Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти. Independent Human Rights Organization of Uzbekistan. » admin

Судлар сиёсатга хизмат қиладими?..
Ўзбекистон Республикаси Олий суди яқин ўтмишда советлар режимига қатағонига учраган — миллат равнақи учун хизмат қилган юзлаб аждодларимизни оқлади. Офарин! Бунинг миллий ғуруримиз, ҳуррият ва маърифатпарварлик йўлидаги аҳамияти беқиёс. Биз ҳуқуқ фаоллари судлов тизимининг бу каби зафарли юришини олқишлаймиз.

Аммо судлов тизими ҳали тирик бўлган, қамоқда бўлган, ноҳақ жарбланган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатламас экан, бу каби ислоҳотлардан самара қанчалик? Ёки булар ҳам ҳам орадан 100 йил ўтиб оқланадими?.. Унда бундай оқлов нега керак?..

Олий суднинг кассация судлов ҳайъатида ҳимоямиздаги Сардор Миралиевнинг иши кўрилмоқда. Бу иш жамоатчилик учун яхши таниш бўлган иш — тадбиркор Ғафур Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ўз мулкларининг талон-тарож қилингани бўйича 2019 йилнинг декабрида ариза берган. Шу асосда ака-ука Ойбек ва Сардор Миралиевлар қамалишган.

Ойбек ва Сардор жазо муддатини ўтамоқда, бироқ Сардор Миралиевнинг ягона айби акасидан ишончнома олгани. Фирибгарликда айбланган Сардор Миралиевга нисбатан бирорта қарши кўрсатма ёки жабрланувчи йўқ. Буни ўша номдор Раҳимовлар хонадони ҳам судларда бир неча марта таъкидлашди, бу йигитни ҳатто танимаслигини айтишди.

Қуйи инстанция судлари шу қадар разолатга ботиб кетган эканки, адвокатларнинг илтимоснома-ю, талаблари бир тийинга олинмади. Гуноҳсиз, айбсиз бир одамга 8 йил қамоқ жазоси берилди. Бу ҳақда ёзарканман, жамоатчилик олдида маъсулиятни ўз зиммамга оламан.

Сиз ҳам эътибор берганмисиз: кўп ҳолларда судлар фуқарога “шикоят қилиш муддатини ўтказиб юборгансиз — мана 5 кун ўтиб кетибди, 10 кун ўтиб кетибди” деган баҳона билан аризаларни қайтаришади. Бироқ Олий суд оқлаган Иброҳим Лақай, Абдулла Қодирийнинг аппеляция, кассация… ва ҳоказо муддатлари ўтиб кетмайди! Демак, суд ҳам сиёсатга боғлиқ экан!

Келинг, айбсизларни тириклигида оқлайлик, токи у оиласи, фарзандлари бағрида яшасин. Суд маълум даражада сиёсатга хизмат қиларкан, сиёсатнинг пойдеворини адолат ва ҳақиқат пойдеворига қурайлик. Шахснинг ўлгандан кейин оқланиши эҳтимол бизга фойдаси бордир, аммо унинг ўзига фойдасиз.

Abdurakhmon Tashanov. Facebook

Охират тегирмонидан эҳтиёт бўлинг!
Шу йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Республикасининг Олий суди кассация судлов ҳайъати судьяси Илҳом Раҳмонқулов бошчилигидаги ҳайъат омавий ахборот воситаларида “240 томлик жиноят иши” номи билан машҳур бўлган жиноят ишини қайта кўриб тугатишди.

Жиноят ишини қуйи инстанцияда кўрган Тошкент шаҳар Олмазор тумани суди судьяси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тасдиқланган 240 томлик жиноят ишининг 11 нафар қаҳрамонларини оқлаб, суд залидан чиқариб юборганди.

Уларнинг зиммасига қўйилган 257 милиард сўмлик зарар, зарар туфайли солиқ тушумларидан қарзлар шунчаки ёпилиб кетди. Жабрлунавчилар қанчалик додд-вой қилишмасин, маблағлари, бизнеси туфайли орттирган бойликларига куйиб қолаверишди.

Жамоатчилик бугун қама-қамалардан безор, адолатсизликлар туфайли ҳуқуқни муҳофақаз қилиш органларига ишончи йўқ экан, бу оқловни гўё адолат тантанасидек қабул қилди. Аммо ишда судланувчилар ҳақиқатан ҳам айбсиз эдими? Жиноят иши ростдан ҳам Бош прокуратура ва Ўзбекистон Репсубликаси Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти томонидан тўқиб чиқарилган эдими?

Албатта, бу саволларга жаоб берилиши керак. Токи адолат қарор топиши учун аслида сувни лойқалатаётганлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларими ёки Президент таъбири билан айтганда, ахлат судларми?

Мазкур оилавий бизнес иши бўйича кўп ёзилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси А. Ташановдан, собиқ депутат Р. Кушербаевгача жабрланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари топталгани, судларнинг адолатсиз қарорлари  туфайли ҳам давлатга, ҳам фуқароларга катта заҳмат етганини таъкидлашди.

Мамлакатнинг таниқли нашрлари — Kun.uz, Human.uz, Effect.uz бу масалаларда судларнинг адолатсизлиги хусусида бонг урди. Аммо натижа бўлмади. Негадир судлар ўзаро келишиб олишгандек, жиноятчиларни оқлаш йўлидан боришди. Ҳатто айрим судлар дастлабки тергов органи ходимлари устидан хусусий ажрим чиқаришгача боришибди. Жиноят ишига фирибгар ўлароқ тортилган айрим адвокатларнинг оқланганини байрам қилиб ётишибди.

Аммо судларнинг асл башараси Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация ҳайъати маслисида кўриниб қолди. Масалан, Олий суд қуйи инстанция судида сохталаштирилган суд баённомаларини, қалбаки иш ҳужжатларини ишда далил ўлароқ қабул қилиб, мамлакат судлов тарихида шармандали из қолдиришди.

Жабрланувчиларнинг адвокати Р. Рафиқовга кўра, Олий суднинг шу йил 14 августдаги ажрими ЖИБ Олмазор тумани судининг 2022 йил 5 октябрдаги оқлов ҳукми ва Тошкент шаҳар суди ЖИБ судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 13 февралдаги оқловни кучида қолдириш учун “харакат” қилинган ажрими, тўғрирорғи, сериалнинг давомидир.

“Чунки, дейди адвокат, ушбу жиноят иши биринчи босқич судида кўрилган вақтда суд мажлиси баённомаси 3 та котиб (М.Бозоров, Ш.Каримов ва Ш.Юлдашев) томонидан юритилгани суднинг хукмининг биринчи варағида ёзилган бўлса-да, суд мажлиси баённомаси  эса фақатгина битта  котиб томонидан имзоланган”.

Ҳолбуки, 2022 йил 14 майдаги “Жиноят ишларини биринчи инстанция судида муҳокама қилиш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги  7-сонли қарорининг 21 бандида берилган тушунтиришга кўра, суд мажлиси баённомасини юритган котиблар улар баённомани ўзи юритган қисмини имзолаши шартлиги кўрсатилган.

Бироқ ишни биринчи инстанцияда ва апелляция тартибида кўриб чиқиш жараёнида суд мажлиси жараёнини аудио ёзувга олишга рухсат этилган бўлса-да, аудио ёзув сақланаётган электрон ёки бошқа манбалар суд мажлиси баённомасига илова қилинмаган.

Суд мажлиси баённомаларида ишда иштирок этгани айтилган адвокат Р. Рафиқов ҳатто хорижда бўлган. Унинг хорижда эканини тасдиқловчи тегишли Ўзбекистонга кирим-чиқим қайдлари ҳам мавжуд. Ҳатто жабрланувчи-фуқаровий даъвогар М.Эргашевнинг, гувоҳлар К.Турапов ва Н.Урунбаеванинг кўрсатувлари тўлиқ киритилмасдан, яъни суд мажлиси баённомаси реал вакт режимида ёзиб борилмасдан, суд мажлисидаги ҳолатлар баённомада тўлиқ акс эттирилмаган.

Суд мажлиси жараёнини аудио ёзувга олишга рухсат этилган бўлса-да, аудио ёзув сақланаётган электрон ёки бошқа манбалар суд мажлиси баённомасига илова қилинмаган. (Сохтакорлик билиниб қолишидан қўрқишган бўлишса керак).

Халқимизда “Ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик” деган мақол бор. Бу мақол айнан судья Раҳмонқуловнинг иддаоларини асослайди. Яъни, Раҳмонқуловга кўра, гўё, суд мажлислари баённомаларининг қалбакилаштирилгани бўйича шу пайтгача тарафлар эътироз билдирмаганмиш. Кечириб қўясиз, адвокатларнинг апелляция судида бу ҳақида гапиравериб, жағи оғриб кетганига ўзим гувоҳман.

Ана шундай хом-хатала, фақат судланувчиларни оқлашга қаратилган жиноят иши судлар муҳокамасидан ўтиб, Олий судгача келди. Ҳатто бу ўринда маърузачи судьялар иш борасида Олий суд раҳбариятига хабар беришмоқчи бўлишгани, раҳбарият эса маълумотларни эшитмай туриб ҳам ҳукмни кучда қолдиришга кўрсатма беришгани қулоғимизга чалинди.

Наҳотки, бу мамлакатда одил судлов халқнинг азалий орзуси эканлигича қолади. Президент Олий суд раҳбарини одамларнинг судлардан норозилиги ортиб боргач, катта ишонч билан бу лавозимга тайинлаганди. Афсус, минг афсус.

Ҳадиси шарифда шундай ривоят бор: “Охиратда шундай тегирмонлар борки, унда бошлар янчилади. Бу адолатсиз ҳукм чиқарган қозиларнинг бошларидир”. Охират тегирмонидан эҳтиёт бўлинг, қозилар!

Собир Абдулла, журналист

ПАЙАРИҚДА ДАВЛАТ МУЛКИ БЎЛГАН ЕРНИ ТАЛОН -ТОРОЖ ҚИЛГАНЛАР НЕГА ЖАЗОСИЗ ҚОЛМОҚДА?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2021 йил 21 декабрда Ер масаласига бағишланган йиғилишда ер билан боғлиқ масала ортида коррупция ва пора турганлигини қайд этиш билан бирга, ер талон-торож қилган шахсларни аниқлаб жавобгарликка тортса Бош прокурорнинг ишидан рози бўлишлиги ҳақида айтган сўзлари, худди шундай давлат мулки бўлган  ерни талон-торож қилишда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишса қуйи прокурорлар ишидан  давлат раҳбари рози бўлишга ишора эканлиги айрим прокурорлар эътиборидан четда қолмоқда, айниқса, Самарқанд вилояти Пайариқ тумани мисолида.

Президентимиз томонидан Ер сиёсати борасида бир қатор ислоҳатлар амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг талон-тарож этилиши билан боғлиқ коррупцион ҳолатларга чек қўйилиб, таниш-билишчиликка барҳам берилмоқда.

Бироқ,  2022 йил 11 октябрдан буён 4 марта ИНТЕРНЕТнинг ижтимоий тармоқларида эълон қилинган Самарқанд вилояти Пайариқ тумани “Суюкли Жавоҳирлар” фермер хўжалигининг суд қарорида кўрсатилмаган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 1 гектар ер майдони фуқарога қонунга хилоф равишда хусусий мулк қилиб юборилганлиги ҳолати бўйича тегишли чора кўриб, 1 гектар ер майдонини фермер хўжалиги фойдаланувига қайтариш тўғрисидаги шикоятлари прокуратура органлари томонидан етарли даражада ўрганилмасдан, асослантирилмаган жавоблар бериб келинган, Ўзбекистон Республикаси  Ер кодекси 36-моддаси 3-қисмининг 4-бандида  ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ер участкасига қаратилган бўлсагина доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши яъни ижро ҳужжати бўйича олиб қўйилиши мумкинлиги белгиланганлиги, давлат ижрочисининг суд қарорида кўрсатилмаган ер майдонини хусусий мулк қилиб бериб юборганлиги ортида нима борлиги ҳолатига қонуний баҳо бериш сўралган мақолаларга Пайариқ туман прокуратураси томонидан юзаки, асослантирилмаган жавоблар берилиб, мақолаларда кўрсатилган ижрочи томонидан қонунга зид равишда давлатга тегишли ер майдони талон-торож қилиб хусусий мулк қилиб бериб юборилганлиги юзасидан ҳеч қандай қонуний чоралар кўрилмасдан қолмоқда. Айбдор шахслар жазосиз қолмоқда, қонуннинг жазонинг муқаррарлиги принципи бузилмоқда.

Пайариқ туман прокуратураси амалда мақолани асл мазмунини яъни Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси 3-қисмининг 4-банди бузилганлиги юзасидан қонун бузилишини бартараф этиш чорасини кўрмасдан бу масалани очиқ қолдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 118-моддасида ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасида – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга ошириши белгиланган.

Пайариқ туман прокуратураси мақолада кўрсатилган Ер кодекси 36-моддаси 3-қисмининг 4-банди бузилганлиги бўйича  давлат ижрочиси томонидан Жиноят кодекси нормалари талаблари бузилган-бузилмаганлиги ҳолатига  прокуратура органлари томонидан баҳо бериш вазифасидан қочиб, маъмурий судларга юклаётганлигини нима деб тушуниш мумкин?

Ўйлаймизки, бу ҳолатни президентимиз назоратига олиб, Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман давлат ижрочилари томонидан йўл қўйилган давлат мулки бўлган “Суюкли Жавоҳирлар” фермер хўжалиги фойдаланувидаги 1 гектар ер майдонининг қонун бузилиши йўли билан ўзлаштирилган ҳолат ўрганилиб, муаммо адолатли ечим топади, деб умид қиламиз.

Мақолани фақат қуйи орган Пайариқ туман прокуратурасига юбормасдан, мақолада кўрсатилган ҳолатга мутассади юқори ташкилотлар ўрганиб, қонуний баҳо беришини сўраймиз.

Шукрулло Парпиев, журналист

Жинлар ёруғликдан — судья шаффофликдан қўрқади(ми?)
Яқин ўтмишда судлар, умуман, судлов тизимми ҳақида гапириш кишига беҳузурлик бағишларди. Чунки адолатли, мустақил судлов тизими деярли бўлмаган, судлар тергов органининг тадқиқотини қонунлаштириб ерувчи орган эди. Мамлакатдаги сўнгги ислоҳотлар, судлов тизимининг янгиланиши ва такомиллашишиши кишиларга бироз умид берди.

Эндиликда судларда блоггер ва оммаий ахборот воситалари вакилларининг иштироки, суд жараёнлари тасвири, ва ҳатто, онлайн транслацяиларни ҳам кўрмоқдамиз. Ана шу онлайн намойиш ва эфирга рухсат бераётган судьялар, суд раислари ҳақиқатан ҳам ўзига ишонган, ишидан хавотири йўқ адолатли қонун посбонлари эканига шубҳа йўқ.

Аммо судларнинг Олий суд пленуми қарорига зид равишда жараёнларнинг тасвирга олинишини рад қилиши ортида қандайдир сабаблар бўлади. Яъни, бундай маҳкамани олиб бораётган суднинг жиноят, иқтисодий ёки фуқаролик иши борасидаги фикри аввалдан маълум, у қарорининг жамоатчиликка етиб боришини хоҳламайди.

Кеча жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг аппеляция судлов ҳайъати мажлисидаги фуқаро Дмтрий Савелиев иши ишида ҳам шундай бўлди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167- ва 228-моддалари  билан айланиб, дастлабки инстианция суди томонидан узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилинган, боз устига қарийб 11 миллиард сўм ўзлаштирганликда айбланаётган шахни бир эмас, икки эмас, нақ 7 та адвокат ҳимоя қилмоқда.

Дмитрий Савелев “Гранд Равон Оил” ширкати иш юритувчиси сифатида ўта йирик миқдордаги талон-тарожликка йўл қўйганликда айбланган. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди тергов органининг айблов хулосасини шундоққина ҳукмга кўчириб қўя қолган. Ўшанда ҳам ишни видеотасвирга олиш таъқиқланган.

Судя Зафар Нурматов раислик қилаётган ҳайъатга 7 нафар адвокат дастлабки инстианция суди хатоларини такрорламаслик учун жараённи видео ва аудио тасмаларга ёзишни сўраб илтимоснома киритди. Суд ҳайъати эса бу илтимосномани асоссиз равишда рад қилди. Чунки иш биринчидан махфий эмас, иккинчидан сиёсий аҳамиятга молик ёки жамоатчиликда ўта даражада шов-шув ҳам уйғотадиган эмасди.

Аммо суд ҳайъатининг дастлабки илтимосномаларни рад қилгани сабаби кейинчалик ойдинлашди. 7 нафар адвокат бир овоздан жиноят иши бўйича бухгалтерия экспертизаси, тафтишчиларнинг хулосалари устидан ҳуқуқий экспертиза ўтказишни сўраб, илтимоснома киритди. Илтимосномани дарҳол, изоҳсиз рад қилди ва шу билан суд ҳайъатининг видео сьёмкани нега рад қилганининг сабаби ойдинлашди.

Боиси молиявий жиноятлар билан боғлиқ суд жараёнларида бухгалтерия экспертизалари тайинлаш жиноят ишининг шаффоқ ва тиниқ кўрилишига фойда берса берадики, асло зиёни йўқ. Қолаверса, адокатларнинг таъкидича фуқаро Дмитреев сояда ўз бизнесини юритаётган бизнесменларнинг оддий ишчиси. У афсонавий даражадаги маблағни ўзлаштириши, талон-тарож қилиши ҳам мумкинмас. Агар у бировнинг шу даражадаги суммасини талон-тарож қилганида бу ергача етиб келмасди.

Кўринишидан аппелация суди ҳам дастлабки инстанция ҳукмини кучда қолдириш ниятида. Чунки 7 нафар адвокатнинг барчаси  суднинг тўлиқ таркиби, ишда қатнашаётган прокурорга отвод беришди. Аммо суд ўзларига берилган отводни ўзлари рад қилишиб, ишни кўришни давом эттиришмоқда.

Бўладиган бола бошидан деганларидек, бу суднинг қадам олишидан маълум. Кейинги судларда кўрамиз, мўъжиза рўй бериб, суд адолат ва шаффофликка йўл бурадими ёки яккасаройлик ҳамкасбларининг изидан борадими?

Одил Ҳамроев,

журналист

КОСМОНАВТ СОЛИЖОН ШАРИПОВ СОЯСИДАГИ ФИРИБГАРЛАР
Ўзбекистонинг ифтихори бўлган космонавт Солижон Шариповни билмаган киши бўлмаса керак. Миллатимизнинг асл ўғлони нафақат Марказий Осиё ва Россия Федерациясида, балки дунёда таниқли фазогир. Унинг шуҳратидан юртимиз, миллатимиз фахр туяди. Бу қаҳрамоннинг мавқеи, мартабаси биз учун доим ғурур бахш этади.

Аммо ана шу одамнинг соясига беркиниб, фирибгарлик содир этаётганлар ҳам бор. Унинг номини суиистеъмол қилиб, уни ўз ширкати таъсисчиси ўлароқ кўрсатиб, мақсади йўлида ўзгалар ҳаққидан ўзини тия олмайдиган бундай нопок кимсаларни ким деб аташ мумкин? Балки қаҳрамонимиз бундай шериклари борлигини билмас, аммо бу ҳақда эшитгач, кўзи очилар деган умиддамиз.

Таҳририятимизга мурожаат қилган Жиззах вилоятининг Зомин туманида яшовчи Одинахон Ғафуржонова бугун ўз жигарларининг қилмишидан азиятда. Моли, ҳамёни учун бир жони ачиса, жигарларининг оқибатсизлиги, ўзига нисбатан фирибгарлигидан бир куйинади. Бир қориндан талашиб тушган жигаринг сени алдаса, еб турган нонингга чанг солиб, уни фирибгарлик йўли билан тортиб олса, бундан аламли нарса бўлмас экан.

Хуллас, Ғафуржоновлар оиласи мамлакатимизга асосан автомобиллар учун ёғ-мой материаллари импорт қилувчи “MEGATEK-AVTO” ширкатига асос солишди. 2002 йилнинг 26 августида 08-000464-рақами билан давлат реестридан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган мазкур ширкатни кўпчилик соҳа эгалари билишади.

Одинахон опа ана шу ширкат бошида турган, аввалига укалар Июроҳимжон, Октамжон ва Османжонларнинг бошини бириктириб, ана шу бизнесга пул тиккан тадбиркорлардан. Жумладан, Одинахон опанинг жамият таъсисчиларидан бири сифатидаги улуши 96,33 фоиз, ука Иброҳимжонники эса 3,67 фоиз эди.

Ширкат юксалиб борди. Ҳисоб рақамига Одинахон опа 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб 6,83 миллиард сўм маблағлар киритди. Ният ширкатнинг юксалиши, ҳам давлатга, ҳам хонадонга хизмат қилиш, юртнинг корига яраш эди. Чунки президент тадбирокрларга кенг йўл бўлиб, миллатимизнинг фаровонлиги, давлатнинг бойлиги ана шу тадбиркорлар қўлида эканини бот-бот уқтираётган эди.

Жамиятда Одинахон опанинг улушлари 99,60 фоизга етди. Бу энди опа жамиятнинг салкам мутлақ эгаси эканини билдирарди. Опа ҳаволанмади, укаларини бизнесдан сиқиб чиқармади. Хонадон манфаатлари, жигарлар, кўздан яқин жиянларига ишонди. Бир қарашда ҳаммаси яхши кетаётганди, аммо орага шайтон кириб, жигарларнинг нияти бузилди.

Таҳририятга тақдим қилинган ҳужжатларга кўра Одинахон Ғафуржонова 2019 йилнинг апрелида Республика Нейрохирургия илмий амалий марказига умуртқа чурраси хасталиги билан ётқизилади. Операциялардан сўнг қизи Дилафрўзнинг хонадонида постел режимида даволанишни давом эттиради. Бу орада эса Одинахон опанинг укаси Иброҳимжон Ғафуржонов Россия Федерациясида эди. Унинг ўғли, яъни Одинахон опанинг жияни Даврон жамият ишларини юритаётганди.

2019 йилнинг 5 май куни гўё аммаси Одианхон опа саломатлигидан хабар олиш учун келган жиян Даврон опага айрим ишларни расмийлаштириш учун унинг имзоси керак бўлаётганини айтиб, бир неча бўш қоғозларга қўл қўйдириб олади. Ҳолбуки, Одинахон опа бундай ғамхўрлик орқасида қинғирлик, ёвуз мақсад борлигини хаёлига ҳам келтирмаган эди.

Буёғи, воқеалар ривожи худди “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувидаги каби тус олди. Жиян Даврон имзоланган бўш қоғозлар орқали жамиятдаги улушларни дарҳол отаси Иброҳимжон Ғафуржонов номига ўтказибди. 2019 йилнинг 20 май куниёқ олди-сотди шартномалари тайёрлаб, таъсисчиларнинг қарорларини ҳам чиқариб қўйибди.

Бунга жамиятнинг иш юритишдаги фаоллари Икромжон Сидиқов, Савдохон Ғафуржонова ҳамда Ольга Умновалар ҳам бош-қош бўлишган. Аммо негадир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бунга кўз юмишмоқда.

Хуллас, шаҳар бедарвоза эмас. Қонун устивор юртда яшаяпмиз. Тошкент шаҳар ИИББнинг тергов бошқармаси томонидан ота-бола Иброҳимжон ва Даврон Ғафуржоновларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олди суриштирув ишлари бошланди. Аммо иш негадир силжимаяпти. Айтишларича, катта пул бор жойга катта одамлар аралашаркан, катта-катта ўйинлар бўларкан.

Бироқ Тошкент шаҳар ИИББнинг тергов бошқармасини бундай шубҳа-гумонлар гирдобида қолдираётган қандай арзирли сабаб бор эканки, терговчилар йиллар бўйи мисқоллаб йиққан обрўсини ана шу фирибгарлар туфайли бой беришса? Ажабо.

Одамзод ҳали дунёда яратилганидан бери мол-дунё, ўткинчи ҳаваслар учун шунчалар пасткашликка борганки, бу қариндошларни ўзаро душманга айлантирган, жигарларни бир-биридан ажратган. Аммо доим адолат, ҳақиқатни ҳимоя қилгувчилар, ана шу вазифа учун маъсулиятли бўлганлар бор. Биз ана шу касб эгаларини ҳушёрликка чақирамиз.

Раҳмон Абдуллаев, журналист

ПРЕЗИДЕНТГА ТАҲРИРСИЗ МАКТУБ
Ҳурматли Президент жаноби олийлари! Кўп кимлар учундир кераксиз гапларни ёзиб сизни қимматли вақтингизни аяшни ўзимни комил бурчим деб билдим! Тез муддатларга айрим вилоятларни эркатой халқни умуман назар писанда қилмайдиган. Ва инчунин, давлат мамлакат, халқидан кўра, ўз манфаатини устун қўйиб, заҳматкаш озурда халқига, кимга ёзсанг ёз, қайга борсанг бор, қабилада муомала қилаётган.

Ва уз тониш билишлари ни, гумашталарини атрофига йигиб олиб, жамоа идораларини от бозорга айлантириб уйин кулги ишрат майшатдан бошка нарсани билмаяёт ган Хоким ва хоким баччаларни. Ва буларни нагорасига уйнаётган 1.2.3. секторнинг саводсиз амалдору амалдорчаларини танобини тортмасангиз, мамлакатда ватанга вазият жуда жиддий ва огир ахволда десам муболага деб уйламанг.

Узбекистонни захматкаш, жафокаш мехмон дуст халки узининг президентининг хар холда намунави иш олиб бораётганини хис этмокда сезишмокда. Инчунин сиз жанобий олийларини бахоли кудрат рахмату дуволарини арши аьлога йуналтирмокдалар. Бугунги тахликали замонда, бу Хоким хоким баччаларни килаётган иш юрутуви бизним миллий менталетимизга асло тугри келмаслигини барча халкингиз бирдек билиб олишди.

Халкингизни дарди хасрати сизгача етиб бормаяпди ёинким борса хам сиз пастдаги амалдорларингиз га уларни болопушларига ортикдан ортикча ишонч билдирмок дасиз! Натижада пастдагилар бу сизни виждонан адолатли ишончин гизни очикдан очик суйистеьмол килишмокда деб уйлаймиз. Чунким пастдагиларни, сизнинг халк ва мамлакат фаровонлиги учун кабул килаётган хар бир фармон ва буйрукларингизга карама карши иш юритишмокдалар! Бу хам есам барча халкингизга аёнлик бериб булди деб уйладик.

Айникса Сурхондарё Кашкадарё Самарканддек катта катта имкониятга эга салворли, колавер са бутун жахон танийдиган вилоятларнинг халкининг ахволи жуда ва ута огир деб айтаоламиз. Сурхондарё Кашкадарё Самарканд хокимларининг хурмача киликлари, яккахо кимлик диктатура киликларидан халк нихоятда чарчади. Бу учта вилоятга инсон хукукларини бузилиши, угирлик порахурлик, очофатлик кимузарлик кабилидаги уйинлар бардавомлиги билан тахликага куймокда халкни ватанни. Биламан тушанаман. Хурматли Президент жаноби олийлари. Бу мактубим учун дархол куч ишлатару, куч ишлатмас махкамаларигача исбот далил ёки сизни идорага чакиришяпди дейдиган каллоблар бехисоб топилади. Лекин мен хам аннои эмасман.

Майли шу жафокаш халким учун жоним курбон булсин. Аллохдан жон карзим бор холос. Биргина Сурхондарё вилояти хокими Тура Боболовни хурмача киликлари, халкни езиши, порахурлик угирликни авж олдиргани, ва бу холат дан хабар топиб жар солган журналист блогерларни, халк елчи оксаколларини уюштириб камашгача борди.

Тугрида турт сектор хам кулида ул деса улади тирил деса тирилади. Албатта мушук офтобга бекор чикмаганидек, бу секторлар хам шахсий манфаати борлигини яхши билишади. Тура Боболов агар олий маьлумотлигини калласини ишлатиб укиганда эди мени назаримда бу даражага обормасди. Арокхур майшатпараст, хаттоки мана шу пандемия огир кечаётган бир вактда, узининг 50. йиллик умри басирини нишонлаш учун Термез туманига тереториясига жойлашган «Марварид» Ишратхона санаториясига бутун вилоят амалдорчаларини йигиб катта катта совгаларни олиб тан тана билан утказди.

Барча йигинган муттахам порахур угри амалдорлар тонг отгунча Термез туманини бошларига кутариб шовкун сурон билан базми жамшед утказишди.Президентим гапирсак когоз етмас  калам дод деб йиглар. Лекин айни шу дамда Сурхондарёнинг жумард халки газаб отига миниб олишган. Тез муддатга Тура Боболов ва унинг гумашта угри ваччаларирини жазосини бермасангиз, халкни узи жазолашга тайёр туришибди. Хар бир нарсани поёни бор жаноб олий химмат адолатли Президентим. Сизга бу Турага ухшаган саводсиз майшатпараст ишратчи угри муттахам каллобни ким маслахат берганини хам хисобга олинг. Демак уша атрофингиздаги маслахатчи на балким сизни балким халкни ватанни мамлакатни душмани деб тасаввур этамиз.

Таҳрирсиз мактуб муаллифи Ҳамро бобо Сангинов

hamro_sangin@gmail.com

Шофиркон прокурори “катта”нинг айбини нега яширяпти?
Ғалати замонлар келди-да. Президент “Давлат идоралари халқнинг хизматкори бўлиши керак” деса, ҳурмат-иззатда яшашга ўрганиб қолган ҳокимларимиз, прокурор-у, “началник милиция”ларимиз ҳеч эгардан тушгилари келмайди-я. Сал овозингни баландлатиб гапирсанг, камчиликлар ҳақида ёзсанг, ҳаққингни талаб қилсанг, бошинг маломат-у, туҳматларга қолиши ҳеч гап эмас.

Биз ҳам бир адашиб салгина баландроқ гапириб қўйгандик, ҳалигача жабрини тортяпмиз. Айбимиз – “журналистларнинг орқасида Президент турибди”, деган гапга ишонганимиз. Дарвоқе, бу гапга ҳалиям ишонамиз. Ортимизда давлат раҳбарининг ўзи турган бўлса, курашларга тайёрмиз. Туҳмат-у фитналарга чидаймиз.

Хулласи калом, ҳаммаси “Шофирконлик фермерлар кластерга тариқ сотишга мажбурланяпти” (https://www.xabar.uz/iqtisodiyot/shofirkonlik-fermerlar) сарлавҳали мақоладан кейин бошланди. Ташвишлар, югур-югурлар ва таклифларнинг ибтидоси ана шу мақола.

Мақолада Шофиркон тумани ҳокими Шукрулло Ҳакимовнинг “Салим бобо гарден” фермер хўжалиги иш юритувчиси Ҳ.Саломовни ҳақорат қилгани ҳамда карантин қоидаларини жиддий равишда бузиб мажлис чақиргани ҳақида сўз борган эди.

“Катта”нинг устидан катта текширув

Шофирконликлар Ш.Ҳакимовни “катта” деб чақиришади.  Айтишларича, мақоладан кейин “катта”нинг устидан хизмат текшируви ўтказилибди. Текширувга вилоят Халқ қабулхонаси ва вилоят прокуратураси “бош-қош” бўлибди. Ўрганиш натижалари эса кутганимиздек: Ш.Ҳакимов айбсиз деб топилибди.

Бировни ҳақорат қилган одам айбсиз бўлиши мумкин экан-да деябсизми? Мумкин экан-да. Президент катта ишонч билан ташкил қилган Халқ қабулхонаси ва прокуратура ҳокимни айбсиз деб топса, додингни кимга айтасан. Боз устига, шикоят қилганинг билан “катта” йўлини қилиб “сувдан қуруқ чиқиб” кетаверса, “қонун ҳаммага баробар”, деган эртакнамо шиорларга ишонасизми?

Аммо биз “ёзиб-чизиш”дан чарчамайдиган халқмиз. Шу боис “айбсизлиги” исботланган Ш.Ҳакимовни айбли деб топиш ва жазога тортишни сўраб, туман прокурорига кетма-кет икки марта ариза ёздик. Хатимизда “катта”ни “Салим бобо Гарден” фермер хўжалиги иш юритувчиси Ҳ.Саломовни ҳақорат қилгани (МЖК 41 модда) ҳамда карантин қоидаларини қасддан бузгани (МЖК 54-моддаси) учун жавобгарликка тортишни сўрадик. Бор-йўқ айбимиз шу.

Дастурхони битта акалар

Бундан бир-икки йиллар аввал ҳокимлар фермерни ҳақорат қилса ҳам, ўқитувчи ёки маҳалла раисини обрўсизлантирса ҳам, битта кечирим билан қутилиб кетиш “анъана”си шаклланган эди. Аммо сўнгги пайтларда “катта”лар ҳам ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилаётганини эшитяпмиз. Масалан, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев, Мингбулоқ туман ҳокими Нуршод Худойбердиев таълим муассасаси ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларини ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилганидан хабаримиз бор. Аммо ҳақорат учун жавобгарлик нима учундир Шофиркон туман ҳокимига келганда ишламай қолмоқда.

Прокуратура эса битта гапни тўтидай қайтаргани-қайтарган. “Терговга қадар суриштирув давомида Ш.Ҳакимов айби исботланмади”.

Дарвоқе, суриштирув давомида 21 сентябрдаги йиғилишда қатнашган фермерлар ҳам сўроқ қилинибди эмиш-да. Улар ҳам “катта” ҳеч  кимни ҳақорат қилмаганини тасдиқлашибди. Не тонгки, айнан ўша куни туман ҳокимлигидаги мажлислар залида ўрнатилган видеорегистатор ҳам ишламай қолган эмиш. Видеокамера фақат вилоят ва республика миқёсидаги селекторда ишлатилармиш. Прокуратуранинг иддаосича, ўша куни туман ҳокимлиги раҳбарлигида фермерлар учун йиғилиш ўтказилган.

Аммо иккинчи хатимизга жавоб йўллаган туман прокурори Ж.Тангриев 21 сентябрь куни Президент Администрацияси раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлганини маълум қилган. Агар прокуратуранинг “видеорегистатор вилоят ва республика миқёсидаги мажлисларни ёзиб боради”, деган гапига ишонсак, демак, ўтган йилнинг 21 сентябридаги йиғилиш ва ҳокимининг ҳақорат ва таҳдидларга тўла оташин нутқи ёзиб олингани шубҳасиз. Аммо прокуратуранинг Ш.Ҳакимов устидан жиноят иши очишга журъати етмаяпти. Негалигини биласизми? Чунки бизнинг “каттамиз” Д.Раҳматуллаев ва Н.Худойбердиев сингари “простой” ҳокимлардан эмас. Боз устига “катта”миз ҳар қандай бало-ю қазони “даф” қилиш йўлини яхши билади. Ахир вилоят Халқ қабулхонаси ва прокуратураси “бош-қош” бўлган текширувни “ёпиш” ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас.

“Катта”мизнинг қўллари ҳар қанча узун бўлмасин, биз ҳаққимизни талаб қилаверамиз. Шукрулло Ҳакимов жавобгарликка тортилиши шарт. Боз устига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 моддаси “катта”мизнинг ҳаракатига “лоп-лойиқ”. Бунинг устига қонунчилигимизда “шахснинг қадр-қиммати ва ишчанлик обрўйини тўкканлик учун жавобгарлик”, деган жимжимадор сўзлар ҳам бор эди шекилли.

Шу ўрнида битта талабимизни илгари сурсак, биров бизни Сибирга сургун қилмаса керак. Жавобгарлик очиш масаласини зинҳор ва зинҳор туман прокурорига ишониб бўлмайди. Зотан, адолат пешвоси билан ҳокимнинг дастурхони битта. Дастурхони битта улфатлар бир-бирини хафа қилмаслиги эса ойдай равшан.

“Ҳаммасига Президент Админстрацияси айбдор”

Дарвоқе, хатимизда “катта”ни карантин қоидаларини қасддан бузгани учун ҳам жавобгарликка тортишни сўраган эдик. Не тонгки, Шофирконннинг адолат пешвоси аризамизнинг иккинчи қисми бўйича ҳам ҳокимни “оппоққина” деб топибди.

Эмишки, 21 сентябрдаги йиғилиш Президент Админстрацияси ташаббуси билан ўтказилибди. Аммо прокурорнинг “жавоби”да йиғилиш айнан кимнинг ташаббуси билан ўтказилганига аниқлик киритилмаган.

Майли-да, энг асосийси, прокурор 21 сентябрда 50 дан зиёд фермер иштирокида мажлис ўтказилганидан хабари бўлган. Энг ёмони, ўша йиғилишда тумандаги 4 та сектор раҳбари, жумладан, прокурор жонобларининг ўзлари ҳам шахсан иштирок этганлар. Аммо “Ўртоқлар, Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 54 моддасини бузяпмиз”, дейишга ҳафсала қилмаганлар. Бизнинг сектор раҳбаримиз шунақа одам. Кўп нарсага кўз юмишлари мумкин. Аммо дўппи тор келганда, “Бизнинг айбимиз йўқ, ҳаммасига Президент Админстрацияси айбдор”, деб хат ёзишни дўндирадиган раҳбарлардан, мен сизга айтсам.

Аммо бизга фарқи йўқ. Боз устида МЖКнинг 54 моддасида “Президент Админстрациядан топшириқ бўлса, карантин қоидаларини бузиш мумкин”, деган истиснони ҳам ўқимаганмиз. Бизнингча, ким бўлишидан қатъий назар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузгани учун жавоб бериши шарт. Ҳоким бузган бўлса ҳоким, Админстрация мансабдори бузган бўлса, ўша акахонимиз давлатга жаримасини тўлаб қўйсин. Илло, “прокурор йиғилиш Админстрациянинг топшириғи билан ўтказилган”, деб нотўғри маълумот тарқатган бўлса, у ҳам жавоб берсин. Ахир қонунчилигимизда атайин нотўғри ва ёлғон маълумот бериш учун ҳам жавобгарлик бор эди, шекилли.

Ҳасан САЛОМОВ,

“Салим бобо гарден”

фермер хўжалиги раҳбари

ШВЕЦИЯ ҲАҚИДА НИМАНИ БИЛМОҚЧИСИЗ?
Таниқли швед сиёсатчиси Ларс Леонборг саволингизга жавоб беради

“Марказий Осиё уюшмаси”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хайрли ишга қўл урди. Ваколатхона ўзбек-швед дўстлигини мустаҳкамлаш, мамлакатлараро сиёсий ва иқтисодий интгерацияни мустаҳкамлаш доирасида Ўзбекистонликларга Швецияни, айнан шведларга диёримиз анъаналарини тақдим қилишни кўзда тутган. Мазкур ишларнинг илк дебочаси сифатида таниқли швед сиёсатчиси ва Швеция ҳукуматининг собиқ вакили Ларс Леонборг билан мулоқот уюштирди.

1) Nosir Zokir:

Жаоноб Ўзбекистондаги ўзгаришларга қандай муносабатдасиз? Ўзбекистондаги ўзгаришларни келажагига ишонасизми?

Ассалому алайкум, Носир Зокир! Ишончим комилки, сиз буни мендан кўра яхшироқ баҳолаш имкониятига эгасиз. Буни фақат ташқи томондан кўришим мумкин. Ўзбекистонга ташрифим чоғида кўрганларим ва ўзбек дўстларим менга нима гапириб беришларига қараганда, Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан бери ўтган тўрт йил ичида кўплаб соҳаларда тўғри йўналишда бир неча қадамлар қўйилди. Аммо Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган тўлақонли демократияга айланиши учун ҳали кўплаб ишлар қилиниши лозим. Фикримча, ижобий жиҳат шундаки, Ўзбекистон ташқи дунёга нисбатан очиқлигини намойиш қилмоқда ва халқаро ҳамкорликнинг фаол иштирокчисига айланмоқда. Ўйлайманки, бу ҳам давом этаётган демократлаштириш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

2) Robiya Kamol:

Ассалому алайкум. Швеция таълим тизимидаги ислоҳотлар самараси ҳақида фикр билдирсангиз. Ўқитувчилар ва ота оналар ўртасида ҳамкорлик ҳақида ҳам тўхталсангиз. Олдиндан ташаккур

Ассалому алайкум, Робия Камол!

Кўп йиллардан бери халқаро рейтингларда швед мактаблари натижалари пасайиб бормоқда. Ҳозир тараққиёт юқорига кўтарилди, эҳтимол ҳукумат таркибида бўлган пайтимда амалга оширган баъзи ислоҳотларимиз натижасида. Биз ўқитувчилар таълимини ислоҳ қилдик ва айниқса, яхши ишлаган ўқитувчиларнинг иш ҳақини оширдик. Мактабда яхши натижаларга эришиш учун энг муҳими – интилувчан ўқитувчилар, кўнгил хотиржамлиги билан ажралиб турадиган ўқув муҳити ва мактаб ўз олдига қўйган мақсадларга мактабдаги барчанинг розилигидир.

3) Моҳира Мамаева:

Assalomu aleykum hurmatli janob davlatingizdagi talimga oid eng samarali g’oyalar bilan o’rtoqlashsangiz. Siz o’z davringizni kuchli siyosatchilaridansiz agarda maktab yoki biror Oliygoh rahbari bo’lsangiz qanday islohotlar qilgan bo’lar edingiz. Oldindan raxmat.

Салом, Моҳира Мамаева! Албатта, мамлакатлар бир-биридан ўрганишлари мумкин, аммо сиз барибир рецептлардан нусха олишда ва уларнинг ҳамма жойда ишлаб кетишини тахмин қилишда эҳтиёт бўлишингиз керак. Биламан, Ўзбекистон ҳам таълимга катта маблағ ажратади – баъзилар буни Совет Иттифоқи давридан қолган ижобий мерос деб билишади. Вазир бўлган вақтимда тадқиқот ишлари учун ҳукуматдан жуда катта сармоя олдим. Менимча, буни муваффақият қозонишни истаган барча мамлакатлар инобатга олиши керак. Сўнгги йилларда бу Осиёда кўплаб муваффақиятли мисолларни намойиш этди. Мен Жанубий Корея, Сингапур, Хитой ва Тайванни назарда тутаяпман. Япония азалдан етакчи тадқиқотлар мамлакати бўлиб келган. Агар мен мактаб директори бўлганимда, мен синфма-синф жуда кўп юриб, ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантирардим. Агар мен университет ректори бўлганимда, халқаро алмашинувга катта маблағ киритган бўлардим.

4) Jahongir Raimdjanov:

Ассалому алайкум! Сиз кўп йиллар Риксдаг депутати бўлгансиз. Партиянгизнинг сайловолди дастурига киритилган қайси чора-тадбирларни амалга оширишда қийинчиликлар юзага келган?

Салом, Жаҳонгир Раимжонов! Мен кўплаб мисолларни келтира олган бўлардим. Ҳозир мен 18 йил олдин бошлаган иммигрантларнинг тил таълимини ислоҳ қилиш бўйича ишлар давом этмоқда. Шу тарзда, айрим ишларни бажариш жуда узоқ вақт талаб этади. Швеция дунёдаги энг бой давлатлардан бири бўлишига қарамай, бизда ҳам муаммолар мавжуд. Биз мураккаб халқаро рақобат дунёсида яшаяпмиз. Агар сиз меҳнат ҳаракатлари, инновация ва стартапларни доимий равишда рағбатлантирмасангиз, бошқалар сиздан тезда ўзиб кетади. Мен депутат ва партия раҳбари бўлган йиллар мобайнида ушбу соҳаларда кўплаб таклифларни илгари сурдик. Агар сиз рақобатбардошлик қобилиятингизни сусайтирсангиз, ишсизлик кучаяди ва сизнинг тинчлигингизга таҳдид солади. Айни пайтда зўравонлик билан боғлиқ жиноятчилик кўпаймоқда ва бу мамлакатнинг айрим ҳудудларида ташвиш уйғотмоқда. Швеция кўплаб иммигрантларни, айниқса Яқин Шарқ ва Африкадан келган қочоқларни қабул қилди. Интеграция масаласи биз ўйлагандан ҳам қийинроқ бўлиб чиқиб, иммигрантларни швед жамиятига қўшиш масаласи осон иш эмаслиги ва бунга узоқ муддат кетиши намоён бўлмоқда. Бу соҳада менинг партиямда бир нечта таклифлар мавжуд бўлиб, уларни баъзан амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш қийин бўлмоқда.

5) Shahnazarov Ravshanjon:

Assalomu alaykum janob Lars Leijonborg! Shvetsiyada KORRUPTSIYA deyarli YÓQ. KORRUPTSIYAda ishtirok etgan amaldorlarga Sizlarda qanday jazo beriladi?

Салом, Шахназаров Равшанжон! Бу ерда узоқ муддатли иш ҳақида гапиришимиз керак. Швецияда исталган вақтда текшириб кўриладиган мустақил ҳукуматнинг азалий анъаналари мавжуд. Албатта, мансабдор шахслар қарор қилинган нарсани демократик йўл билан амалга оширадилар, аммо мансабдор шахслар ўзларига юклатилган вазифаларни бажарганда, улар сиёсий тизимдан ажралиб турадилар (сиёсатчилар мансабдор шахсларнинг ишига аралашмаслиги ва таъсир ўтказмаслиги учун). Тизим, қарор қабул қилаётган сиёсатчилар ва ушбу қарорларни бажарувчи мансабдор шахслар бир-биридан ажралиб турганда, коррупцияга қарши кескин кураш олиб боради. Бизда маъмурият ва бошқарув соҳасида катта шаффофлик мавжуд. Масалан, журналист ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиниш ҳолатларини текширмоқчи бўлган ҳар қандай фуқаро бу масала бўйича ҳужжатларни осон олишлари мумкин. Кўпинча зинапояларни юқоридан тозалаш яхшироқ деб айтишади. Эҳтимол, бу ерда ҳам амал қилади. Айрим мансабдор шахсларни ёки полициячиларни тизимнинг юқори даражаларида коррупция кенг тарқалганлигини билсалар, уларни пора беришдан қайтариш қийин. Шубҳасиз, коррупциядаги гумонларни текшириш ва айбдорларни жазолаш, айниқса тозалаш жараёнининг бошида муҳим қисм ҳисобланади.

6) Жамшид Дўстов:

Ассалому алайкум. Швецияда хукумат, ижро этувчи давлат органлари ва суд тизими бир-бирини тийиб туришда асосий принциплар нималардан иборат хамда Швеция Киролининг фармони Конституциявий суд оркали бекор килиниши конунчиликда белгиланганми?

Ассалому алайкум, Жамшид Дўстов! Биринчидан, мен шуни аниқ айтмоқчиманки, Швеция тарихий сабабларга кўра монархия бўлса-да, бу мамлакат демократия бўлиб, унда Қирол фақат тантанали ролга эга. Бош вазир парламент томонидан сайланади ва унга Риксдаг (Швеция парламенти) ишониши керак. Риксдаг ҳукумат устидан назоратни амалга оширади. Одатда парламентаризм деб аталадиган Риксдагда қўллаб-қувватлаш талаби, кўпинча мухолиф партиялар келиша олмаган пайтда озчилик ҳукуматларига эга бўлишимизга тўсқинлик қилмайди ва шунинг учун ҳукуматлар ўзларининг кўпчилик таркибисиз ўз таклифларини Риксдагда қўллаб-қувватлашлари мумкин. Кўплаб бошқа демократик давлатлардан фарқли ўлароқ, Швецияда Конституциявий суд йўқ, аммо суд Конституцияга зид деб ҳисоблаган қонунга мувофиқ қарор чиқаришни рад қилиши мумкинлиги Конституцияда белгилан қўйилган. Шу тарзда, айрим ҳолларда ҳуқуқий тизим сиёсий қарорларни қабул қилишни тўхтатиши мумкин, аммо бу камдан-кам ҳолларда рўй беради.

7) Севара Эшанкулова:

Маълумки Швеция парламенти бир палатали. Бу ҳолат Швеция парламети томонидан қабул қилинаётган қонун хужжатлари сифатига салбий таъсир этмайдими? Икки палатали парламент тизими мавжуд бўлган мамлакатларда қонунлар сифат нуқтаи назаридан мукаммалроқ қабул қилинади деган фикрга қандай муносабат билдирасиз?

Салом, Севара Эшонқулова! Бу қизиқ савол. Менинг партиям – либераллар 1960-йилларда икки палатали тизимни бекор қилишга бошчилик қилди. Сабаби шу эдики, бир палатали парламентда одамларнинг иродаси дарҳол кучга киради ва бундан бир неча йил олдин бошқача овоз берган сайловчилар бунга аралашмайди. Икки палатали тизимни қайта тиклаш тўғрисида Швецияда ҳеч қандай мунозаралар мавжуд эмас. Аммо бу билан шуни айтишим мумкинки, вақтинчалик фикрлар, ҳеч бўлмаганда ижтимоий тармоқлар орқали асоссиз равишда тезкор таъсир кўрсатиши ва бу муваффақияциз қонунларни истерик кайфиятда қабул қилишига олиб келиши мумкинлиги мени бироз ташвишга солади. Аммо бизнинг тизимимизда бошқа “инерционал” омиллар ҳам мавжуд, яъни кечикиш омиллари, умид қиламизки, муваффақияциз қонунлар қабул қилинмасдан олдин тизим ўз қарорини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Қонун қарор қабул қилишдан олдин тегишли асосга эга бўлишни талаб қилади ва кўпинча бундай асосни олиш учун бир неча йил вақт кетиши мумкин. Аммо барчамиз демократияни вақтинчалик, популистик фикрлардан қай даражада ҳимоя қилиш ҳақида ўйлашимиз лозим.

8) Мунира Мирзаева:

Assalomu aleykim. Bizda qonunlar kuproq amaldorlarga iwlaydi umumxalq uchun iwlaw uchun nima maslaxatt beradi va amaldorlar qonuniy iwlawi yana ularga xam birot qonun joriy qilsa buladimi amalidan foydalanmaslik uchun?

Ассалому алайкум Мунира Мирзаева! Демократик фаолият юритадиган мамлакатда ечимлар, ҳеч бўлмаганда узоқ муддатли истиқболда, кенг аҳоли қатламига фойда келтиради. Айнан демократик сайловларда кўпчиликка фойда келтирадиган ислоҳотлар учун кураш олиб борилади. Бироқ, либераллар сиёсат ҳеч қачон алоҳида гуруҳларнинг фойдаси учун бўлмаслиги кераклигини, унинг ҳамма учун яхшироқ бўлишини таъминлаш муҳимлигини таъкидлашади.

9) Юсуф Расул:

Шу йилнинг январ ойидан Шветсия ЕҲХТда раисликни қабул қилди. Бу даврда ЕҲХТга аъзо давлатларнинг Ӯзбекистон билан муносабатларида бирор ӯзгаришлар бӯлиши мумкинми?

Ассалому алайкум Юсуф Расул! Ушбу даврда ЕХҲТга раислик қилиш катта масъулиятдир. Афсуски, раислик пайтида Украина, Белоруссия ва Россиядаги воқеалар ва улар ўртасидаги зиддиятлар билан боғлиқ ҳолда кўплаб қийинчиликлар пайдо бўлади деб ҳисоблайман. Қримни Россия томонидан қўшиб олиниши, Лукашенка режими томонидан ўтказилган сайловлардаги аниқ фалсификациялар ва Россия режимининг оппозиция тарафларига муносабати каби воқеалардан кейин қисқа вақт ичида яхши ҳамкорлик муҳитини яратиш мумкинлигини тасаввур қилиш қийин. Европа Иттифоқи санкциялар билан жавоб бермасдан содир бўлаётган воқеаларни ҳал қилиши қийин. Аммо, Ғарбий Европа ва Ўзбекистон, шунингдек, Марказий Осиёдаги бошқа ЕХҲТ мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар ушбу даврда яхши ривожланиб бориши мумкинлигига умид қиламан.

10) Алишер Камбаров:

1.Швеция давлатни Узбекистон да хакикий, демократик кишилик (фукоролик) жамиятини шакллантириш учун кандай амалий кумаклар бера олади?

2. Нима сабабдан Швеция ва Узбекистон орасида иктисодий, сиесий, тижорий алокалар жуда заиф?

Ҳурматли Алишер Камбаров! Швецияда ёрдам бериш истаги бор. Мен бир неча йил олдин Ўзбекистонга қилган ташрифим сиз айтиб ўтган муаммоларни ҳал қилишдаги ҳамкорликнинг бир қисми эди. Швеция компаниялари Ўзбекистонда яхши иқтисодий ривожланишни қайд этишмоқда ва Швециядан бир нечта савдо делегациялари Ўзбекистонга ташриф буюришди. Сўнгги пайтларда Швеция оммавий ахборот воситалари бир неча бор ушбу мамлакатни келажаги порлоқ эканлигини таъкидлашди. Шунинг учун келажакда кўпроқ тижорий алмашинувлар бўлиши мумкин деб ўйлайман. Швеция давлати Ўзбекистондаги сиёсий воқеаларни катта қизиқиш билан кузатиб боради. Умид қиламизки, эркинлик ва адолат таъминланиши учун Президент Мирзиёев даврида янада ошкоралик йўлидаги қадамлар охирига қадар олиб борилади.

11) Нона Раджабона:

Швецияда Парламент урни, хамда сайловлар утказиш холислиги хакида фикрларингиз. Ер ости ва ер усти бойликларидан келаетган фойданинг очиклиги хакида фикрларингиз.

Салом, Нона Ражабона! Парламент улкан кучга эга. У бош вазирни тайинлайди, қонунлар қабул қилади ва қайси солиқларни олиш кераклигини ҳал қилади. Риксдаг ҳукумат устидан назоратни ҳам амалга ошириши керак. “Адолатли сайлов” турли хил нарсаларни англатади. Аввало, партияларга рухсат берилиши (партияларни рўйхатдан ўтказиш) ва партиялар ўзларининг фикрларини билдиришлари учун кенг фикр эркинлигини таъминлаш керак. Яқинда бўлиб ўтган АҚШ сайловлари ташкилотнинг ўзи овоз бериш нуқтаи назаридан қанчалик муҳимлигини эслатди. Овозларни беришда ҳам, овозларни ҳисоблаш жараёнларида ҳам фирибгарликда шубҳа бўлмаслиги керак. Агар ушбу шартлар бажарилса, ҳамма сайлов натижаларини ҳурмат қилиши керак.

12) Нона Раджабона:

ЕВРОПА бизга жуда хам екади, Узбекистон ва Швеция уртасида якинликни таминланишида куприк була оласизми?

Салом, Раджабона йўқ!

Албатта, мамнуният билан. Агар бирон бир яхшилик қила олсам ёрдам беришдан мамнунман. Аммо мен ҳозир қариб қолдим ва расмий ваколатим йўқ, шунинг учун умид қиламанки, бундай ролни ўз зиммасига олишни истаган ёшроқ, фаол сиёсатчилар бор!

13) Гавҳар Вейбел:

1- Декларируют ли свои движимое и недвижимое имущества и платят ли налоги представители власти, начиная от президента и до государствннного служащего самого низкого ранга в Швеции ?

2- Имеет ли право (допустим ли или запрещено ли Законом) иметь свой частный собственный бизнес, компанию, акции и т.д. государственное должностное лицо в Швеции ?

Салом Гавхар Вейбел!

Швециядаги ҳар бир киши ўз даромадлари тўғрисида декларация бериши ва солиқ тўлаши шарт. Одатда, давлат хизматчисига давлат хизматидан ташқари хусусий бизнес билан шуғулланиш тақиқланади. Истиснолар маълум сабабларга кўра амалга оширилиши мумкин. Агар акциядорлик улуши катта бўлган шахс вазир бўлиб қолса, манфаатлар тўқнашуви бўлмаслиги учун акцияларни бошқариш мустақил ташкилотга ўтказилади.

14) Акбарали Ориф:

Ҳурматли Ларс! Швецияда давлат бошқарувчи кадрлар қандай тайёрланди? Ёки партияларни тавсияси етарлими?

Ассалому алайкум Акбарали Ориф!

Швеция қонунлари ва урф-одатлари сиёсатчилар ва давлат хизматчилари ўртасида қатъий чегарага асосланган. Сиёсий тайинлашлар амалга оширилиши мумкин эмас, фақат вазирлик девони расмийлари бундан мустасно. Ходимлар учун махсус дарслар мавжуд эмас. Улар мунтазам таълимни университетларда олишган, масалан, ҳуқуқ ёки иқтисод соҳаларида.

15) Акбарали Ориф:

Маълумки Ўзбекистон жуда коррупциялашган мамлакат ундан қутилишда Швеция қандай ёрдам таклиф қила олади?

Ассалому алайкум Акбарали Ориф!

Коррупциясиз яхши маъмурий тузилма – бу ижобий ривожланишга интилаётган мамлакатдаги энг муҳим ютуқлардан биридир. Швеция бу борада баъзи мамлакатларга ёрдам берар экан, нега Ўзбекистонга ёрдам бермасин?! Ҳеч бўлмаганда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги доирасида бундай ҳаракатлар амалга оширилиши мумкин.

16) Нурмуҳаммад Азизов:

Швеция давлати аҳоли сонига нисбатан таълим тизимига бир йил учун қанча маблағ ажратади? Ажратилган маблағ барчаси ўз ўрнига ишлатиладими? Агар ишлатилган бўлса буни шаффофлигини бизга исбот қилиб бера оласизми?

ИҲТТ (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти) – саноат ривожланган давлатлар ўртасида ҳамкорлик ташкилоти маълумотларига кўра, Швеция ЯИМнинг 5,4 фоизини таълимга сарфлайди. Бу ИҲТТга кўра, ўртача (4,9 фоиздан) миқдорда бир оз кўпроқдир. Аммо биз қўшни Норвегиядан анча орқада қолмоқдамиз, бу эса 6,6% га ҳисса қўшмоқда. Муаммо коррупцияда ёки шаффофликнинг йўқлигида эмас, балки тизимнинг етарли даражада самарали эканлиги тўғрисидаги ноаниқликка бориб тақалади. Солиқ тўловчиларининг пуллари учун сиёсий масъул шахс сифатида ҳар ким ҳар доим ўзидан бизнесни яхшироқ олиб бориш мумкинми ёки йўқми деб сўраши керак, шунда у қўйилган пул учун кўпроқ натижалар беради. Ушбу масала бўйича Швеция вазиятни яхшилаши керак. Сармоямизнинг катта миқдорини ҳисобга олган ҳолда, биз мактабда яхши натижаларга эришишимиз керак.

17) Нурмуҳаммад Азизов:

Швеция ўрта таълим тизимида таълим бериши кучайтирилган махсус мактаблар ҳам борми, бор бўлса у мактабларда ўқиш нархи қанча туради?

Жисмоний фойдаланувчилар учун таълим олиш бепул. Бизда жуда ноёб тизим – хусусий мактаблар мавжуд (ўқувчиларнинг 18 фоизга яқини уларга қатнайди) бўлиб, бироқ ушбу мактаблар давлат томонидан молиявий таъминланади. Бинобарин, давлат томонидан бошқарилмайдиган мактабларда бепул ўқиш мумкин. Бепул мактаб – бу жамиятдаги тенгликни ошириш, яъни камбағал оилалар фарзандлари ҳам яхши таълим олишларини таъминлашнинг бир усули.

18) МукаддасМамарасулова:

Hi, Mister! My name is Mukaddas. I am a student at Jizak State Pedagogical Institute. You were the Minister of Higher Education. What kind of grants Swiss students’ have? How thay started their work after graduation? I mean how did you help them to find their profession? Thanks beforehand.

Шведлар учун университетда таълим бепул. Сиз ўқиш харажатларини қоплаш учун стипендия оласиз ва давлатдан кредит олишингиз мумкин. Халқаро талабалар уйдан ўзлари билан пул олиб келишлари керак, аммо стипендия олишлари учун айрим имкониятлар мавжуд. Ўқишни тугатгандан кейин иш топишга келсак, бирон бир ёрдам бўлиши мумкин, аммо аксарият ҳолларда бу муаммони ўзингиз ҳал қилишингиз керак бўлади.

19) Нурмуҳаммад Азизов:

Швеция мактабларини таъмирлашга кўмаклашиш учун ҳар йили ўқувчилардан ҳам пул йиғиладими?

Йўқ, ўқиш учун тўлов йўқ. Барча таълим солиқлар ҳисобидан таъминланади.

20) Пулат Аҳунов:

2021 yil oktyabrda O’zbekistonda prezidentlik saylovlari bo’lib o’tadi. Shvetsiya va Evropa Ittifoqi qaysi mezonlar asosida ushbu saylovlarni erkin va adolatli deb tan olishi mumkin?

Ассалому алайкум Пўлат Ахунов! Ҳозир халқаро миқёсда сайловларни кузатиш тизими яхши ривожланган. Ўйлайманки, Ўзбекистон ҳукумати чет эллик сайлов кузатувчиларига рухсат беради. Мен бу ҳақда юқорида гапирган эдим, лекин яна бир бор такрорлайман, халқаро кузатувчилар учун қуйидагилар муҳим: агар сайловда қатнашишни истаган ҳар бир кишининг имкони бўлса ва бу жараёнда сайловчилар фикрини шакллантириш бепул амалга оширилса, овоз бериш ва ҳисоблаш жараёни тўғри юритилса. Агар ушбу мезонларнинг барчаси бажарилган бўлса, сайлов кузатувчилари одатда сайловларни эркин ва адолатли деб эълон қилишади.

Омбудсман Тоштурмада овқат меъёрини оширишни талаб қилади
19 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – омбудсман Феруза Эшматова бошчилигидаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия вакиллари Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли тергов изоляторига (Тоштурма) борди.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган мазкур комиссия вакили Абдураҳмон Ташановга кўра, Комиссия вакиллари ҳозирги кунда 1940 нафар (2502 нафарга мўлжалланган — Озодлик) маҳкумлар сақланаётган тергов изоляторидаги шароит, маҳкумларга муносабат ва изоляторнинг аҳволи билан танишишди.

Мониторинг жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича изолятор маъмуриятига тавсиялар берди.

А. Ташановга кўра, Тоштурма муассасаси аввалги муассасага қараганда замонавий ва автоматлаштирилган тизим, камералар, сўроқ жараёнларини қайд қилувчи жиҳозлар билан таъминланган.

Овқат сифати, хилма-хиллиги ва калорияси талаб даражасида эканига қарамай, унинг меъёри бирмунча кам. Комиссия вакиллари маҳкумларга бериладиган озиқ-овқат меъёрлари бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига меъёр (лимит) ни ўзгартириш талаби билан чиқишини айтишга келишишди.

“Мониторинглар доирасида алоҳида шикоятлар бўйича текширувларга ҳам рухсат берилди. Мен дипломатик корпус ва халқаро ташкилотларнинг илтимосига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг товламачилик, гиёҳвандлик ва фоҳишахона сақлаш сингари моддалари билан айбланаётган 23 яшар Миршариф Закиров билан суҳбатлашдим. Трансгендер сифатида исмини Нигина деб атаган ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ғазабига нишон бўлган бу йигитнинг яқинлари унинг қийноққа солинганини иддао қилишганди. У алоҳида суҳбатда Тоштурмада унга қийноқ ёки ўзгача муомала қўлланилмаганини айтди, мен видеога олдим бу гапни. Сексуал ориентацияси ўзгача бўлган бу шахснинг ягона талаби терговларнинг чўзилиб кетаётганидир. Махсус прокурор кейинги ҳафтадаёқ терговларнинг бошланишига ваъда берди” , деди А. Ташанов.

Миллий превентив механизмлар доирасида олиб борилаётган фуқаролик жамияти вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларини мониторинг қилиш амалиётлари давом эттирилади.

Ozodlik radiosi