинчиси, Тўрабойни иқтисодиёт бўйича муовини Рустам Пардаевдир.
Шеробод туманига бир таниши номида тадбиркорларни мажбурлаб жуда катта кийим-кечак тўқиш фабрикаси курдириб олган. Мана ишонмасангиз сурхондарё курувчиларинг ҳамасини банк рақамини текширинг-чи, қайсисига қанча пул маблағи бор ёки ўтган? Албатта, Баҳодир Қодиров банк ракамига назар ташлаган одамни сочи тикка бўлиб кетади. Чунки бу ракамга милиярд милиярд пуллар ўтганини гувохи бўласиз.
Вилоят ҳокими муовини Рустам Пардаев тадбиркорни қабул қилиш уёкда турсин, ҳаттоки саломини алик олмайди. Чунки тадбиркор даъво киляпди — мен азият чекиб оғайниларимдан, банкдан қарз олиб бу ишни қилдим. Нега энди ҳоким муовини ўтирган жойда пул олиш керак?
Вилоятда 2019 йилда пахта ҳосилини ўзидан 72 минг тонна пахтани вилоят ҳокими Тўра Боболов мажбурлаб қўшиб ёздиргани бутун бошли республика прокуратура, молия, статистика вакиллари томонидан конуни текшириб камомад аниқланиб шахсан президент администрасисига киритилишига карамай бирон чора кўрилмади.
Сариосиё туман ҳокими Ўктам Тўраев шунча жиноят содир этиб ҳамон ишлаб юрибди. Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев содир этган жиноят хатоларни адоғига етиб бўлмайди, лекин таралла бедод ишлаб ўғирликни давом эттирмокда. Бойсун туман ҳокими Денов туман ҳокими. Асқар Жураев ва Бахтиёр Ибатовларни ҳам жинояти ҳам кам эмас.
Ҳурматли президентимиз, сиз бу ҳокимларни кайси маслаҳатчиларингизни маслаҳати, кўргазмаси билан тайинлаган бўлсангиз ҳам аваламбор ўша каллоб маслахатчиларни ҳамасини танобини тортинг. Акс ҳолда, аҳвол баттардан баттар бўлиб бутун жабр халққа бўлади.
Хурматли президентимиз, биз амалдормасмиз. Биз одди фуқаронгиз. Ичимиз сизга, халкимизга ачинганидан ўз ҳаётимизни хавфга колдириб булса ҳам ёзмокдамиз. Одамларингиз келиб текширсин. Ҳамма ёзганларимиз ўз исботини топади деб ишонтирамиз.
Биргина сенатор қурувчи Боходир Кодировни очкўзлик билан эгалаб олган халқ, давлат мулкини ҳисобласак. Ўгри тадбиркор Эркин Норкобиловни собик СНБчи полковник Нодир Тўракуловни мулкидан бойлигидан 100 чандон ортиқдир. Ахир Баҳодир Қодировни отаси Амир Олимхондек бой бўлмагандир. Буларнинг ҳаммаси халқ ва давлат мулкидир.
Ҳурматли Президент! Эркин Алимов Тўра Боболов Боходир Кодиров Исроил Худойбердиев Рустам Пардаев, Ўктам Ҳамроев, Асқар Жўраев Бахтиёр Ибатов… Бу ҳокимларни ҳаммаси бир-бирига занжир бўлиб олишган. Тўрабек Боболов ишдан олинса, жойига Бахтиёр Ибатовни тайёрлашмокда. Бой-бой бизнесмен, ўғри каллоб айрим тадбиркорлардан каттакатта долларни Ибатов йиғиб тахлаб турмоқда. Мана шулардан ҳам сизни хабардор этдик.
Вилоятдан сайланган сенатор депутатларни биргина Абдуғани Сангиновни айтмасак ҳаммаси уюштириб сайланди.Чунки бу сайланганлар вилоят ҳокими Тўрабек Боболов нима деса шуни сўзсиз бажарадиган лаганбардорларидир.
Ҳурмат билан,
Олтибой Жуманазаров
Эшмамат Тошбоев
Қодирбой Аннақулов
Тоштемир Аллаёров
Сурхондарё вилояти
Таҳририятдан: Сайтимизга келган мазкур мактуб плюрализм ва ошкоралик, раҳбарларни танқидий баҳолаш нуқтаи назаридангина чоп этиолмқода. Мақолада келтирилган иддаолар учун таҳририят жавобгар эмас. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан адолатли жавоб кутамиз