Рауф Парфи қабридан хабар олиб, уни обод қилиб, руҳини шод қилиш мумкин

Ўзбек халқини ўғлони, буюк шоири РауфПарфининг “шогирдлари” ва “қариндошларимиз” деб аюханноссолаётган, шоирнинг номидан ўзларини сиёсий амбицияларини амалга оширишда фойдаланаётганларга қуйидагиларни айтмоқчи эдим.
Дўстим Рауф Парфини хотирлаб бугун унинг Минор қабристонидаги қабрини зиёрат қилиб, қуръон тиловат қилиб, уни руҳини шод этишга ҳаракат қилдим.
Аммо, кўрганларимдан қалбим эзилиб кетди, унинг Қабри қаровсиз абгор аҳволда, худди бу дунёда ҳеч кимсасиз яшаган одамни қабри каби ачинарли ҳолатда эди.
Ўша ўзларини Рауф Парфини шогирди, қадрдони, издоши, сафдоши, фарзанди ва бошқаман деб кўкрагига уриб, у бечора ўзбек ўғлони, шоири номидан шахсий мақсадларда фойдаланаётган қаҳрамонларга қарата бутун дунёга дод фарёд солиб бақиргунча, ресторанда йиғилиб айшу-ишрат қилгунча, Рауф Парфи қабридан хабар олиб, уни обод қилиб, ҳақига қуръон тиловат қилиб руҳини шод этсанглар бўлмайдими?
Аброр Мухтаров,
“Узбекистон” НМИУ
(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)
Дунё ўзбеклари