Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти. Independent Human Rights Organization of Uzbekistan. » Янгиликлар

ҲИБСДА ЎТИРГАН ЎҒЛИМГА ТАЙЗИҚ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Қонунчиликда жиноят ишларини тергов қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида далилларни тўплаш, мустаҳкамлаш, текшириш ва баҳолашда қонунийлик ва холисликни таъминлашга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий бўшлиқларнинг мавжудлигидан далолат бермоқда.

Ушбу ҳолатлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб, аҳолининг асосли эътирозига, унинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва суднинг холислигига ишончи пасайишига олиб келмоқда.

Мен I-гурух ногирониман.Серфарзандман.Тақдирнинг тақазоси билан айни фаразндларим вояга етай деб турган пайтда фалокат юз бериб тўшакка михланиб қолдим.Хозирги кунда ногиронлар аравачасидан бошқа хамрохим ҳам нажотим ҳам йўқ.2018 йил 22 сентябрь куни  18.05.1991 йилда Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган ўғлим Комилов Бурхонжон Мирзақул ўғлини Зомин тумани, Даштобод шаҳри, Қоратепа маҳалласи, Янги Ўзбекистон кўчаси, 2-уйда истиқомат жойидан Жиззах вилояти ИИБ ходимлари уйдан келиб олиб кетишди.У шу вақтга қадар Жиззах педагогика институтининг физика-математика факультетининг математика ўқитиш методикаси бўлимида 4-курс талабаси эди.Диплом ишини ёқлаётган эди. Яширмайман ўғлим Комилов Бурхонжон муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмининг “б,в”бандлари, 28,211-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2016 йил 25 июль кунги хукми билан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмининг “б,в”бандлари билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб мулкий шаклидан қатъий назар барча давлат ташкилоти ва муассасаларида моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш хуқуқидан 3(уч)йил муддатга махрум  этилган.Бундан ташқари давлат фойдасига ўтказиш шарти билан энг кам ойлик иш хаққининг бир юз эллик баравари миқдорида, яъни 19.536.000 сўм жарима жазоси, ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб хар ойлик иш хаққининг 30%давлат даромади фойдасига ушлаб қолган ҳолда муддат 3(уч)йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди.Унга нисбатан суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари, муайян хуқуқдан махрум қилиш  хамда жарима жазолари Ўзб.Р.ЖКнинг 61-моддасининг 2-қисмига асосан хар қайсиси алоҳида ижро этилиш назарда тутилган.Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо ижроси унинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг ҲООБ жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилмоқда эди.Зомин тумани жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан у иш билан таъминланганмиди бундан хабарим йўқ. Ахлоқ тузатиш ишларини ўтаётган маҳкумларнинг иш ҳақидан ўз вақтида ва тўғри ҳақ ушлаб қолиш ҳамда ушлаб қолинган пул миқдорини белгиланган тартибда ва ўз вақтида давлат фойдасига ўтказиш, корхона маъмурияти томонидан ахлоқ тузатиш ишларини қонунчиликда белгиланган ўташ шартларига риоя қилиниши, жазони ўтаб бўлганларнинг меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувларни тўғри киритилиши устидан назорат олиб борилганми йўқми бундан хам хабари йўқ чунки мен ногиронман уйдан чиқаолмайман. Айбдорларга ахлок  тузатиш  иши тайинлаш чогида,  судлар унинг муддати ва иш хакидан чегириш микдори масаласини жазо тайинлашда  алохида ёндашиш  зарурлиги  тугрисидаги  конун  талабига риоя этган холда белгилашлари керак.  Жумладан,  судланувчиларнинг, айникса корхоналар, муассасалар, давлат ва  жамоа хужаликларида ишловчи вояга етмаган шахсларнинг моддий шароитларини чукур текширишлари лозим.

Махкумни  жазонинг  колган кисмини камок жойларида уташ учун юбориш масаласини хал килишда суд, ахлок тузатиш иши ижросини  амалга оширувчи орган, ушбу жазонинг ижросини такминлаш чораларини курганлиги, махкумни конун талабига кура жазони уташдан бош тортганлиги учун  жавобгарлик тугрисида  огохлантирганлиги  хакидаги маълумотларга хам эга булиши лозим. Агар зарур булган маълумотларни суд мажлисида туплашнинг имконияти булмаса, судья ишни куришга тайёрлашга, узининг асослантирилган карори билан уни жазони ижро этаётган органга тулдириш учун оборади. Бундай камчиликлар суд мажлисида аникланса, суд кайтариш сабабларини курсатиб ажрим чикади.Жиноят-процессуал кодексининг 541,542-моддасига биноан ахлок тузатиш ишининг уталмаган кисмини озодликдан махрум килиш жазоси билан алмаштириш хакидаги ишлар суд мажлисида,  одатда, махкумнинг иштирокида курилади, унинг  яшириниб юрганлиги ёки судга келишдан буйин товлаганлиги тугрисида ишда етарли асослар мавжуд булган холлар бундан мустасно.

Оилавий шароитимиз анча оғир.Агар ҳукм қилинган шахс Комилов Бурхонжон жазо тариқасида тайинланган жаримани мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа ёхуд қарздорда ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк мавжуд эмаслиги туфайли мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддат мобайнида жаримани ундиришнинг имкони бўлмаса, худди шунингдек кечиктириш муддати тугаганидан кейин жарима тўланмаган ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари бузилган тақдирда, МИБ давлат ижрочиси жарима тариқасидаги жазони жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимнома билан судга ўн кунлик муддат ичида мурожаат қилиши лозим эди.Юқоридагиларни инобатга олиб, ЖИБ Жиззах вилояти кассация босқич суди Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2016 йил 25 июль кунги хукми билан ўғлим Комилов Бурхонжонга нисбатан қўлланилган давлат фойдасига энг кам ойлик иш хаққининг бир юз эллик баравари миқдорида, яъни 19.536.000 сўм жарима жазосини бекор қилишни ёки қисман камайтиришни лозим топмади.Энди буни қаранг-ки, бугунги кунга келиб, Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Сармич қишлоғида яшовчи фуқаролар Дадабаев Бахтиёр, Жўлангар қишлоғидан  Холмирзаева Муяссар ва Ахмедов Бобурлар ЖДПИнинг махсус сиртқи бўлимига фарзандларини ўқишга киритишга ёрдам беришни сўраб 15.06.1985 йилда туғилган фуқаро Юнусова Адиба Эгамбердиевнага мурожаат қилишган. Юнусова Адиба Эгамбердиевна (собиқ МХХ) хозирда ДХХ ходими Пўлатов Муродга беришда улардан олинган пулларни беришда воситачилик қилган.Жабрланувчи Ахмедова Дилнозанинг бериб юборган 10.000 000 сўмини, шунингдек жабрланувчи Дадабаев Бахтиёр томонидан берилган 1.500 АҚШ долларини (собиқ МХХ) хозирда ДХХ ходими Пўлатов Муродга Жўлангар қишлоғида берган.Шунга қарамай тергов органи бутун айбни ўғлим Комилов Бурхонжоннинг бўйнига қўйишини олдини олиш керак.Агар ўғлимнинг бу ишда айби бўлса майли қонун олдида жавоб берсин лекин айблов адолатли бўлсин.Эслатиб ўтаман терговни ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси терговчиси адлия лейтенанти У.С.Турсунбоев олиб бормоқда.Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида, (168-модда 2 қисм “в”банди) фирибгарлик жинояти натижасида етказилган зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги кўрсатилган. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.Бундан ташқари Ўзб.Респ.ЖКнинг 66 –моддасига мувофиқ шунингдек ЖПКнинг 583-моддасига асосан иш бўйича етказилган зарар тўлиқ қопланганидан кейин  ярашишни таклиф этган бўлар эдим. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 ноябрь куни «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига имзо чекди. Ҳужжатга берилган расмий шарҳда қайд этилишича, 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва шаффофлигини ошириш, «Хабеас корпус» институтини қўллашни кенгайтиришни назарда тутувчи 50 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтариш тартибининг бекор қилинганлиги суд ва тергов органларининг ҳақиқатни ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаш, шунингдек, қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилиш борасидаги масъулиятини ошириш имконини берди. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Президенти томонидан асосий мақсади суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши, жиноят-процессуал ва жиноят-ижроия қонунчилигини янада такомиллаштириш, қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби конституциявий принципларнинг амалий рўёбга чиқарилишини таъминлашдан иборат бўлган «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 11-моддасига мувофиқ қонун нормаларини аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Давлат раҳбари ўз Фармонида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг биринчи даражали эътиборини мазкур талабларга қатъий ва оғишмай риоя этиш зарурлигига қаратди.

Қайд этилган органлар процессуал қонунчиликни жиддий бузган ҳолда ёки ноқонуний услублар билан олинган маълумотлардан жиноят ишлари бўйича далиллар сифатида фойдаланишга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди. Бундай қонун бузилиши ва рухсат этилмаган услублар орасида, биринчи навбатда, қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари қайд этилган.

Фармон билан Жиноят-процессуал кодексида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардан ташқари, судларда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципини чеклайдиган қўшимча талабларни жорий этиш тақиқланмоқда. Процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, аудио ва видеоёзув ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Қонунчиликда мавжуд бўшлиқни ҳисобга олган ҳолда, шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ва ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган ҳолатларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатувлар беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик киритилмоқда. Шунингдек, ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг қатор қўшимча кафолатлари киритилмоқда.

Хусусан, сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ушланган шахсга тегишли ваколатли органга келтирилган вақтдан бошлаб 72 соат ичида мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажрим устидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Бундан ташқари, ҳозирги вақтга қадар ҳимоячи далиллар эмас, балки далил сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш ҳуқуқига эга бўлган, бу судда ишларни юритишда тортишув принципи бузилишига олиб келар эди. Шунинг учун, ҳимоячига жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши шарт бўлган далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқи берилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб сиздан фуқаровий даъвогарларми, ёки жабрланувчиларми билмайман Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Сармич қишлоғида яшовчи фуқаролар Дадабаев Бахтиёр, Жўлангар қишлоғидан  Холмирзаева Муяссар ва Ахмедов Бобурлардан 10.000 000 сўмини, шунингдек жабрланувчи Дадабаев Бахтиёр томонидан берилган 1.500 АҚШ долларини ўқишга киритиш шарти билан шахсан олган (собиқ МХХ) хозирда ДХХ ходими Пўлатов Мурод ва бошқалар хам тергов қилинишини сўрайман.

Жиззах вилояти, Зомин тумани, Нурафшон МФЙда яшовчи, 1962 йилда туғилган, I-гурух ногирони Комилов Мирзоқул Мамаджонович  тел+998911995141

МАҲКУМ РУСТАМ АБДУМАННАПОВ: “МИРЗИЁЕВ ЖИДДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ЎТКАЗМОҚДА”
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Жахон Обидова кўчаси 10/18-хонадонда яшовчи фуқаро Умида Абдуманнапова турмуш ўртоғи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159- ва 244-моддалари билан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган Рустам Абдуманнаповга ҳуқуқий кўмак бериш, унинг озод қилиниши учун давлат ҳокимияти органлари ва халқаро ташкилотларга мурожаат қилишимизни сўраганди.

Шу муносабат билан жамиятимиз фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятининг кўмаги билан Қашқадарёнинг Шайхали пунктида жойлашган 64/33-сонли колонияда 19 август куни маҳкум билан учрашди. Маҳкумнинг ҳозирги аҳволи, соғлиғи, унга колония маъмуриятининг муносабатига оид саволлар берди.

Маҳкум ҳуқуқ фаоли билан суҳбат аввалида мамлакатнинг жорийдаги Президенти Шавкат Мирзиёев ҳукумати яқин ўтмишдаги муаммоларни тўла трансформация қилаётгани, жиддий сиёсий қадамлар бошлаганини таъкидлади. Барча йўналишдаги ислоҳотларнинг самараси кўринаётганини урғулади. Хусусан, қамоқхоналарда маҳкумларга нисбатан сиёсатнинг ўзгаргани, уларнинг каттагина қисми озод қилингани ва шароитнинг тубдан ўзгарганини айтди.

Рустам Абдуманнаповга кўра, ҳозирда қамоқхона менюсида маҳкумларга оқсил, углеводларга бой таомлар берилмоқда. Колониянинг ресурс марказлари вақтли нашрлар, адабиётлар билан бойитилган. Қийноқ ва шафқатсиз муносабатлар йўқ. “Бу гапларни ташрифингиздан “илҳомланиб” айтаётганим йўқ. Ўзи шунақа, феълимда кимгадир ёқиш иштиёқида ёлғон гапириш иллати йўқ. Аксинча, бу ерда ўтирмасдим” деди Абдуманнапов.

Унинг иддаосича, ўзига нисбатан жиноят ишида процессуал камчиликлар кўп. Ҳозирда бу масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Олий судига шикоятлар берган. Унинг иши ўрганилиш жараёнида, у адолатли қарор қабул қилинишидан умидвор.

“Ҳукмда айтилгани каби хориждаги Салой Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) сингари шахслардан пул олганим ёлғон. Аммо Республика Адлия вазирлигининг Х.Сулаймонова номидаги экспертиза маркази ходими ва оддий фуқаро сифатида айрим мақолаларни уларнинг сайтига юборганим рост. У менинг шахсий қарашларим бўлган. Шукурки, мен қаламга олган муаммолар янги ҳукумат тарафидан деярли ҳал қилинди” деди маҳкум Абдуманнапов.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти юқори инстанция судларини Абдуманнапов иши юзасидан адолатли қарор чиқаришга чақиради.

https://www.facebook.com/photo.php?fbid=10212065481064169&set=a

Фуқаролар ўзбек банкларига 500 миллион доллар сотди
Сўнгги бир ой давомида  валюта алмаштирув ҳажми 70 фоизга ортган. Шунингдек, маҳаллий экспорт қилувчиларнинг валюта сотувидан тушган фойдаси икки бараварга кўпайган.

Самандар Қўқонов шифохонага ётқизилди
2016 йил 25 ноябрь куни тушдан сўнг Ўзбекистон Парламентининг собиқ депутати,  24 йиллик сиёсий маҳкум Самандар Қўқонов Тошкентдаги  Федерович номидаги килиник шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда собиқ маҳкумни уйига зиёрат қилиш учун унинг пойтахтдаги “Профессорлар шаҳарчаси”даги уйига борган журналистлар маълум қилди.

Журналистнинг таъкидича, куни кеча жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Қизилтепа тумани судининг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Ижроия Кодекси талабига мувофиқ, муддатидан аввал озодликка чиқарилган 72 яшар собиқ сиёсий маҳкум Самандар Қўқонов соғлиғини тиклаш учун госпитилизация қилинган. Қўқоновнинг яқинлари унинг соғлиғи унчалик яхши эмаслигини таъкилашмоқда. Шунга қарамай Қўқоновнинг озод қилиниши қариндошлар орасида тантанага айланиб кетган.

Давлат нотариусининг найранглари
Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча жабҳалардаги ислоҳотлар нотариал идоралар фаолиятини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Хусусан, республикамизда кенг кў­ламда амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёни, нотариал идораларда бажарилаётган ҳаракатларнинг турлари кенгайишига имкон яратди.

Мен Ташбаева Дилбар 2005 йил 20 майда фуқаро Дилшод Ташбаев билан қонуний никохдан ўтиб турмуш қурганман.Уч нафар вояга етмаган фарзандларимиз бор.Уй-жой қуриш пайтимиз бахтсиз тасоддиф туфайли бир нафар фарзандимдан айрилдим.Гулистон тумани хокимининг 201 йил 12 октябрдаги №832-сонли қарори билан Гулистон тумани, А.Темур СИУ, Зарбдор ҚФЙ, «Янгилик»  МФЙда жойлашган қурилиши тугаланмаган уй-жой биноси эрим бўлмиш Дилшод Ташбаевнинг номига давлат рўйҳатидан ўтказилган.ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали ва Ботиржон Рахманов ўртасида тузилган 2012 йил 21 августдаги кредит шартномасига асосан мен хабардор қилинмасдан, розилик хатим олинмасдан Гулистон тумани, А.Темур СИУ, Зарбдор ҚФЙ, «Янгилик»  МФЙда жойлашган қурилиши тугаланмаган уй-жойимиз гаровга қўйиб юборилган.

Сохталаштирилган кредит хужжатлари хакикий эмаслиги боис ФИБ Оқолтин тумани судининг 2016 йил 28 январь кунги хал қилув қарорига кўра  Гулистон тумани давлат нотариал идораси томонидан 2012 йил 31 август куни расмийлаштирилган гаровга қўювчи Рахмонов Ботиржон Мехмоналиевич ва ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали  ўртасида тузилган Гулистон тумани, А.Темур СИУ, Зарбдор ҚФЙ, «Янгилик»  МФЙда жойлашган қурилиши тугаланмаган уй-жой гаровқ шартномаси хакикий эмас деб топилган.

Жиноят ишлари бўйича Гулистон тумани судининг 2015 йил 21-декабрь кунги ажримига кўра, турмуш ўртоғим Ташбаев Дилшод Турсунбаевич Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси, 2-қисми “б” банди билан  айбдор деб топилиб, амнистия актга кўра жазодан озод қилинган. Ташбаев Дилшод Турсунбаевич Гулистон тумани давлат нотариал идораси нотариуси Ш.Каримов билан келишган холда реестр китобига менинг номимдан сохта имзо чекиб, қонуний хужжатларни фалсификация қилиш орқали, хамда Ўзбекистон Республикаси  Оила кодексининг 22, 23-моддаларига зид равишда Гулистон тумани, А.Темур СИУ, Зарбдор ҚФЙ, «Янгилик»  МФЙда жойлашган уй-жойни Рахмонов Ботиржон деган шахсга сотиб юборган.Мен буни сезиб қолган кунимдан бир оз вақт ўтиб дарҳол судга мурожаат қилдим.

2015 йил 13 октябр куни ФИБ Сирдарё туманлараро судига фуқаро Рахмонов Ботиржон ва  Гулистон тумани 1-сон нотариал идорасига нисбатан  “ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ва олди-сотди шартномасини хакикий эмас деб топиш хакида” даъво аризаси киритдим.Суд менинг манфаатларимни ёқлаб чиқиб, Гулистон тумани нотариал идораси томонидан 2011 йил 14 октябрь куни расмий рўйхат китобига 3915 рақами билан қайд этилган Ташбаев Дилшод Турсунбаевич ва Рахмонов Ботир Мехмоналиевич ўртасидаги Гулистон тумани А.Темур СИУ, Зарбдор ҚФЙ, «Янгилик»  МФЙда жойлашган уй-жойнинг олди-сотди шартномасини хақиқий эмас деб топди ва Ўзбекистон Республикаси номидан қарор чиқарди.

Юқоридаги судларнинг Ўзбекистон Республикаси номидан чиқрилган хал қилув қарорларига қарамай, Гулистон тумани давлат нотариал идораси нотариуси Ш.Каримов 2016 йил 23 март куни ФИБ Сирдарё туманлараро судига  “янги очилган холат бўйича ишни қайта кўриш хакида” ариза киритмоқда.

Даъвогар ўз аризасида гўёки олди-сотди шартнмоаси сохталаштирилмгану, белгиланган тартибда амалга оширилганлигини иддао қилмоқда. Нотариус йўл қўйган хатоси натижасида ўзи амалга оширган нотариал ҳаракатнинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу нотариал ҳаракатни белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш учун бу ҳақда прокурорга хабар қилишга мажбур.Нотариус прокурорни хабардор қилганлиги тўғрисида тегишли ҳудудий адлия бошқармаларини хабардор қилади.

Лекин Гулистон тумани нотариуси хатосини тўғирлаш ўрнига бизни судга бериб вақтни ютқазиб қўйди. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги битимлар бошқа шахсга ўтказилаётган ёки гаровга (ипотекага) қўйилаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирдагина тасдиқланиши мумкин.Қандай қилиб давлат ишониб нотариал хукукни топшириб қўйган нотариус эр-хотин ўртасидаги хали қурилиши битмаган уй-жойни гаровга қўйиб беряпти?

Давлатимиз томонидан берилаётган эътибордан четда қолмаганлиги боис нотариат тўғрисида ҳам кўплаб қонун ва қарорлар қабул қилинди-ки бу ҳам бўлса фуқароларимизнинг манфаатлари йўлида.Шундай қонунларнинг 67-моддасида белгиланганидек нотариус ҳар қандай ҳужжатни тасдиқлашдан олдин ҳужжатда баён этилган факт ва ҳолатларни эмас, балки унга қўйилган имзоларнинг сохта ёки ҳақиқийлиги учун қонун олдида жавобгардир.

Энг аввал имзо қўювчининг шахси аниқланади, муомалага лаёқатлилиги текширилади, мулоқот давомида муомалага лаёқатлилиги шубҳа туғдирмаса ушбу нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳужжатларида лаёқатсизлиги ҳақида маълумот йўқ бўлса ҳужжатга нотариус иштирокида шахсан ўзи қўл қўяди. Имзо… Бир қарашда энг арзимас, майда ишдек туюлган мана шу биргина имзо орқасида инсон тақдири турибди. Ахир биргина имзо билан кимдир бутун уй-жойини бировнинг ихтиёрига топширади, кимдир ўз фарзандини бир умрга ўзганинг номига ўтказиши, яна бошқа биров битта имзо билан миллионлаб қарзга ботиб қолиши, ўз ваколатини бошқа шахсга топшириши мумкин.Бу имзонинг нечоғли ҳақиқий эканлигига эса албатта нотариус жавобгардир. Аслида нотариус фақат қонун ижросини таъминлайди холос.

Эшитганига эмас, кўрганига ишонган ҳолда ҳаракат қилиш нотариуснинг шиори бўлиши керак. Агарда бирор шахс бировнинг мулкига кўз олайтирса қонун олдида жавоб беради, лекин имзони ўзлаштириш ҳам жиноят. Ҳатто бу жиноятга биринчи навбатда нотариус алоқадор бўлади ва қонун олдида жавоб беради. Нотариал идоралари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат қилиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Сиздан ва ваколатли прокурор, шунингдек суддан аризамда келтирилган важларга қонуний баҳо берилса дейман.

Дилбар Тошбоева,

Гулистон тумани А.Темур сув

истеъмолчилари уюшмаси

Из почтового ящика НОПЧУ: “Чистосердечные признания”
Чистосердечные признания гражданской активистки Е.Урлаевой 31 мая 2015 года, Чиназский район Ташкентской области