МЕН БЕЗОРИ ЭМАСМАН

Ёшлар иттифоқи Янгиобод туман кенгашида ҳисобчи вазифасида ишлайман. Бир неча мутасаддилар биргаликда ўзларига тегишли автомашиналарда мен яшайдиган уй манзилимга келиб, “чой ичамиз” деган баҳонада мени ўзлари билан олиб, Хўжамушкент йўилига келганида машиандан алдаб тушуриб, бир гурухга бирлашиб, қасддан ва ғаразли мақсадда ўртага олиб уриб тан жароҳат етказишди.
Уларнинг асл мақсади ўзлари ташкил қилган жиноий гуруҳ билан ўзаро жиноий тил бириктирган холда мени шу ернинг ўзида жисмонан йўқ қилиб,жасадимни кўмиб ташлаш эди лекин бунга Назарқулов Азизбек йўл қўймади шекилли улар мени шу аҳволда машиналарига ортиб кучамга ташлаб воқеа жойидан қочиб кетишди ва мен зудлик билан бу хақда Янгиобод туман ИИБ ходимларига мурожаат қилдим
Ппрофилактика нозири билан биргаликда Янгиобод туман шошилинч тез ёрдам масканига бориб биринчи тиббий ёрдам кўрсатишларини сўраб мурожаат қилдим лекин,Гиппократ қасамёдини унутиб қўйган навбатчи шифокор Нормухааммадиев Ўткир 26.12.2019 йил кеч соат 23-00ларда аҳволимни била туриб қасддан мени қабул қилмади.Чунки уюшган гурухнинг бир аъзоси Хасан докторнинг ўғли эди.Маълумки тез тиббий ёрдам хизматининг асосий вазифаси фуқаронинг ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишдир.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида ҳам “Хар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш хуқуқига эга”деб қаттъий белгилаб қўйган.
Лекин шунга қарамай навбатчи шифокор “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 29-моддасига нисбатан зид иш қилди.Ҳаёти ва соғлиги учун хавфли холатда бўлган шахсга шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 591-моддасига мувофиқ тегишли маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Агар бу салбий оқибатларни келтириб чиқарса жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.Хабарингиз бор 2018 йил 09 июль куни бўғдой ўрими мавсумида Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаро Н.Турсунбоев Бош прокуратуранинг ишонч телефонига мурожаат қилиб, Янгиобод туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов унинг ўғли Сардор Қурбонбоевни уриб тан жароҳати етказганлигини билдириб,И.Сулаймоновга қонуний чора кўришни сўраган эди.Узоқ давом этган сур-сур ва “Озодлик” радиосининг баёнотидан кейин мазкур ҳолат юзасидан Янгиобод туман прокуратураси И.Сулаймоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатган эди.Айтилишича воқеа содир бўлган жойда туман хокими ва прокурор мазкур зўравонликнинг гувоҳи бўлиб индамай кузатиб ўтиришган.Мана кўп вақт ўтмасдан хокимнинг зўравон ўринбосар ва ёрдамчилари менга нисбатан юқоридаги зўравонликни такрорлашди.
Мен бу хақда Янгиобод туман прокурори Дилшод Бойназаровга ва Жиззах вилояти ДХХ бошқармасига мурожаат қилиб ариза ва тушунтириш берганман. ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси ходимларидан миннатдорман улар мазкур жиноят ишини назоратга олиб, туман прокуратурасига тегишли хат беришган.Лекин шунга қарамай Янгиобод тумани хокимининг уюшган зўравон муовин ва ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилмаган.
Сиздан мурожаатимда баён қилинган мазкур жиноий харакат юзасидан Янгиобод туман хокими ёрдамчиси 1993 йилда туғилган Мавлонқулов Асилбек Султонқулович, хоким ўринбосари 1982 йилда туғилган Анвар Эшпўлатов, туман чегара худуди масалалари бўйича хоким ёрдамчиси Назарқулов Азизбекларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилишини сўрайман.
Худойбердиев Илҳом