Monthly Archives: April 2015

Ўзбекистон ИИВнинг ҳалифаликка қарши тадбирлари

iiv
Мақоламиз қахрамони бўлган ва озодликдан махрум этилгунга қадар Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида истиқомат қилган Мирзаева Ўғилой жамиятимизда қарор топган ахлоқ қоидаларини, урф одатларни ва энг асосийси муқаддас динимиз эзгу ғояларидан Ўзининг сиёсий мақсадларга эришиш йўлида фойдаланишни мақсад қилган «Ҳизб-ут Тахрир» диний экстремистик оқими раҳбарларининг сафсаталарига учиб, оиласини жарга улоқтирди. Хайф сенга «она» деган муқаддас мурожаат! » Read more

Калугада ўғри ва зўровон, Липецкда эса оғуфуруш ҳамюртимиз ҳибсга олинди

липецк

Рус матбуотидан маълум бўлишича, Россиянинг Калуга шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўғрилик ва полициячига жароҳат етказиш айби билан ҳибсга олинган. У маҳаллий вақт билан тунги 2:00да Никитина кўчасида бир қизга ҳужум қилиб, унинг сумкасини ўғирлаб кетади. Уни таъқиб қилган полиция патрули вакилига пичоқ урган. Полициячининг жароҳати енгил, у бронжилет таққан экан. » Read more

Ўзбекистон Афғонистон билан чегараларини мустаҳкамламоқда

чегара

 

РИА Новости агентлиги  Ўзбекистон чегара хизмати Афғонистон билан чегара назоратини кучайтирмоқда, деган хабар тарқатди. Агентликка кўра, чегарага яқин туманларда жангариларнинг тўпланиши ҳақидаги хабарлар туфайли назорат ишлари кучайтирилган. » Read more

Янги Бош прокурор диққатига: “Тадбиркорни ким ҳимоя қилади?”

jal

Мен Нуралиева Гулсара Қўшбоқовна 2004 йилдан бери фермерлик қилиб келаяпман.Мен Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида самарали фаолият кўрсатиб келаётган “Гулсара Қўшбоқ қизи” фермер ҳўжалигининг раисиман. Мана 10 йилдирки қўлимдан келгунича Ватанимизнинг равнақи, ободлиги йўлида тинмай меҳнат қилиб, эл-юрт олдида обрў орттириб, тадбиркор аёл номини олиб юрибман. » Read more

Акциядорлик ширкатлари раҳбарлари аттестациядан ўтказилади

attt

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг  фармонига биноан шу йилнинг июль ойи охирига қадар мамлакатдаги давлат иштироки бўлган акциядорлик ширкатлари раҳбарларнинг барчаси аттестациядан ўтказилади. Давлатга доир акциадорлик жамиятлари бошқарув таркиби ходимларининг корпоратив бошқарув, менежмент ва маркетинг, информация-коммуникация технологияларини қўллаш ва улардан ишлаб чиқариш тизимида фойдаланиш каби соҳалардаги билимлари текширилади. » Read more

БМТ Бош котиби махсус вакили Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди

index

2015 йилнинг 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари, минтақада ўз миссиясини якунлаётган Мирослав Енчани қабул қилди. » Read more

Ямандаги ўзбек шифокорлари эвакуация қилинмоқда

11

РИA Новости aгентлиги тарқатган хабарда айтилишича, 23 aпрель куни тонгдa Россиянинг икки сaмолёти Ямандан 400 кишини Москвaгa олиб келди ва улар орасида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Агентлик Ямaн пойтaхти Сaнаадaн Россия учоқлaридa эвaкуaция қилинганлар орасида ўзбеклар борлигига урғу берган. » Read more

Москвада 23 яшар ўзбек аёли чақалоғини чавақлади

migrant

Москвада ўзининг чақалоғини чавақлаб, целоффан пакетга ўраб кўчага ташлаган ўзбек аёли ҳисбга олинди. Вино қўйиш   корхонасида ишлаган 23 ёшли аёл афсуски руҳан соғлом, унинг мудҳиш жинояти москваликларни ҳайратга солмоқда. » Read more

“Номер 44” фильми Ўзбекистон кинопрокатида ҳам таъқиқланди

44

“РИА Новости” хабарига кўра, Ўзбекистонда ҳам “Номер 44” блокбастери прокатдан олинди. Россия, Белоруссия, Қирғизистон ва Украина сингари мамлакатларда аллақачон таъқиқланган фильм ўтган аср ўрталаридаги СССРда рўй берган сирли қотилликларни ўз ичига олади. “Ўзбеккино” миллий ширкати вакили эса  вакили Ўзбекистонда фильмни  прокатдан олиш – фильм дистрибьюторларининг қарорига асосан амалга оширилганини иддао қилди. Аммо республикада мазкур фильм прокати билан айнан кимнинг шуғулланаётгани номаълум. » Read more

Ўзбекистонда икки ойда 54 киши маиший газдан заҳарланган

газ

“Ўзгазтранс” ширкати вакилига кўра, шу йилнинг давтлабки икки ойида мамлакатда 19 марта маиший газдан фойдаланиш билан боғлиқ кўнгилсизликлар юз берган ҳамда оқибатда 31 киши оламдан ўтган. Яна 23 нафар фуқаро заҳарланиб, шифохоналарга ётқизилган. » Read more

1 2 3 4