Жиззахда Ёшлар Иттифоқи ходими калтакланди

Мен юқоридаги манзилда оилам билан яшайман деб ёзади Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Баландчақир қўрғони, Янгиобод ШФЙ, Янгиобод кўчаси, 6-уйда яшовчи, 14.10.1980 йилда туғилган фуқаро Худойбердиев Илҳом Турсунқулович жабрланувчининг иддао қилишича, у Ёшлар иттифоқи Янгиобод туман кенгашида ҳисобчи вазифасида ишлаб келади.
26.12.2019 йил Янгиобод туман хокими ёрдамчиси 1993 йилда туғилган Мавлонқулов Асилбек Султонқулович, хоким ўринбосари 1982 йилда туғилган Анвар Эшпўлатов (телефон рақами:+998973251200), туман чегара худуди масалалари бўйича хоким ёрдамчиси Назарқулов Азизбек ва Асилбеклар (тел.рақами:+998995500264) биргаликда ўзларига тегишли автомашиналарда Худойбердиев Илҳом Турсунқулович яшайдиган уй манзилига келишиб, “чой ичамиз” деган баҳонада уни ўзлари билан олиб, Янгиобод туманинг Хўжамушкент йўлига келганида машинадан алдаб тушуриб, бир гурухга бирлашиб, қасддан ва ғаразли мақсадда ўртага олиб уриб тан жароҳат етказишади.
Жабрланувчининг айтишича уларнинг асл мақсади ўзлари ташкил қилган жиноий гуруҳ билан ўзаро жиноий тил бириктирган холда уни шу ернинг ўзида жисмонан йўқ қилиб,жасадини кўмиб ташлаш бўлга лекин бунга гурух билан бирга келган Назарқулов Азизбек йўл қўймаган.Шундан кейин улар калтакланган Худойбердиев Илҳом Турсунқуловични шу аҳволда машиналарига ортиб кучасига ташлаб воқеа жойидан қочиб кетишган.Жабрланувчи зудлик билан бу хақда Янгиобод туман ИИБ ходимларига мурожаат қилган профилактика нозири билан биргаликда Янгиобод туман шошилинч тез ёрдам масканига бориб биринчи тиббий ёрдам кўрсатишларини сўраб мурожаат қилган.Лекин,Гиппократ қасамёдини унутиб қўйган навбатчи шифокор Нормухааммадиев Ўткир 26.12.2019 йил кеч соат 23-00ларда жабрланувчи Худойбердиев Илҳом Турсунқулович аҳволини била туриб қасддан уни шифохонага қабул қилишмайди.Чунки уюшган гурухнинг бир аъзоси Янгиобод туманида яшовчи катта фигурант “Хасан” докторнинг ўғли эди.Маълумки тез тиббий ёрдам хизматининг асосий вазифаси фуқаронинг ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишдир.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида ҳам “Хар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш хуқуқига эга”деб қаттъий белгилаб қўйган.
Лекин шунга қарамай навбатчи шифокор “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 29-моддасига нисбатан зид иш қилган.Ҳаёти ва соғлиги учун хавфли холатда бўлган шахсга шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 591-моддасига мувофиқ тегишли маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.Агар бу салбий оқибатларни келтириб чиқарса жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.Хабарингиз бор 2018 йил 09 июль куни бўғдой ўрими мавсумида Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаро Н.Турсунбоев Бош прокуратуранинг ишонч телефонига мурожаат қилиб, Янгиобод туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов унинг ўғли Сардор Қурбонбоевни уриб тан жароҳати етказганлигини билдириб,И.Сулаймоновга қонуний чора кўришни сўраган эди.
Узоқ давом этган сур-сур ва “Озодлик” радиосининг баёнотидан кейин мазкур ҳолат юзасидан Янгиобод туман прокуратураси И.Сулаймоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатган эди.Айтилишича воқеа содир бўлган жойда туман хокими ва прокурор мазкур зўравонликнинг гувоҳи бўлиб индамай кузатиб ўтиришган.Мана кўп вақт ўтмасдан хокимнинг зўравон ўринбосар ва ёрдамчилари Ёшлар Иттифоқи Янгиобод туман кенгаши ходими Худойбердиев Илҳом Турсунқуловичга нисбатан юқоридаги зўравонликни такрорлашди.Бу хақда жабрланувчи Худойбердиев Илҳом Турсунқулович Янгиобод туман прокурори Дилшод Бойназаровга (тел. Рақами:+998995500265) ва Жиззах вилояти ДХХ бошқармасига мурожаат қилиб ариза ва тушунтириш берган.Жабрланувчи Худойбердиев Илҳом Турсунқулович ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси ходимларидан миннатдорлигини улар мазкур жиноят ишини назоратга олиб, туман прокуратурасига тегишли хат беришганини лекин шунга қарамай Янгиобод тумани хокимининг уюшган зўравон муовин ва ёрдамчиларига нисбатан ҳали ҳануз жиноят иши қўзғатилмаганлигини айтган.
Ўзбекистон Инсон хуқуқлари қўмитаси