Президентнинг виртуал қабулхонасига 65 марта мурожаат қилдик, аммо…

jal

24.02.2018 йилда Президентнинг виртуал қабулхонасига қайта  мурожаатнома йўллаб, маҳкум-А.К.Ташматовни қисман содир этган жиноятлари учун унга нисбатан суруштирув-тергов жараёнларида қонунан таъқиқланган қийноқ усуллари, адолатсиз Суд маҳкамасининг айрим жиҳатларини маҳкум-А.К.Ташматовнинг шахсан ўзи ва яқин қариндошлари мурожаатлари ҳамда улар тақдим этишган хужжатлар асосида очиқлаб, уни авф этилишида амалий ёрдам сўрагандик.
Бироқ, “Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзб. Респ. Қонунига зид равишда ташкилотимизга ўтаётган 3 ой давомида ҳам асосли мурожаатимизга асосан кўрилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил асослантирилган жавоб хати йўлланмади. Кутилмаганда такрорий мурожаатдан сўнг эса, 2018-йил 10-апрель куни Ўзб. Респ. ИИВ ЖИЭББ бошлиғи-Ш.О.Саибназаров имзоси билан (ижрочи Д.И.Сирожитдинов тайёрлаган)гўёки жавоб хати 2018-йил 23-март куни ташкилотимизга (менга) юборилганлиги ҳақидаги №28/6-7-P-40-сонли, бизнинг мурожаатимиз (24.02.2018-йилдаги №Э/10-сонли) рақами кўрсатилмаган, боз устига гўёки мурожаатимиз ИИВ ЖИЭББ томонидан ўрганиб чиқилиб (?), қабул қилинган қарор юзасидан бизга жавоб хати юборилганлиги (?), иддао қилинган, буниси (такрори) ҳам бир ҳил мазмунда бўлганлиги учун қабул қилинган қарор ўзгаришсиз (?) қолдирилганлиги “маълум қилинган” ғирт ёлғондан иборат юзаки жавоб хати олдик…

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Биз жаноб-Ш.О.Саибназаров даъво қилган 23.03.2018-йилда асослантирилган жавоб хатини олганимиз йўқ, маҳкум-А.К.Ташматов тақдири юзасидан қандай қарор қабул қилганлигини ҳам билмаймиз! Агарда Сизнинг номингизга маълумот (ҳисобот) тариқасида хат нусхаси тақдим этилган бўлса, ушбу хўжакурсинга расмиятчилик учунгина юборган юзаки жавоб хатидаги важларига ишонмаслигингизни сўрар эдик.

Билганимиз-маҳкум А.К.Ташматовнинг соғлиги жиддий ёмонлашиб, (тергов, қамоқ ва манзилли колонияларда ортирган хасталиклар оқибатида) яъни эпилепция (тутқаноқ) хасталиги қайта-қайта хуруж қилиб, хушидан кетиб қолишлари оқибатида хозирги кунда тегишли шифохоналарда тез-тез даволанмоқда. (Изоҳ: А.К.Ташматовнинг шифохоналарда, жумладан жонлантириш бўлимларида узлуксиз даволаниб келаётганлигиҳақидаги кассалик тарихи кўчирмалари нусхалари жами 11 вароқда илова этилмоқда)

Сизга муқаддам йўлланган ва Президент Девони томонидан № 35936-s/18-сон билан қайд этилган аниқ фактлар акс эттирилган мурожаатномамиз нусхасини такроран ўзгаришсиз 04 вароқда ҳамда маҳкум-А.К.Ташматовнинг шифохоналарда, жумладан жонлантириш бўлимларида узлуксиз даволанганлиги ҳақидаги касаллик тарихи кўчирмалари нусхаларини жами-11 вароқда илова этган ҳолда йўлламоқдамиз.

Уйлаймизки, соғлом  ҳаётдан маҳрум этилган бир ёш, йўлдан адашган, ҳозирда соғлигини буткул йўқотиб оғир ва ўртача меҳнатга яроқсиз бўлиб қолган, турли қамоқ ва манзил колонияларда 6 йилдан зиёд умрини ўтказган, асосийси вояга етмаган 2 нафар фарзанди борлиги, тўғри йўлга кирган, Сизнинг номингизга тахминан 15 маротаба мурожаат йўллаган Ўзбекистон фуқароси-маҳкум А.К.Ташматов тақдирига бефарқ бўлмайсиз деб ишонамиз.

(Эслатма маҳкум-Акмал Ташматовга нисбатан муқаддам дастлабки суруштирув-тергов жараёнида ҳамда унга нисбатан тайинланган (Прокуратура, ИИБ ва Суд томонидан) мазкур ноқонуний жазони турли қамоқ ва манзил колонияларда ўташ даврида қонунан таъқиқланган турли йўсиндаги қийноқ, тазйиқ ва оғир руҳий босимлар натижасида ҳозирги кунга келиб, 2-гуруҳ ногирони меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган)

Қуйида муқаддам йўлланган шикоят тартибидаги Очиқ мурожаат матни билан батафсил танишиб чиқишингизни тавсия этамиз.

М У Р О Ж А Т Н О М А
(Шикоят тартибидаги Очиқ  хат)

Ҳурматли Президент, Сиз иқтидорга келгач,  Давлатимиз бошқарувини модернизация қилиш,  Жамиятни Демократлаштириш, айниқса Қонунийлик, Суд ва Хуқуқ-тартибот соҳаларида амалга оширган сиёсатингиз нафақат ҳалқимиз зеҳниятида, балким жахон хамжамияти томонидан ҳам фавқулотда инқилобий ислохотлар деб тан олинмоқда.

Бироқ, жамиятни соғломлаштириш, айниқса сўнги 5-10 йиллар давомида Қонунийлик, Суд ва Ҳуқуқ-тартибот идораларининг айрим нопок ходимлари томонидан аҳолимиз вакилларига, уларнинг билиб-билмай содир этишган жиноятларини исботлаш жараёнларида (суруштирув, тергов, Суд, ЖИЭБ) маҳаллий ва Халқаро қонунчиликда жиноят деб эътироф этилиб, Қонун билан таъқиқланган усулларни онгли равишда қўллаганликлари оқибатида қанчадан-қанча оилалар ҳаловати бузилди. Ёшларнинг умри хазон қилинди, қанчадан-қанча оилалар, фарзандлар отасиз улғайишга мажбур этилди.

Шу кунларда ҳам биз (Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти) ушбу оғриқли фикрларни Сизнинг эътиборингизга ҳавола этиб, Адолатни тиклаш мақсадида йўллаётган навбатдаги мурожаатимиз сабаби-бисотимизда, архивимизда муқаддам ва ҳозирда ҳам давом этаётган қайд этилгани каби салбий ҳолатлар, яъни фуқароларга (маҳкумларга) нисбатан куч ишлатар Давлат органлари айрим ходимлари томонидан рухий босимлар, ғараз ва паст ниятларда таъқиқланган усулларни қўллаш каби ҳолатларнинг давом этаётганлигини афсусла билдиришликдир…

Биз, бу каби фуқаролардан ёзма равишда тушган ва ҳозирда тушаётган ариза ва шикоятлар юзасидан мониторинг ўтказиб, муаммони ижобий хал этишда амалий ёрдам сўраб ўрнатилган тартибда тегишли юқори турувчи Давлат идораларига юзлаб, жумладан Сизнинг виртуал қабулхонангизга ҳам, сўнгра очилган веб-сайтингизга сўнги 1 ярим йил ичида 65 маротаба йўллаган мурожаатларимиз яна қайтарилиб устиларидан шикоят этилаётган маҳаллий давлат идораларига, уларнинг масъул мансабдорларига қайтариб жўнатилганлиги  (Ўзб. Респ. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга зид равишда)  ва жўнатилаётганлиги, улар эса ўз навбатида бизга ҳамда бир вақтнинг ўзида маълумот талаб этаётган юқори турувчи Давлат идораларига, қуруқ расмиятчиликдан иборат юзаки, фақат “важлар ўз тасдиғини топмаганлиги, сўров рад этилганлиги” тўғрисида ғирт ёлғон жавоблар ёзиш билан шуғилланаётганликлари, энг афсусланарлиси эса, Сизнинг расмий веб сахифангизгагина йўлланган 65 мурожаатимиздан бор йўғи 1,2 тасигагина ижобий ҳал этилганлиги (уни ҳам бир- неча бор такрорий мурожаатлар йўлланган, иложисизликдан бажардилар) қандай баҳолаш мумкин???

“Мен  мамлакат Президенти сифатида Ўзбекистон Республикаси Кониституцияси    талабларини    қатъий    ҳамда   сўзсиз   бажариш,  Қонун    устуворлигини    таъминлаш,    фуқароларнинг   Ҳуқуқ    ва    эркинликларини     таъминлайдиган     ички    ҳамда  ташқи   сиёсатни  амалга  оширишни  ўзимнинг  энг  асосий  бурчим  ва   вазифам деб  ҳисоблайман”

Ш.М.Мирзиёев

Нақадар ўткир ва долзарб ҳамда  мантиқли  эътироф!

Сизга қўйида баён этаётган, Жамиятимизга бир-неча йилдан буён уларнинг ёзма мурожаатлари, улар тақдим этишган хужжатлар асосида олиб бораётган мониторингимиз хулосаси бўйича йўллаётган навбатдаги мурожаатимизни жўнатар эканмиз, агар мурожаатимиз, унга илова этилаётган арзидодлар билан танишишга имконият топсангиз, бир оиланинг, уларнинг фарзанди-Акмал Ташматов 5,6 йиллик навқирон умрини, айрим нопок ИИБ ходимлари, терговчилар, Суд раислари томонидан ўз касбларига, қасамёдларига жинояткорона муносабатда бўлишлари оқибатида ҳазон бўлганлиги, бўлаётганлигига амин бўласиз…

…Гулистон  шаҳар “Аҳиллик” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 15/2 хонадонда яшаган Ўзб. Респ. ЖК.нинг 169-моддаси 4-қисми “в” банди, 164-модда 4-қисми “в” банди ва мазкур ЖК.нинг 276- модда 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этишда айбланиб, 16  йилга озодликдан маҳрум этилиб, ҳозирда жазо ўтаётган, (ҳозирда манзил калонияга ўтказилган, шу вақт давомида эпилепсия хасталигини ортириб олган, 3 марта жарроҳлик амалиётидан ўтган, шунга қарамай оғир бетон ишларида, қадр-қимати камситувчи чорва-ахлатини тозалашга мажбур этилаётган…) 1990- йилда туғилган, маълумоти тўлиқсиз Олий бўлган, 1 нафар вояга етмаган фарзанди бор (яқинда 2- фарзанди туғилади) Ташматов Акмал Қахрамон ўғлига нисбатан олиб борилган тергов ҳамда Суд маҳкамаси ва Суд  ҳукмида қайд этилган айрим Одил Судловга зид ҳолатларнинг айримларини қисқача баён этмоқдамиз.

Жумладан:

1. Суруштирув тергов давомида айбланаётган, муқаддам бир-неча бор айбланиб жазо олган, авф этилган, Амнистияга тушган айбланувчилар орасидан, айрим сабабларга кўра 1-бор жиноятга аралашиб қолган, ГДУ.нинг 4-босқич талабаси-А.Қ.Ташматов, жисмоний тўда раҳбари деб (?) малакаланганлиги, яқин қариндошлари эътирофича умуман тамаки маҳсулоти, спиртли ичимлик истеъмол этмайдиган айбланувчининг 2012-йил унинг хонадонида Прокурор санкциясисиз (?) олиб борилган ноқонуний (видеотасвирга ҳам олинмаган) тинтув вақтида сўнги вақтларда А.Қ.Ташматовнинг синглиси-А.Қ.Ташматова кийиб юрган қора курткаси чўнтагидан гўёки гиёхванд модда “топилган”… (сийқаси чиққан усул)

2. ЖИБ Сирдарё вилояти Судининг 2012-йил 10-август кунги Ҳукмида (Судья С.Н.Назаров) билиб ёки билмай ёлғон маълумотлар ёзган:

А) “А.Қ.Ташматовтакроранжиноятсодирэтган”дебёзилган, ваҳоланки у 1-маротаба жиноятсодирэтган.

Б)  А.Қ.Ташматовнинг ИИБ терговидаадвокат Б.Эрназаровтўлиқиштирокэтгандейиляпти, бироқунингўзи, яқинларинингтасдиқлашларичатерговжараёнларидабирор марта ҳам адвокат иштирокитаъминланмаган.

В)  Маҳкумнинг отаси-Қ.Н.Ташматовнинг Ўзб. Респ. Президенти Девонига, Кониституцион Судига, Бош  Прокуратурага, Олий Судга, Омбудсманга, ИИВазирлигига, МХХ раислари номига, жумладан бизнинг ташкилотга йўллаган расмий мурожаатида ўғли-А.Қ.Ташматовга нисбатан олиб борилган тергов жараёнида ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан қонунан таъқиқланган қийноқ усуллари амалиёти қўлланган. Шу жумладан руҳий-босим, уриб дўппослаб танжаррохатлари етказилган,
- жинсий аъзоларига сув тўлдирилган боклашка осиб қўйиш орқали аъзоб бериб, ўзига қарши ёлғон кўргазма олишга мувофақ бўлишган ва ҳакозо…

Ҳурматли Шавкат Миромонович, маҳкум-А.Қ.Ташматов Навоий вилоятидаги УЯ 64/47 сонлимуассасада 5 ярим йил жазо муддатини ўтаб, яхши хулқи, тузалиш йўлига ўтганлиги, муассаса ички тартиб-қоидаларини бузмаганлиги учун ЖИБ Навоий шаҳар Судининг Ҳукми билан жазони қолган қисмини манзил калонияда ўтаттириш тўғрисида Адолатли қарор қабул қилинган ва ҳозирда Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги УЯ 64/76 сонли манзил калонияда жазони ўтамоқда…

Суд-Ҳуқуқ тизимида олиб бораётган инқилобий ислоҳатларингиз, айниқса айбига тўлиқи қрорлик билдириб, тузалиш йўлига астойдил ўтган маҳкумларни авф этаётганлигингизни эшитиб, маҳкум-А.К.Ташматов Сизнинг номингизга шу кунгача 7 маротаба, шулардан 3 таси авф этишингизни сўраб қилган мурожаати бўлса,  2 таси унга нисбатан қилинаётган Адолатсизликлар юзасидан ёзма йўллаган шикояти, қолган 2 таси эса, виртуал қабулхонангизнинг 10-00 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, унга нисбатан ҳамон Адолатсизликлар давом этаётганлиги тўғрисидаги оғзаки шикоятларидир.

Натижалар эса қўйдагича: (аниқ фактлар асосида)

1. Сизнинг номингизга авф сўраб қилган мурожаатлари натижаси ўлароқ маҳкум-А.Қ.Ташматовни ЖИЭББ ҳамда УЯ 64/76-сонли колония мутасаддилари зимдан ўзаро жиноий тил бириктиришиб изолация қилишган…

2. Оғир меҳнатга мажбуран жалб қилинган, бетон майдалаш, молхона ахлатини тозалаш…

3. Натижада шу кунларга келиб, маҳкумликда эпилепция (тутқаноқ) хасталигини ортириб олган, 3 маротаба жарроҳлик амалиётидан ўтказилган. (грижа) Оғир руҳий босим ва қийноқлар оқибатида…

4.  2018-йил 17-февраль куни Сирдарё вилояти Прокуроратураси масъул ходими-Олим Ҳаққулов А.Қ.Ташматовни чақиртириб, 1 соат давомида Сен уйдирмачи (шантажчи), керак бўлса ёзаётган шикоятларинг учун ўзинга нисбатан қайта модда (статя) бўйнинга қўйиб, яна Навоийга, хеч бўлмаганда бошқа манзил колонияга жўнатвораман, ўзинг билмай қоласан. Сендақа “шантажчи” лар авфга ҳам тушмайди ва ҳакозолар деб, унга тахдид қилиб босим кўрсатган.

5. А.Қ.Ташматовнинг турмуш ўртоғига эса: Сирдарё вилояти Прокуратураси ходими жаноб-О.Ҳаққулов “нима қиласиз жиноятчи билан шунча йилдан буён яшаб, у хали Озодликка чиқмайди, мен бунга кафилман  (?)…,  агар Президент виртуал қабулхонасига қилган шикоятларини оқибатсиз қолдириш ҳақида қарши ариза ёки тушунтириш хати ёзиб берсаларинг, мен ўзим Сизларга ёрдам бераман, Сизни ўзи муйингизга кузатиб қўяман ва ҳакозолар” ҳақида рухий босим кўрсатган…

6. А.Қ.Ташматовнинг соғлиги кескин ёмонлашгач, РШТТЁИМ.нинг Сирдарё вилояти филиалига 2018-йил 15-январь куни келтириб ётқизилган. 2018-йил 21-январь куни унинг соғлиги бир-мунча яхшилангач, палатадошлари, навбатчи хамширани огоҳлантириб шифохона ховлисидаги ошхонага кўргани келган яқин қариндошлари билан бирга овқатлангани тушган…

7.  …Буни кутиб туришган назоратчилар дарҳол “маҳкум қочди” (побег) деб, тегишли жойга хабар қилиб, қалбаки хужжат расмийлаштирганлар ҳамда шифохона мудири,  навбатчи хамшира ва бир палатада даволанаётган ёши тахминан 80 ёшларда бўлган қарияга виждонсизларча ўзлари ёзган хужжатларга (УЯ 64/76-сонли муассаса бошлиғи ўринбосари капитан-Санжар Исаев, Тезкор бўлим бошлиғи лейтинант-Шерзод Атабаев ҳамда сафдор-Сирож Сулаймоновлар) имзо қўйдиришиб олишган!!! (Бу ҳақдаги уларнинг ёзма ва видео кўринишдаги кўрсатмалари мавжуд, сўралган жойга тақдим этилади)

8.  Хозирда ЖИЭББ ва УЯ 64/76-сонли колония мутасаддилари ғаразва паст ниятларда зимдан ўзаро тил бириктиришиб, маҳкум-А.Қ.Ташматовни  2018-йил 23-февраль куни Жиззах вилояти Зафаробод тумани худудида жойлашган УЯ 64/73-сонли  колонияга хеч бир сабабсиз Қонунга зид равишда этаб қилишган. (Мақсадэса, маҳкум-А.Қ.Ташматовни қандай бўлмасин авф этилмаслигига турли-хил уйдирмалар уюштириш ва суниъий тўсқинликлар қилиш)

Муҳтарам Шавкат Миромонович, ҳаёти тахлика остида қолган маҳкумА.Қ.Ташматовнинг ўзи ва оиласи ташкилотимизга такрор ва такрор мурожаат этиб уни ҳимоямизга олишни сўрамоқда.

Сиздан сўрар эдикки, Ўзб. Респ. Фуқароси, ёш оила боқувчиси, оқибатларини етарли англамай 1-бор жиноят содир этган (?), 6 йил жазо ўтаётган, қилган қилмишидан тўғри хулоса чиқариб, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, буткул тузалиш йўлига  ўтган, яқинда 2-фарзандини кутаётган, соғлигига жиддий путур етган  асосийси Сизнинг номингизга, веб-сайтингизга 7 маротаба мурожаат, шулардан 3 таси авф этишингизни (3, 4 ва 5-иловалар) сўраб қилган мурожаатлар бўлса, 2 таси унга нисбатан қилинаётган Адолатсизликлар (1, 2-иловалар) юзасидан йўллаган шикояти ва 2 таси унга нисбатан қилинаётган Адолатсизликлар узликсиз давом этаётганлиги (систематик) тўғрисида 10-00 га қўнғироқ қилиб оғзаки қолдирган шикояти, бироқ шу кунларда Ҳуқуқни муҳофаза этувчи айрим маҳаллий давлат органлари масъуллари томонидан ўзига, оиласига нисбатан содир этишаётган турли-хил тазйиқлар ва рухий босимларидан ҳимоя этиб, ушбу мурожаатимизни шахсан назоратга олишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон  Инсон Хуқуқлари “Эзгулик” Жамияти фаоллари Исроил Ризаев, Ҳусниддин Алибоев