ҲИБСДА ЎТИРГАН ЎҒЛИМГА ТАЙЗИҚ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Қонунчиликда жиноят ишларини тергов қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида далилларни тўплаш, мустаҳкамлаш, текшириш ва баҳолашда қонунийлик ва холисликни таъминлашга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий бўшлиқларнинг мавжудлигидан далолат бермоқда.
Ушбу ҳолатлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб, аҳолининг асосли эътирозига, унинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва суднинг холислигига ишончи пасайишига олиб келмоқда.
Мен I-гурух ногирониман.Серфарзандман.Тақдирнинг тақазоси билан айни фаразндларим вояга етай деб турган пайтда фалокат юз бериб тўшакка михланиб қолдим.Хозирги кунда ногиронлар аравачасидан бошқа хамрохим ҳам нажотим ҳам йўқ.2018 йил 22 сентябрь куни 18.05.1991 йилда Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган ўғлим Комилов Бурхонжон Мирзақул ўғлини Зомин тумани, Даштобод шаҳри, Қоратепа маҳалласи, Янги Ўзбекистон кўчаси, 2-уйда истиқомат жойидан Жиззах вилояти ИИБ ходимлари уйдан келиб олиб кетишди.У шу вақтга қадар Жиззах педагогика институтининг физика-математика факультетининг математика ўқитиш методикаси бўлимида 4-курс талабаси эди.Диплом ишини ёқлаётган эди. Яширмайман ўғлим Комилов Бурхонжон муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмининг “б,в”бандлари, 28,211-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2016 йил 25 июль кунги хукми билан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмининг “б,в”бандлари билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб мулкий шаклидан қатъий назар барча давлат ташкилоти ва муассасаларида моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш хуқуқидан 3(уч)йил муддатга махрум этилган.Бундан ташқари давлат фойдасига ўтказиш шарти билан энг кам ойлик иш хаққининг бир юз эллик баравари миқдорида, яъни 19.536.000 сўм жарима жазоси, ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб хар ойлик иш хаққининг 30%давлат даромади фойдасига ушлаб қолган ҳолда муддат 3(уч)йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди.Унга нисбатан суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари, муайян хуқуқдан махрум қилиш хамда жарима жазолари Ўзб.Р.ЖКнинг 61-моддасининг 2-қисмига асосан хар қайсиси алоҳида ижро этилиш назарда тутилган.Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо ижроси унинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг ҲООБ жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилмоқда эди.Зомин тумани жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан у иш билан таъминланганмиди бундан хабарим йўқ. Ахлоқ тузатиш ишларини ўтаётган маҳкумларнинг иш ҳақидан ўз вақтида ва тўғри ҳақ ушлаб қолиш ҳамда ушлаб қолинган пул миқдорини белгиланган тартибда ва ўз вақтида давлат фойдасига ўтказиш, корхона маъмурияти томонидан ахлоқ тузатиш ишларини қонунчиликда белгиланган ўташ шартларига риоя қилиниши, жазони ўтаб бўлганларнинг меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувларни тўғри киритилиши устидан назорат олиб борилганми йўқми бундан хам хабари йўқ чунки мен ногиронман уйдан чиқаолмайман. Айбдорларга ахлок тузатиш иши тайинлаш чогида, судлар унинг муддати ва иш хакидан чегириш микдори масаласини жазо тайинлашда алохида ёндашиш зарурлиги тугрисидаги конун талабига риоя этган холда белгилашлари керак. Жумладан, судланувчиларнинг, айникса корхоналар, муассасалар, давлат ва жамоа хужаликларида ишловчи вояга етмаган шахсларнинг моддий шароитларини чукур текширишлари лозим.
Махкумни жазонинг колган кисмини камок жойларида уташ учун юбориш масаласини хал килишда суд, ахлок тузатиш иши ижросини амалга оширувчи орган, ушбу жазонинг ижросини такминлаш чораларини курганлиги, махкумни конун талабига кура жазони уташдан бош тортганлиги учун жавобгарлик тугрисида огохлантирганлиги хакидаги маълумотларга хам эга булиши лозим. Агар зарур булган маълумотларни суд мажлисида туплашнинг имконияти булмаса, судья ишни куришга тайёрлашга, узининг асослантирилган карори билан уни жазони ижро этаётган органга тулдириш учун оборади. Бундай камчиликлар суд мажлисида аникланса, суд кайтариш сабабларини курсатиб ажрим чикади.Жиноят-процессуал кодексининг 541,542-моддасига биноан ахлок тузатиш ишининг уталмаган кисмини озодликдан махрум килиш жазоси билан алмаштириш хакидаги ишлар суд мажлисида, одатда, махкумнинг иштирокида курилади, унинг яшириниб юрганлиги ёки судга келишдан буйин товлаганлиги тугрисида ишда етарли асослар мавжуд булган холлар бундан мустасно.
Оилавий шароитимиз анча оғир.Агар ҳукм қилинган шахс Комилов Бурхонжон жазо тариқасида тайинланган жаримани мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа ёхуд қарздорда ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк мавжуд эмаслиги туфайли мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддат мобайнида жаримани ундиришнинг имкони бўлмаса, худди шунингдек кечиктириш муддати тугаганидан кейин жарима тўланмаган ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари бузилган тақдирда, МИБ давлат ижрочиси жарима тариқасидаги жазони жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимнома билан судга ўн кунлик муддат ичида мурожаат қилиши лозим эди.Юқоридагиларни инобатга олиб, ЖИБ Жиззах вилояти кассация босқич суди Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2016 йил 25 июль кунги хукми билан ўғлим Комилов Бурхонжонга нисбатан қўлланилган давлат фойдасига энг кам ойлик иш хаққининг бир юз эллик баравари миқдорида, яъни 19.536.000 сўм жарима жазосини бекор қилишни ёки қисман камайтиришни лозим топмади.Энди буни қаранг-ки, бугунги кунга келиб, Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Сармич қишлоғида яшовчи фуқаролар Дадабаев Бахтиёр, Жўлангар қишлоғидан Холмирзаева Муяссар ва Ахмедов Бобурлар ЖДПИнинг махсус сиртқи бўлимига фарзандларини ўқишга киритишга ёрдам беришни сўраб 15.06.1985 йилда туғилган фуқаро Юнусова Адиба Эгамбердиевнага мурожаат қилишган. Юнусова Адиба Эгамбердиевна (собиқ МХХ) хозирда ДХХ ходими Пўлатов Муродга беришда улардан олинган пулларни беришда воситачилик қилган.Жабрланувчи Ахмедова Дилнозанинг бериб юборган 10.000 000 сўмини, шунингдек жабрланувчи Дадабаев Бахтиёр томонидан берилган 1.500 АҚШ долларини (собиқ МХХ) хозирда ДХХ ходими Пўлатов Муродга Жўлангар қишлоғида берган.Шунга қарамай тергов органи бутун айбни ўғлим Комилов Бурхонжоннинг бўйнига қўйишини олдини олиш керак.Агар ўғлимнинг бу ишда айби бўлса майли қонун олдида жавоб берсин лекин айблов адолатли бўлсин.Эслатиб ўтаман терговни ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси терговчиси адлия лейтенанти У.С.Турсунбоев олиб бормоқда.Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида, (168-модда 2 қисм “в”банди) фирибгарлик жинояти натижасида етказилган зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги кўрсатилган. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.Бундан ташқари Ўзб.Респ.ЖКнинг 66 –моддасига мувофиқ шунингдек ЖПКнинг 583-моддасига асосан иш бўйича етказилган зарар тўлиқ қопланганидан кейин ярашишни таклиф этган бўлар эдим. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 ноябрь куни «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига имзо чекди. Ҳужжатга берилган расмий шарҳда қайд этилишича, 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва шаффофлигини ошириш, «Хабеас корпус» институтини қўллашни кенгайтиришни назарда тутувчи 50 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтариш тартибининг бекор қилинганлиги суд ва тергов органларининг ҳақиқатни ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаш, шунингдек, қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилиш борасидаги масъулиятини ошириш имконини берди. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Президенти томонидан асосий мақсади суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши, жиноят-процессуал ва жиноят-ижроия қонунчилигини янада такомиллаштириш, қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби конституциявий принципларнинг амалий рўёбга чиқарилишини таъминлашдан иборат бўлган «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 11-моддасига мувофиқ қонун нормаларини аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Давлат раҳбари ўз Фармонида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг биринчи даражали эътиборини мазкур талабларга қатъий ва оғишмай риоя этиш зарурлигига қаратди.
Қайд этилган органлар процессуал қонунчиликни жиддий бузган ҳолда ёки ноқонуний услублар билан олинган маълумотлардан жиноят ишлари бўйича далиллар сифатида фойдаланишга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди. Бундай қонун бузилиши ва рухсат этилмаган услублар орасида, биринчи навбатда, қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари қайд этилган.
Фармон билан Жиноят-процессуал кодексида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардан ташқари, судларда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципини чеклайдиган қўшимча талабларни жорий этиш тақиқланмоқда. Процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, аудио ва видеоёзув ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
Қонунчиликда мавжуд бўшлиқни ҳисобга олган ҳолда, шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ва ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган ҳолатларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатувлар беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик киритилмоқда. Шунингдек, ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг қатор қўшимча кафолатлари киритилмоқда.
Хусусан, сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ушланган шахсга тегишли ваколатли органга келтирилган вақтдан бошлаб 72 соат ичида мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажрим устидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Бундан ташқари, ҳозирги вақтга қадар ҳимоячи далиллар эмас, балки далил сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш ҳуқуқига эга бўлган, бу судда ишларни юритишда тортишув принципи бузилишига олиб келар эди. Шунинг учун, ҳимоячига жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши шарт бўлган далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқи берилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб сиздан фуқаровий даъвогарларми, ёки жабрланувчиларми билмайман Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Сармич қишлоғида яшовчи фуқаролар Дадабаев Бахтиёр, Жўлангар қишлоғидан Холмирзаева Муяссар ва Ахмедов Бобурлардан 10.000 000 сўмини, шунингдек жабрланувчи Дадабаев Бахтиёр томонидан берилган 1.500 АҚШ долларини ўқишга киритиш шарти билан шахсан олган (собиқ МХХ) хозирда ДХХ ходими Пўлатов Мурод ва бошқалар хам тергов қилинишини сўрайман.
Жиззах вилояти, Зомин тумани, Нурафшон МФЙда яшовчи, 1962 йилда туғилган, I-гурух ногирони Комилов Мирзоқул Мамаджонович тел+998911995141