МИЛИЦИЯ ФИРИБГАРЛАРНИНГ ҲОМИЙСИМИ?

ПРОКУРОР

 

Бугун, 24 апрелда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси ота-бола Ғафуржоновларга нибатан очилган жиноят иши тўла ҳуқуқий ечимини топмай туриб, хатланган мулкларни ечишга рухсат бериб юборди. Тошкент шаҳар ИИБ маъсулллари бу билан Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунларидаги хусусий мулкка оид нормаларни бузди. Бунга уларни нима ундади? Ким бу ишларнинг бошида турибди?

https://youtu.be/nTROXchArlE

Муҳтарам журналистлар ва ҳуқуқ фаоллари!

 

Мен Жиззах вилояти, Зомин тумани, Катта боғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Одинахон ая Ғафуржоноваман. Сизга мурожаат қилишимдан мақсад президентимиз таъбири билан айтганда 3-4 вазирлик қила олмайдиган иш журналистнинг бир мақоласи билан битиб кетади. Ҳолбуки, шу пайтга қадар турли идораларга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бир неча ўн марталаб мурожаат қилдим.

 

Гап шундаки, 2002 йил  укам Ғафуржанов Ибрахимжан  “MEGATEK-AVTO” номли МЧЖ очди. 2018 йили мен, укам ва оиламизнинг бошқа аъзолари билан ўзаро келишувига кўра, жамият фондига 800 000 000 сум киритдик, корхонадаги улушимиз  96 фоиздан ошди.  Кейинчалик укаларим ва фарзандларимнинг маблағлари жамлаб, яна 6 830 000 000 сум маблағлар киритдик.

 

Мазкур ширкатимиз Ўзбекистонга асосан “Mannol” автомобиль мойларини импорт қилиш билан шуғулланарди. Соҳада монопол бўлмасак ҳам бу бизнес ўзига яраша фойда келтирган ва ишларимиз яхши кетаётганди. 2018 йил 10 декабрь кунидаги карори билан жамият иштирокчиларининг жамият устав фонди қўшимча киритилган маблағлари эвазига жами  7 660 520 000 сўмга оширилган.

 

Шунга кўра, жамиятнинг таъсисчилари улуши А.Н.Гафуржанова улуши – 99,60%  ёки 7 630 000 000 сум; укам И.Н.Гафуржанов улуши  0,40%, ёки  30 520 000 сум этиб белгиланган. Жамият иштирокчиларининг 2019 йил 24 январь кунидаги йиғилиши билан жамият устав фондига мен яна укаларим ва фарзандларимнинг қўшимча 1 000 000 000 сум маблағларини киритдим ва мени жамиятдаги улушим 8, 66 миллиард сўмга етказилди.

 

Аммо, айни шу вақти менинг соғлиғим кескин ёмонлашганлиги сабабли, жамият устав фондини ошириш ва бу хақда қарор қабул қилиш ишларини укаларим билан ўзаро келишувга кўра вақтинча тухтатдим. 2019 йил 8 апрель куни мен  Ўзбекистон Республикаси Нейрохирургия Маркази (РИНМ)га тезкор жойлаштирилиб, 10 апрель куни менда тиббий жарохлик операцияси ўтказилди.

 

Мени укам И.Гафуржанов доимий яшаш жойи Россия Федерациясида бўлганлиги сабабли, унинг жамиятдаги ишларини унинг фарзанди Гафуржанов Даврон, хамда уни Тошкентдаги ишонган одамлари яъни Сидиқов Икромжон Хикматиллаевич, Гафуржанова Савдохон Хакимовна, хамда юристи Умнова Ольга Петровналар бажариб келар эдилар, шунда 2019 йил тахминан 5 май кунлари жияним Даврон қизимнинг хонадонига мени соғлиғимдан хабар олиш учун келиб, мендан хол ахвол сураб, ставни янги тахрирда руйхатдан утказиш зарур эканлигини айтиб, менга бир неча бўш қоғозларга имзолар қўйиб беришини сўради.

 

Шунда мен Даврон жияним бўлганлиги хамда Ибрахимжан укам бўлганлиги сабабли уларга ишониб, кассалигим туфайли ўз ўрнимдан туролмаслигим сабабли, Даврон мени қўлимдан ушлаб бўш қоғозларни қайси жойига имзо қуйишимни кўрсатди ва мен ушбу қоғозларга имзо қуйиб бердим ва Даврон дарров жўнаб кетди.

 

Шундан кейин, мен ўзимнинг соғлиғим билан овора бўлиб қолдим, орадан анча вақт ўтгандан кейин мени олдимга кичик укам ва фарзандим келиб, нима сабабдан мен жамиятдаги ўзимга, укаларимга ва фарзандларимга тегишли салками тўққиз миллиардга тенг улушларимни хеч кимни огохлантирмай туриб, укам Ибрахимжаннинг фойдасига сотиб юборганлигимни сўрашди, шунда мен билдимки жияним Даврон 2019 йили  5 май куни гуё мени кўргани келиб, менга бир қанча бўш қоғозларни имзолатиб кетганлигини айтдим,  аммо барибир бунга ишонмай, адвокат ёрдамида 2020 йил 25 май куни Чилонзор тумани ДХМдан жамиятга оид хужжатларни нусхаларини олиб уларни кўрганимда, хақиқатдан хам мен ўз улушимни гуё укам Гафуржонов Ибрахимжанга сотганлигим ва укам жамиятнинг ягона таъсисчиси бўлиб колганини кўрдим.

 

Шунда тушиндимки, жияним Даврон мени алдаб, бўш қоғозларга имзо қўйдириб олиб, кейинчалик улардан фойдаланиб, фирибгарлик йўли билан жамиятдаги мени ўз улушларимни укам Гафуржанов Ибрахимжонга сотганлигим хақида 20.05.2019 йили сохта олди сотди шартномаси, жамият таъсисчилар йиғилиш баённомалари ва жамият қарорларини тайёрлаб, 21.05.2019 йили жамиятни Чилонзор тумани Давлат Хизматлари Агентлигидан қайтадан рўйхатдан ўтказганлигини билдим.

 

Ушбу холат юзасидан сохта тайёрланган хужжатлар хамда 21.05.2019йили  жамиятни Чилонзор тумани ДХАдан қайта рўйхатдан ўтказиш ишларини бажаришда Ибрахимжаннинг фарзандидан ташқари уни Ўзбекистонда ишонган одамлари Юнусобод тумани Сидиқов Икромжон Хикматиллаевич, Гафуржанова Савдохон Хакимовна, хамда  унинг юристи Умнова Ольга Петровналар ушбу ишни амалга оширганликлари, сабаби мазкур жамиятга оид олди сотди шартномалари ва бошқа хужжатларни тайёрлашда улар бевосита иштирок этганлар.

 

Сабаби Ибрахимжан аввал хам бир неча бор ўзининг қинғир бошқа ишларни ушбу фуқароларга буюрар эди, улар эса унинг мурожаатларини сўзсиз аъло даражада моддий манфаат йўлида бажариб келар эдилар.

 

Хозирги кунда холат юзасидан Тошкент шахар ИИБ ТБ томонидан Гафуржанов Ибрагимжан ва уни фарзанди Давронларга нисбатан ЖКнинг 168 моддаси 4 қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Аммо, фирибгарлик йўли билан мени жамиятдаги тўққиз миллиард қийматидаги менга тегишли улушим талон тарож қилинишида шахсан иштирок этган Ибрагимжаннинг ишонган одамлари Сиддиков Икромжон Хикматуллаевич, Гафурджанова Савдохон Хакимовна, ва юристи Умнова Ольга Петровналар халигача терговга гумонланувчи ёки айбланувчи этиб жалб қилинмаган, уларга нисбатан эхтиёт чораси қўланилмаган, улар кўчада юриб, Ибрахимжаннинг бошқа фирибгарлик ишларини бажаришни давом эттириб келмоқдалар.

 

Укам ўзининг фирибгарлик билан боғлиқ хатти ҳаракатларини яшириш мақсадида таниқли космонавт Солижон Шариповнинг номидан фойдаланиб келади. Укам унинг ёрдами билан

бу орада ширкатимиз иш юритувчиси, оиламизга 20 йилдан давомида ҳалол хизмат қилиб келган рус миллатига мансуб Дмитрий Савелевни қаматиб юборди.

 

Яккасарой суди йўқ жойдан бу йигитнинг бўйнига 11 миллиарддан ортиқ талон-тарож қўйиб, 6,3 йилга қаматди. Бу йигитнинг ноҳақ қамалгани учун оиламиз аъзолари ўзимизни жуда ўнғайсиз ҳолатда қолдик. Чунки бу йигит оиламизга фарзанддай бўлиб қолган, ҳалол, бир тийинга хиёнат қилмайдиган йигит эди.

 

Дастлаб Савелевга нисбатан прокуратура органи икки марта жиноят иши қўзғатишни рад қилди. Аммо кимнингдир босими билан  бу ишни амалга оширишган. Ҳозирда Савелев иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида апеллация тартибида кўрилмоқда. Суд адвокатларимизнинг бухгалтерия экспертизаларини тайинлаш борасидаги илтимосномаларини рад қилиб, биринчи инстанция ҳукмини кучида қолдирмоқчи.

 

Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББ  ҳозирги кунда Россия фуқароси бўлган укам Иброҳимжон ва унинг ўғли Давронга нисбатан Ўзбекистон Респубилкаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатган. Аммо Республика Бош прокурори ўринбосари Б. Валиевнинг аралашуви билан ишни давуом эттиришни тўхтатиб тургани маълумо бўлмоқда. Агар тергнов ҳаракатлари бошланса, шубҳасиз Савелев оқланади ва бизнининг юзимиз ҳам ёруғ бўзлади.

 

Ҳурматли адолатпеша журналистлар, илтимос, мана шу воқеаларни ёритиб беринглар. Холис, ҳалол ёндашасизлар, деган умиддаман. Сиз орқали бу воқеалар президентимиз, ҳукуматимизга етиб борса, биз тадбиркорларнинг ишимиз юришиб кетарди.

 

Моҳи Рамазон кунлари оилангизга хотиржамлик, юрт равнақи йўлидаги фаолиятингизга Яратганнинг ўзи мадад берсин!

Одинахон ая Ғафуржонова

Жиззах вилояти Зомин тумани Катта боғ МФЙ

Таҳриятдан: Мазкур мурожаатнома бизга шу йилнинг 22 апрель куни келиб тушганди. Мурожаатда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ота-бола Ғафуржоновларга нисбатан Ўзбекистон Респубилкаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят ишги қўзғатилгани маълум қилинганди. Аммо бизга етиб келган сўнгги хабарга кўра, мазкур жиноят иши қонунга хилоф равишда тўхтатилган. Ҳолбуки, қонунчиликка мувоифқ, ҳали гумондорлар сўроқ қилинмай туриб, иш бўйича хулосага келиш мумкин эмасди.

Таҳририятимиз юқори инстанцияларни мазкур иш бўйича адолатли тхтамга келишга чақиради!